ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور * - فهرس التراجم

XML CSV Excel API
تنزيل الملفات يتضمن الموافقة على هذه الشروط والسياسات

ترجمة معاني آية: (158) سورة: البقرة
۞ إِنَّ ٱلصَّفَا وَٱلۡمَرۡوَةَ مِن شَعَآئِرِ ٱللَّهِۖ فَمَنۡ حَجَّ ٱلۡبَيۡتَ أَوِ ٱعۡتَمَرَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡهِ أَن يَطَّوَّفَ بِهِمَاۚ وَمَن تَطَوَّعَ خَيۡرٗا فَإِنَّ ٱللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ
158. Албатта Сафо ва Марва Аллоҳнинг (динининг) нишоналаридандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у иккисининг орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ва ким ўз ихтиёри-ла яхшиликни ният қилса, бас, албатта Аллоҳ Шокир — тоатга яраша тақдирловчи ва Алим — яхши билгувчидир. @مصحح
158. Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ва ким ўз ихтиёри-ла яхшиликни ният қилса, бас, албатта Аллоҳ шукр қилгувчи (тақдирловчи) ва билгувчидир.
И з о ҳ. Сафо ва Марва Каъба яқинидаги икки тоғ бўлиб, Ислом келишидан илгари ҳам араблар Каъбани тавоф қилганда уларнинг оралиғида етти марта бориб келиш (саъй қилиш) одатлари бор эди. Шунинг учун Ислом келганидан кейин мусулмонлар ҳаж қилиш пайтларида у тоғлар оралигида саъй қилишдан тортинганларида шу оят нозил бўлди. И з о ҳ. Ҳаж қилиш — ҳар йили Зулҳижжа ойининг 10, 11, 12-кунлари эҳром (махсус кийим) билан Каъбани зиёрат қилиш, Арафот тоғида туриб тавба-тазарру ва дуо-илтижо қилишдир. Умра қилиш — йилнинг хоҳлаган кунида Каъбани зиёрат қилишдир. Имкони бўлган киши ҳаётида бир марта ҳаж қилиши Исломда фарз бўлган амаллардан ҳисобланади. Умра эса суннат амалларидандир. И з о ҳ. Яъни бир марта ҳаж ва умра қилганидан кейин ана шу амалларни ихтиёрий равишда қилса, Аллоҳ унинг бу яхши амаллари учун муносиб мукофотлар ато қилади.
التفاسير العربية:
 
ترجمة معاني آية: (158) سورة: البقرة
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور - فهرس التراجم

ترجمة معاني القرآن الكريم إلى اللغة الأوزبكية، ترجمها علاء الدين منصور. طبعة عام 1430هـ. تم تصويبها بإشراف مركز رواد الترجمة، ويتاح الإطلاع على الترجمة الأصلية لغرض إبداء الرأي والتقييم والتطوير المستمر.

إغلاق