ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية - محمد صادق * - فهرس التراجم


ترجمة معاني آية: (58) سورة: الأعراف
وَٱلۡبَلَدُ ٱلطَّيِّبُ يَخۡرُجُ نَبَاتُهُۥ بِإِذۡنِ رَبِّهِۦۖ وَٱلَّذِي خَبُثَ لَا يَخۡرُجُ إِلَّا نَكِدٗاۚ كَذَٰلِكَ نُصَرِّفُ ٱلۡأٓيَٰتِ لِقَوۡمٖ يَشۡكُرُونَ
Пок юртнинг набототи Роббининг изни ила чиқадир. Нопок бўлгани эса, фақат қийинчилик ила чиқадир. Шукр келтирган қавмлар учун оятларимизни шундай хилма-хил баён қиламиз.
(Юқоридаги оятда бўлгани каби, ушбу ояти каримада ҳам жуда катта ва нозик қиёс бор. Қуръони Карим оятларида, Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг ҳадиси шарифларида пок ва саҳий қалб тоза ва сермаҳсул ерга — тупроққа қиёс этилади. Нопок ва ифлос қалб эса, ғажд ва маҳсулсиз ерга ўхшатилади. Покиза заминдан яхши маҳсуллар етишиб чиққанидек, пок ва саҳий қалбда ҳам иймон, ихлос, етук мафкура ва эзгу ниятлар яшайди. Уларнинг меваси Аллоҳ рози бўладиган амаллардангина иборат бўлади. Нопок ва нобоп ердан бир ҳосилнинг униб чиқиши машаққат бўлганидек, нопок қалбдан ҳам яхшилик чиқиши қийин. Чиркин қалбдан чиқса ҳам, фақат ёмонлик чиқади.)
التفاسير العربية:
 
ترجمة معاني آية: (58) سورة: الأعراف
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية - محمد صادق - فهرس التراجم

ترجمة معاني القرآن الكريم إلى اللغة الأوزبكية، ترجمها محمد صادق محمد يوسف. طبعة عام 1430هـ. تم تصويبها بإشراف مركز رواد الترجمة، ويتاح الإطلاع على الترجمة الأصلية لغرض إبداء الرأي والتقييم والتطوير المستمر.

إغلاق