prev

Такосур

next

1 : 102

أَلۡهَىٰكُمُ ٱلتَّكَاثُرُ

(Эй инсонлар), сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш машғул қилди! info
التفاسير: |

2 : 102

حَتَّىٰ زُرۡتُمُ ٱلۡمَقَابِرَ

Сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни, ўлиб, қабрга киргунларингизча сизларни мол-дунё тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!)[1] info

[1]Дарҳақиқат, бутун ҳаётларида Аллоҳ таолога бирор кун ибодат қилмасдан мол-дунёга сиғиниб ўтадиган кимсалар жуда кўпдир. Бу хусусда Пайғамбаримизнинг Саҳиҳул-Бухорийда ривоят қилинган бир ҳадислари ўта ибратлидир: «Маййитнинг-ўликнинг ортидан уч нарса эргашиб боради ва кейин у учовидан иккиси қайтиб кетади, бири эса ўлик билан бирга қолади — унга бола-чақаси, мол-дунёси ва шу дунёда қилган амаллари эргашиб боради-да, сўнгра бола-чақаси ва мол-дунёси яна қайтиб кетади, қилиб ўтган амаллари эса у билан бирга қабрда қолади».

التفاسير: |

3 : 102

كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ

Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар! info
التفاسير: |

4 : 102

ثُمَّ كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ

Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар. info
التفاسير: |

5 : 102

كَلَّا لَوۡ تَعۡلَمُونَ عِلۡمَ ٱلۡيَقِينِ

Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди, (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)! info
التفاسير: |

6 : 102

لَتَرَوُنَّ ٱلۡجَحِيمَ

Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар! info
التفاسير: |

7 : 102

ثُمَّ لَتَرَوُنَّهَا عَيۡنَ ٱلۡيَقِينِ

Яна бир бор қасамки, сизлар уни аниқ кўриш билан кўрурсизлар! info
التفاسير: |

8 : 102

ثُمَّ لَتُسۡـَٔلُنَّ يَوۡمَئِذٍ عَنِ ٱلنَّعِيمِ

Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар. info
التفاسير: |
prev

Такосур

next
:
0:00 0:00