И з о ҳ. Мазкур оятларда Аллоҳ таоло Ўз фаришталарининг номига қасам билан ўлгандан кейин қайта тирилиш ва бу дунёда қилиб ўтилган ҳар бир иш учун ҳисоб бериш бор эканининг хабарини берди. Дарвоқеъ, Аллоҳнинг лашкарлари ҳисобланмиш, сон-саноғини ёлғиз Яратгандан ўзга ҳеч ким билмайдиган фаришталар Аллоҳ таоло амр этган ҳар бир ишни адо қилишга ҳозиру нозир бўлиб турар эканлар. Хусусан, ўлим фариштаси ва унинг ёрдамчилари томонидан бандаларнинг жонларини олиш соати ибратлидир: Ҳадиси шарифда айтилишича, улар кофирнинг жонини олишда худди баданининг ҳар бир аъзосидан мих суғургандек азоблаб олар эканлар, мўминнинг жони эса унинг танасидан гўё боғлиқ қўл арқондан бўшатилгандек осон ва роҳат билан чиқиб кетар экан. Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом доим намозларидан кейин: «Парвардигоро, бизларга ўлим мастлигини (яъни, жон чиқар соатидаги машаққатни) осон қилгил», деб дуо қилар эдилар. Энди қуйидаги оятларда юқорида зикр қилинган қайта тирилиш соатидаги аҳвол тасвирланади.
26. Албатта бу (қисса)да (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун ибрат бордир.
И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Мусо алайҳиссалом қилган даъватни қабул қилмасдан, унга қарши фитна-фасод тарқатиб юргани сабабли дунё ва Охират азобига гирифтор қилинган Фиръавн қиссаси зикр қилингач, бу қиссадан фақат Аллоҳдан қўрқадиган кишиларгина ибрат ва панд-насиҳат олишлари таъкидланди. Бинобарин, Яратгандан қўрқмайдиган эътиқодсиз кимсаларга ҳеч қандай мўъжиза ёки ваъз-насиҳат кор қилмаслиги аниқ экан. Энди қуйида Аллоҳ таоло Қиёмат Кунида барча халойиқни қайта тирилтириб, уларни ҳаёти-дунёда қилиб ўтган амалларига яраша жазолашига шак келтиргувчи кимсаларга хитоб қилинади.
27. (Эй мушриклар), сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонними?! (Яъни, бутун Ер куррасининг атрофини ўзга сайёралардан бирон зиён етмаслиги учун том — осмон билан қоплаб қўйишга қодир бўлган Зот учун сизларни яратиш ёки қайта тирилтириш ҳеч гап эмас-ку!) (Аллоҳ) уни бино қилди;
40. Энди ким (ҳаёти дунёдалик пайтида Қиёмат Куни маҳшаргоҳда) Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса,
45. Сиз фақат ўша (Қиёмат)дан қўрқадиган кишиларни огоҳлантиргувчисиз, холос. (Аммо у Куннинг қачон воқеъ бўлишини айтиб бериш сизнинг вазифангиз эмасдир).
46. Улар у (Қиёмат соати)ни кўрадиган Кунда (бу дунёда) гўё биргина пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек (яъни, бир кун ҳам яшамагандек) бўлиб қолурлар!
Übersetzung der Bedeutungen von dem heiligen Quran - Uzbekische Übersetzung-Alauddin Mansour - Übersetzungen
Übersetzung der Quran-Bedeutung in Uzbek von Alauddin Mansour in 1430 H. Hinweis: Einige übersetzte Verse, korrigiert von Ruwwad Translation Center. Die Originalübersetzung steht für Anregungen, kontinuierliche Auswertung und Entwicklung zur Verfügung