Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
(Аллоҳ таоло Ўз китобини «бисмиллаҳ" билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини «бисмиллаҳ" билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: «Эътиборли ҳар бир иш «бисмиллаҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир», деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.)
(Оламларни яратгани учун ҳам, уларнинг тарбиячиси бўлгани учун ҳам, улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқи рўз бергани учун ҳам Аллоҳ барча ҳамду саноларга сазовордир.)
(Барчага-кофирга ҳам, мўминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи. «Роҳман" сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, ундан бошқа ҳеч кимга нисбатан бу сифатни ишлатиб бўлмайди. «Раҳийм" сифати, хосроқ бўлиб, фақат мўминларга қиёмат куни раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.)
("Дин" сўзи арабчада ҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. «Явмид-дин" — қиёмат кунида бандалар қайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукм чиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.)
Traducción de los significados del Sagrado Corán - Traducción al uzbeko- Muhammad Sadeq - Índice de traducciones
Traducción de los significados del Sagrado Corán al idioma Uzbek, Traducida por Muhammad Sadeq Muhammad Yusuf. Año de impresión: 1430 H.
Observación: La Traducción de unos versículos fue corregida por el Centro Rowad Al-Taryamah. Y se puede tener acceso a la traducción original con el propósito de sugerencia, evaluación y desarrollo constante.