[35] (Аллоҳ бу гапни Зулқарнайнга қандай айтганини Ўзи билади. Ваҳий орқалими, илҳом қилдими? Лекин ўша қавм бўйича қарор қабул қилишни — хоҳласа, азоблаб, хоҳласа, яхшилик этишни ихтиёрига қўйди.)
[36] (Яъни, мағрибдаги ҳақ сўзлар ва ишлар машриқда ҳам жорий қилинди. Зулқарнайн мағрибда ҳукмронлик қилганидек, машриқда ҳам ҳукмронлик қилди. Биз, шубҳасиз, Зулқарнайннинг ҳузуридаги ҳамма нарсанинг хабарини тўлиқ биламиз.)
[37] (Яъжуж ва Маъжуж ҳақида ҳам жуда кўп гаплар бор. Бу ҳам тахминий гаплардан иборатдир. Биз эса, Қуръони Каримдаги маълумотлар билан кифояланамиз. Шуниси хайрли.)
[38] (Икки тоғ орасига тўпланган темирни босқонлар билан дам уриб эритиб олов ҳолига келтирдилар. Эритилган мис олиб келинглар, олов бўлиб турган темир устидан қуяман, деди.)