ߞߎ߬ߙߣߊ߬ ߞߟߊߒߞߋ ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌߘߊ - ߏߗ߭ߑߓߊߞߌߞߊ߲ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ - ߡߎ߬ߤ߭ߊߡߡߊߘߎ߫ ߛ߫ߊ߯ߘߌߞ߫ߎ߫ ߓߟߏ߫ * - ߘߟߊߡߌߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ


ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ߬ߟߌ ߝߐߘߊ ߘߏ߫: ߘߟߊߞߊߟߊ߲ ߝߐߘߊ   ߟߝߊߙߌ ߘߏ߫:

Фотиҳа сураси

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
(Аллоҳ таоло Ўз китобини «бисмиллаҳ" билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини «бисмиллаҳ" билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: «Эътиборли ҳар бир иш «бисмиллаҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир», деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.)
ߊߙߊߓߎߞߊ߲ߡߊ ߞߘߐߦߌߘߊ ߟߎ߬:
ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Ҳамд оламларнинг Робби — Аллоҳгадир.
(Оламларни яратгани учун ҳам, уларнинг тарбиячиси бўлгани учун ҳам, улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқи рўз бергани учун ҳам Аллоҳ барча ҳамду саноларга сазовордир.)
ߊߙߊߓߎߞߊ߲ߡߊ ߞߘߐߦߌߘߊ ߟߎ߬:
ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
У Роҳман ва Роҳиймдир.
(Барчага-кофирга ҳам, мўминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи. «Роҳман" сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, ундан бошқа ҳеч кимга нисбатан бу сифатни ишлатиб бўлмайди. «Раҳийм" сифати, хосроқ бўлиб, фақат мўминларга қиёмат куни раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.)
ߊߙߊߓߎߞߊ߲ߡߊ ߞߘߐߦߌߘߊ ߟߎ߬:
مَٰلِكِ يَوۡمِ ٱلدِّينِ
Жазо-мукофот кунининг Эгасидир.
("Дин" сўзи арабчада ҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. «Явмид-дин" — қиёмат кунида бандалар қайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукм чиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.)
ߊߙߊߓߎߞߊ߲ߡߊ ߞߘߐߦߌߘߊ ߟߎ߬:
إِيَّاكَ نَعۡبُدُ وَإِيَّاكَ نَسۡتَعِينُ
Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз.
("Иййака наъбуду" «фақат Сенинг айтганингни қиламиз" маъносини англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин. «Иййака настаъин" ҳам, фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади.)
ߊߙߊߓߎߞߊ߲ߡߊ ߞߘߐߦߌߘߊ ߟߎ߬:
ٱهۡدِنَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلۡمُسۡتَقِيمَ
Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин.
("Ҳидоятга бошлаш" луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади.)
ߊߙߊߓߎߞߊ߲ߡߊ ߞߘߐߦߌߘߊ ߟߎ߬:
صِرَٰطَ ٱلَّذِينَ أَنۡعَمۡتَ عَلَيۡهِمۡ غَيۡرِ ٱلۡمَغۡضُوبِ عَلَيۡهِمۡ وَلَا ٱلضَّآلِّينَ
Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига. Ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас.
("Неъмат берилганлар"дан мурод — пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар. «Ғазабга дучор бўлганлар"дан мурод — яҳудийлар. Яҳудийларнинг ғазабга дучор бўлишларининг сабаблари кўп, жумладан, анбиёларни ўлдиришлари, Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилмасликлари ва ҳоказо. Лекин катта сабаб — билганига амал қилмаслик. Аллоҳ уларга илм берган, улар эса била туриб илмга амал қилмаганлар. «Адашганлар"дан мурод — насронийлар. Насороларнинг «адашганлар" бўлиши ҳам бир қанча сабабларга кўрадир. Энг асосийси — улар мақсадга эришиш йўлида Аллоҳ кўрсатган йўлни эмас, ўзлари топган йўлни танлаганлар. Демак, оятнинг маъноси: Эй Аллоҳ, бизни ўтган анбиё-ю авлиё, азизларнинг йўлидан бошлагин, яҳудий ва насронийлар йўлидан бошламагин, деганидир. Имоми Насоий машҳур саҳобий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: «Намозни ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандамга нима сўраса, бераман. Агар у (банда) «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн" деса, Аллоҳ, бандам Менга ҳамд-шукр айтди, дейди. Банда: «ар-Роҳманир Роҳийм», деса. Аллоҳ: «Бандам Менга сано-мақтов айтди», дейди. Банда: «Малики явмид-дин», деса, Аллоҳ: «Бандам Мени улуғлади», дейди. Банда: «Иййака наъбуду ва иййака настаъин», деса, Аллоҳ: «Бу Мен билан бандам орасидаги аҳд, бандамга нима сўраса, бераман», дейди. Агар банда: «Иҳдинас сиротал мустақим, сиротол-лазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби алайҳим валаззооллийн», деса, Аллоҳ: «Бу бандамга хос, бандамга сўраганини бердим», дейди.)
ߊߙߊߓߎߞߊ߲ߡߊ ߞߘߐߦߌߘߊ ߟߎ߬:
 
ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ߬ߟߌ ߝߐߘߊ ߘߏ߫: ߘߟߊߞߊߟߊ߲ ߝߐߘߊ
ߝߐߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ ߞߐߜߍ ߝߙߍߕߍ
 
ߞߎ߬ߙߣߊ߬ ߞߟߊߒߞߋ ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌߘߊ - ߏߗ߭ߑߓߊߞߌߞߊ߲ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ - ߡߎ߬ߤ߭ߊߡߡߊߘߎ߫ ߛ߫ߊ߯ߘߌߞ߫ߎ߫ ߓߟߏ߫ - ߘߟߊߡߌߘߊ ߟߎ߫ ߦߌ߬ߘߊ߬ߥߟߊ

ߞߎ߬ߙߣߊ߬ ߞߟߊߒߞߋ ߞߘߐ ߟߎ߬ ߘߟߊߡߌ߬ߘߊ߬ߣߍ߲ ߏߗ߭ߑߓߊߞߌߞߊ߲ ߘߐ߫߸ ߡߎ߬ߤ߭ߊߡߡߊߘߎ߫ ߛ߫ߊ߯ߘߌߞ߫ߎ߫ ߡߎ߬ߤߊߡߡߊߘߎ߫ ߦߎ߯ߛߎߝ ߟߊ߫ ߘߟߊߡߌߘߊ ߟߋ߬. ߝߎ߲ߘߌ ߛߊ߲ߖߌ߫ ߁߄߃߀ ߜߌߙߌ߲ߘߟߌ ߟߋ߬. ߊ߬ ߓߊ߲߫ ߘߊ߫ ߛߊߞߍ߫ ߟߊ߫ ߙߎ߬ߥߊ߯ߘߎ-ߕߊ߬ߙߑߖߡߊ ߝߊ߲ߓߊ ߟߊ߫ ߞߎ߲߬ߠߊ߬ߛߌ߰ߟߌ ߟߋ߫ ߞߐ߬ߣߐߡߊ߬߸ ߞߵߊ߬ ߓߊߖߏߣߊ ߓߌ߬ߟߊ߬ ߓߟߏߞߘߐ߫ ߞߵߊ߬ ߟߊߥߟߌ߬ ߡߙߌߣߊ߲ߦߌߘߊ ߡߵߊ߬ ߘߐ߫߸ ߊ߬ ߣߌ߫ ߡߐ߬ߟߐ߲߬ߦߊ߬ߟߌ ߣߌ߫ ߟߊ߬ߥߙߎ߬ߞߌ߬ߟߌ ߞߍ߬ߣߍ߲.

ߘߊߕߎ߲߯ߠߌ߲