قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - ئۆزبېكچە تەرجىمىسى - ئالائۇددىن مەنسۇر * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (12) سۈرە: سۈرە ھۇجۇرات
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱجۡتَنِبُواْ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلظَّنِّ إِنَّ بَعۡضَ ٱلظَّنِّ إِثۡمٞۖ وَلَا تَجَسَّسُواْ وَلَا يَغۡتَب بَّعۡضُكُم بَعۡضًاۚ أَيُحِبُّ أَحَدُكُمۡ أَن يَأۡكُلَ لَحۡمَ أَخِيهِ مَيۡتٗا فَكَرِهۡتُمُوهُۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۚ إِنَّ ٱللَّهَ تَوَّابٞ رَّحِيمٞ
12. Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир.
И з о ҳ. Мазкур ояти каримада мўминлар жамиятдаги тартиб-интизомни издан чиқарадиган ва меҳр-оқибат йўқолиб кетишига сабаб бўладиган уч иллатдан қайтарилдилар. Булардан биринчиси, ўзгалар ҳақида ёмон гумон қилиш, иккинчиси, бировларнинг айбларини ахтариб топиш учун орқаларидан жосуслик-айғоқчилик қилиб юришдир. Шариати Исломияда шахснинг зоҳирда қилаётган иш-амали ва айтган сўзи мўътабардир. Яъни, масалан бир кишининг муайян бир айб ё жиноятга дахлдор эканлигига аниқ ҳужжат бўлмас экан, унинг ўша айб ё жиноятда гумон қилиниши ҳаромдир. Фақат унинг мунофиқлиги ёки хоинлиги аниқ бўлиб қолган тақдирдагина у ҳақда ёмон гумон қилиш ва ундан ҳазар қилиш вожибдир. Чунки Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом айтганларидек: «Мўмин киши бир тешикдан (яъни, унда яшириниб ётган илон ё чаёндан) икки марта чақилмайди». Юқоридаги оятда яна ғийбатдан қайтарилди. Ғийбат ўзи нима? Бу тўғрида пайғамбаримиз шундай деганлар: «Ғийбат — биродарингнинг ортидан ўзи эшитиб қолса хафа бўладиган айб-нуқсонини айтишингдир». Демак, бир мўминнинг ортидан унда бўлмаган айбларни унга нисбат бериш ғийбат эмас, балки унинг ҳақига бўхтон ва туҳмат бўлар экан, унда бўлган айбларни ортидан айтиш эса уни сифатлаш эмас, балки ғийбат қилиш бўлар экин. Энди ғийбатнинг нақадар оғир гуноҳ эканлиги хусусида мазкур оятда Аллоҳ таоло томонидан келтирилган мисол ибратлидир. Чунки ақл-ҳуши жойида бўлган бирон инсон бошқа бир инсоннинг гўштини ейишни истамайди. Энди агар ўша инсон ўзининг биродари бўлсачи, яна камига ўлган ҳолда бўлса-чи! Унинг гўштини ейиш дунёдаги энг ваҳший ҳайвон ҳам ҳазар қиладиган бир жиноятдир! Бир мўминнинг ортидан ғийбат қилиш ана ўшандан-да оғирроқ жиноятдир! Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом: «Ғийбат қилиш (бировни ноҳақ) ўлдиришдан-да ёмонроқдир», деганлар.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
 
مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (12) سۈرە: سۈرە ھۇجۇرات
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - ئۆزبېكچە تەرجىمىسى - ئالائۇددىن مەنسۇر - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

قۇرئان كەرىمنىڭ ئۆزبېكچە تەرجىمىسىنى ئەلائۇددىن مەنسۇر تەرجىمە قىلغان، ھىجىريە 1430-يىلى بېسىلغان، ئىزاھات: پىكىر ئەركىنلىكى، باھالاش ۋە تەرەققى قىلدۇرۇش مەقسىتىدە ئەسلى تەرجىمىدىنمۇ پايدىلىنىشقا رۇخسەت قىلىش بىلەن بىرگە ئىشارەت قىلىنغان بەزى ئايەتلەرنىڭ تەرجىمىلىرى رۇۋۋاد تەرجىمە مەركىزىدە توغرىلانغان.

تاقاش