قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - ازبکی ترجمہ - علاء الدین منصور * - ترجمے کی لسٹ


معانی کا ترجمہ سورت: سورۂ طلاق
آیت:
 

Taloq surasi

يَـٰٓأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ إِذَا طَلَّقۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَطَلِّقُوهُنَّ لِعِدَّتِهِنَّ وَأَحۡصُواْ ٱلۡعِدَّةَۖ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ رَبَّكُمۡۖ لَا تُخۡرِجُوهُنَّ مِنۢ بُيُوتِهِنَّ وَلَا يَخۡرُجۡنَ إِلَّآ أَن يَأۡتِينَ بِفَٰحِشَةٖ مُّبَيِّنَةٖۚ وَتِلۡكَ حُدُودُ ٱللَّهِۚ وَمَن يَتَعَدَّ حُدُودَ ٱللَّهِ فَقَدۡ ظَلَمَ نَفۡسَهُۥۚ لَا تَدۡرِي لَعَلَّ ٱللَّهَ يُحۡدِثُ بَعۡدَ ذَٰلِكَ أَمۡرٗا
1. Эй Пайғамбар, қачон сизлар (яъни, мўминлар) аёлларингизни талоқ қилсангизлар, уларнинг иддаларида (яъни, поклик пайтларида) талоқ қилинглар ва идда сананглар! Парвардигорларингиз бўлмиш Аллоҳдан қўрқинглар! (То иддалари тугагунча) уларни (ўзлари яшаб турган) уйларидан ҳайдаб чиқарманглар ва улар ўзлари ҳам чиқиб кетмасинлар. Фақат улар очиқ фаҳш ишни (яъни, бузуқлик ёки беҳаёлик каби қилиқларни) қилсаларгина, (яшаб турган уйларидан ҳайдаб чиқарилурлар). Бу Аллоҳнинг қонун-чегараларидир. Кимки Аллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, аниқки, у ўзига зулм қилибди. Сиз билмассиз, эҳтимол Аллоҳ бу (талоқ)дан кейин бирон ишни пайдо қилар.
И з о ҳ. Бақара сурасининг 228-оятида айтилганидек, талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддатида идда сақлаб ўзларининг ҳомиладор бўлган-бўлмаганларини кузатадилар. Агар бирон аёл ҳайз кўриш пайтида талоқ қилинса, у мана шу ҳайзидан ташқари яна уч ҳайз идда сақлаши лозим бўладики, бу ўша аёлга зулм қилиш демакдир. Чунки у идда муддати тугаши билан бошқа эр билан турмуш қуриш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда эса талоқ қилинган аёл яна ортиқча бир ҳайз идда сақлашга мажбур бўлади. (Умуман оиласиз эркак ва аёлларнинг кўпайиши жамиятда бузуқлик ва нопокликнинг авж олишига сабаб бўлгани учун, Ислом дини оилаларнинг бузилиб кетишига имкон қадар йўл бермасликка, агар бузилган чоғда эса иложи борича тезроқ ярашишга ёки бошқа турмуш қуришга даъват этади). Шунинг учун юқоридаги оятда талоқ қилгувчилар хотинларини идда сақлайдиган поклик пайтларида талоқ қилишга ҳамда иддани аниқ ҳисоб-китоб қилиб боришга буюриладилар. Ушбу фармоннинг яна бир ҳикмати, аёл киши ҳайз кўриш пайтида одатда эри унга поклик пайтидагидек рағбат қилмайди, бинобарин ундан ажралиш ҳам эр учун у қадар қийин иш эмасдек туюлиши мумкин. Шу сабабдан Қуръон эркакларга, агар улар хотинларидан ажралмоқчи бўлсалар, у аёлларни пок ва марғуба бўлган пайтларида талоқ қилишлари мумкин эканлигини билдиради. Бундан ташқари ушбу оятда талоқ қилинган аёлларни модомики улар бузуқлик, беҳаёлик қилмас эканлар, то идда муддатлари тугамагунича эрларининг уйларидан чиқариб юбориш дуруст эмаслиги баён қилинди. Бу ҳукмдан мурод, биринчидан, идда сақлаётган аёл мана шу идда муддати асносида талоқ қилган эрининг ҳукмида эканлигини, яъни бошқа эрга никоҳланиши дуруст эмаслигини билдириш бўлса, иккинчидан, агар у аёл уч талоқ қилинмасдан бир ёки икки талоқ қилинган бўлса, жаҳл устида талоқ қилиб юборган эри ҳар куни уни кўриб турганлиги сабабли, «меҳр кўзда», деганларидек, яна унга мойил бўлиб, эр-хотиннинг қайтадан ярашиб кетишлари ҳам осонлашишидир. Шунинг учун ҳам оят ниҳоясида «Сиз билмассиз, эҳтимол Аллоҳ бу (талоқ)дан кейин бирон ишни пайдо қилар», дейилди.
عربی تفاسیر:
فَإِذَا بَلَغۡنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمۡسِكُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٍ أَوۡ فَارِقُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٖ وَأَشۡهِدُواْ ذَوَيۡ عَدۡلٖ مِّنكُمۡ وَأَقِيمُواْ ٱلشَّهَٰدَةَ لِلَّهِۚ ذَٰلِكُمۡ يُوعَظُ بِهِۦ مَن كَانَ يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ وَمَن يَتَّقِ ٱللَّهَ يَجۡعَل لَّهُۥ مَخۡرَجٗا
2. Энди қачон (талоқ қилган аёлларингизнинг идда) муддатлари битиб қолса, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинглар (яъни, қайта никоҳлларингизга олинглар) ёки яхшилик билан (яъни, ҳаққи маҳрларини бериб) ажрашинглар. Ва (ярашиб олиб қолаётган ёки ажрашиб кетаётган чоғларингда) ўзларингиздан (яъни, мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар ва (гувоҳ бўлгувчилар) гувоҳликни Аллоҳ учун тўкис адо қилинглар! Бу (ҳукм)дан фақат Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтиргувчи бўлган киши панд-ибрат олур. Ким Аллоҳдан қўрқса (яъни, юқорида мазкур бўлган талоқ қилиш қонун-қоидаларига Аллоҳдан қўрққани учун риоя этса), У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур.
عربی تفاسیر:
وَيَرۡزُقۡهُ مِنۡ حَيۡثُ لَا يَحۡتَسِبُۚ وَمَن يَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِ فَهُوَ حَسۡبُهُۥٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ بَٰلِغُ أَمۡرِهِۦۚ قَدۡ جَعَلَ ٱللَّهُ لِكُلِّ شَيۡءٖ قَدۡرٗا
3. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир (яъни, ҳаётда рўй берадиган ҳар бир яхши-ёмон воқеа-ҳодиса ёлғиз Аллоҳ хоҳлаган — белгилаган вақт ва ўлчовда рўй беради).
عربی تفاسیر:
وَٱلَّـٰٓـِٔي يَئِسۡنَ مِنَ ٱلۡمَحِيضِ مِن نِّسَآئِكُمۡ إِنِ ٱرۡتَبۡتُمۡ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَٰثَةُ أَشۡهُرٖ وَٱلَّـٰٓـِٔي لَمۡ يَحِضۡنَۚ وَأُوْلَٰتُ ٱلۡأَحۡمَالِ أَجَلُهُنَّ أَن يَضَعۡنَ حَمۡلَهُنَّۚ وَمَن يَتَّقِ ٱللَّهَ يَجۡعَل لَّهُۥ مِنۡ أَمۡرِهِۦ يُسۡرٗا
4. Аёлларингиз орасидаги (кексайиб қолгани сабабли) ҳайз кўришдан умид узганлари, агар сизлар (уларнинг иддалари қанча давом этиши хусусида) шубҳалансангизлар, бас, (билингиз-ки), уларнинг иддалари уч ойдир, яна (ҳали-ҳануз) ҳайз кўрмаган (аёллар)нинг (иддалари ҳам уч ойдир). Ҳомиладор (аёл)ларнинг (идда) муддатлари ҳомилаларини қўйишлари (яъни, кўз ёришларидир). Ким Аллоҳдан қўрқса, (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур.
عربی تفاسیر:
ذَٰلِكَ أَمۡرُ ٱللَّهِ أَنزَلَهُۥٓ إِلَيۡكُمۡۚ وَمَن يَتَّقِ ٱللَّهَ يُكَفِّرۡ عَنۡهُ سَيِّـَٔاتِهِۦ وَيُعۡظِمۡ لَهُۥٓ أَجۡرًا
5. Бу Аллоҳнинг сизларга нозил қилган ҳукмидир. Ким Аллоҳдан қўрқса, (Аллоҳ) унинг ёмонлик-гуноҳларини ўчирур ва унинг ажр-мукофотини улуғ қилур.
عربی تفاسیر:

أَسۡكِنُوهُنَّ مِنۡ حَيۡثُ سَكَنتُم مِّن وُجۡدِكُمۡ وَلَا تُضَآرُّوهُنَّ لِتُضَيِّقُواْ عَلَيۡهِنَّۚ وَإِن كُنَّ أُوْلَٰتِ حَمۡلٖ فَأَنفِقُواْ عَلَيۡهِنَّ حَتَّىٰ يَضَعۡنَ حَمۡلَهُنَّۚ فَإِنۡ أَرۡضَعۡنَ لَكُمۡ فَـَٔاتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ وَأۡتَمِرُواْ بَيۡنَكُم بِمَعۡرُوفٖۖ وَإِن تَعَاسَرۡتُمۡ فَسَتُرۡضِعُ لَهُۥٓ أُخۡرَىٰ
6. Уларга (яъни, талоқ қилиниб, идда сақлаётган аёлларингизга) ўзларингиз маскан тутган — қудратингиз етган жойдан маскан беринглар ва уларни (турган жойларидан) қисиб чиқариш учун уларга зиён етказманглар. Агар улар ҳомиладор бўлсалар, у ҳолда то ҳомилаларини қўйгунларича уларга нафақа бериб туринглар! Энди агар (талоқ қилган аёлларингиз) сизлар учун (бола) эмизсалар (яъни, ўзларининг сизлардан бўлган болаларини эмизсалар), у ҳолда уларнинг (эмизганликлари учун) ажр-ҳақларини беринглар! Ва (эмизиш, ҳамда унинг ҳаққи хусусида) ўзаро яхшилик билан келишиб олинглар! Агар (келиша олмасдан) танг ҳолга тушсангизлар, у ҳолда (ота) учун (боласини) бошқа (бир аёл) эмизур. (Яъни, ота боласини бошқа — бегона аёлга эмиздурур).
عربی تفاسیر:
لِيُنفِقۡ ذُو سَعَةٖ مِّن سَعَتِهِۦۖ وَمَن قُدِرَ عَلَيۡهِ رِزۡقُهُۥ فَلۡيُنفِقۡ مِمَّآ ءَاتَىٰهُ ٱللَّهُۚ لَا يُكَلِّفُ ٱللَّهُ نَفۡسًا إِلَّا مَآ ءَاتَىٰهَاۚ سَيَجۡعَلُ ٱللَّهُ بَعۡدَ عُسۡرٖ يُسۡرٗا
7. Бой-бадавлат киши ўз бойлигидан (яъни, бойлигига ярашадиган) нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда Аллоҳ ўзига ато этган нарсадан (яъни, ўз ҳолига яраша) нафақа берсин! Аллоҳ ҳеч бир жонни Ўзи унга ато этган (ризқ-рўз)дан бошқа нарсага таклиф қилмас (яъни, ҳар бир инсон фақат Аллоҳ ўзига ато этган ризқдан инфоқ қилишга таклиф қилинур). Аллоҳ танглик-камбағаллиқдан кейин енгиллик-бойликни ҳам (пайдо) қилур.
عربی تفاسیر:
وَكَأَيِّن مِّن قَرۡيَةٍ عَتَتۡ عَنۡ أَمۡرِ رَبِّهَا وَرُسُلِهِۦ فَحَاسَبۡنَٰهَا حِسَابٗا شَدِيدٗا وَعَذَّبۡنَٰهَا عَذَابٗا نُّكۡرٗا
8. Қанчадан-қанча қишлоқ-шаҳарлар борки, ўз Парвардигорлари ва Унинг пайғамбарлари амридан бош тортгандирлар, бас, Биз улардан қаттиқ ҳисоб-китоб олганмиз ва ёмон азоб билан азоблаганмиз.
عربی تفاسیر:
فَذَاقَتۡ وَبَالَ أَمۡرِهَا وَكَانَ عَٰقِبَةُ أَمۡرِهَا خُسۡرًا
9. Бас, у (қишлоқ-шаҳарларнинг аҳли) ўз иш-қилмишларининг зиёнини тотдилар ва бу ишларининг оқибати зиён тортиш — ҳалокат бўлди.
عربی تفاسیر:
أَعَدَّ ٱللَّهُ لَهُمۡ عَذَابٗا شَدِيدٗاۖ فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ يَـٰٓأُوْلِي ٱلۡأَلۡبَٰبِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْۚ قَدۡ أَنزَلَ ٱللَّهُ إِلَيۡكُمۡ ذِكۡرٗا
10. Аллоҳ улар учун (Охиратда ҳам) қаттиқ азобни тайёрлаб қўйгандир. Бас, эй иймон келтирган ақл эгалари, Аллоҳдан қўрқинглар! Дарвоқеъ, У зот сизларга Эслатма — Қуръонни нозил қилди.
عربی تفاسیر:
رَّسُولٗا يَتۡلُواْ عَلَيۡكُمۡ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ مُبَيِّنَٰتٖ لِّيُخۡرِجَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَٰتِ مِنَ ٱلظُّلُمَٰتِ إِلَى ٱلنُّورِۚ وَمَن يُؤۡمِنۢ بِٱللَّهِ وَيَعۡمَلۡ صَٰلِحٗا يُدۡخِلۡهُ جَنَّـٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۖ قَدۡ أَحۡسَنَ ٱللَّهُ لَهُۥ رِزۡقًا
11. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни зулматлардан нурга чиқариш учун сизларга Аллоҳнинг очиқ-равшан оятларини тиловат қиладиган пайғамбарни (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни юборди). Ким Аллоҳга иймон келтирса ва яхши амал қилса, (Аллоҳ) уни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадул-абад қоладиган жаннатларга киритур. Дарҳақиқат, Аллоҳ унинг учун гўзал ризқ (яъни, жаннатнинг туганмас ризқини ато) қилди.
عربی تفاسیر:
ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ سَبۡعَ سَمَٰوَٰتٖ وَمِنَ ٱلۡأَرۡضِ مِثۡلَهُنَّۖ يَتَنَزَّلُ ٱلۡأَمۡرُ بَيۡنَهُنَّ لِتَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ وَأَنَّ ٱللَّهَ قَدۡ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عِلۡمَۢا
12. Аллоҳ етти осмонни ва Ердан ҳам ўшаларнинг мислини (яъни, етти қават Ерни) яратган Зотдир. (Аллоҳнинг) амри фармони уларнинг (яъни, етти қават осмон ва етти қават Ернинг) ўртасига нозил бўлиб-тарқалиб турур. Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир эканлигини ва Аллоҳ барча нарсани (Ўз) билими билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учун (У зот сизларга юқорида зикр қилинган нарсалар ҳақида хабар берди).
عربی تفاسیر:

 
معانی کا ترجمہ سورت: سورۂ طلاق
سورتوں کی لسٹ صفحہ نمبر
 
قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - ازبکی ترجمہ - علاء الدین منصور - ترجمے کی لسٹ

قرآن کریم کے معانی کا ازبکی زبان میں ترجمہ، مترجم: علاء الدین منصور ۔ (سن طباعت 1430 ھ)۔ نوٹ: بعض آیات (جن کی نشان دہی کر دی گئی ہے)کے ترجمہ کی تصحیح مرکز رُواد الترجمہ کی جانب سے کی گئی ہے، ساتھ ہی اظہارِ رائے، تقییم اور مسلسل بہتری کے لیے اصل ترجمہ بھی باقی رکھا گیا ہے۔

بند کریں