Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: вал-Одиёт   Оят:

вал-Одиёт

وَٱلۡعَٰدِيَٰتِ ضَبۡحٗا
(Аллоҳ йўлида) харсиллаб чопадиган (от)ларга қасам;
Арабча тафсирлар:
فَٱلۡمُورِيَٰتِ قَدۡحٗا
(Чопган пайтида туёқларидан) чақмоқлар чақадиган (от)ларга қасам;
Арабча тафсирлар:
فَٱلۡمُغِيرَٰتِ صُبۡحٗا
Тонг пайтида (ёв устига) бостириб борадиган (от)ларга қасам;
Арабча тафсирлар:
فَأَثَرۡنَ بِهِۦ نَقۡعٗا
Бас, ўшанда чанг-тўзон кўтариб;
Арабча тафсирлар:
فَوَسَطۡنَ بِهِۦ جَمۡعًا
Шу (чанг-тўзон) билан (душман) жамоасининг ўртасига кириб келадиган (от)ларга қасамки;
Арабча тафсирлар:
إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لِرَبِّهِۦ لَكَنُودٞ
Шак-шубҳасиз, (кофир) инсон Парвардигори (унга ато этган неъматлар)га кўрнамаклик қилгувчидир.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّهُۥ عَلَىٰ ذَٰلِكَ لَشَهِيدٞ
Ва шак-шубҳасиз, у бунга (ўзининг бу ношукурлигига) гувоҳдир.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّهُۥ لِحُبِّ ٱلۡخَيۡرِ لَشَدِيدٌ
Ва шак-шубҳасиз, у мол-дунё муҳаббатига жуда қаттиқ (берилгувчи)дир.
Арабча тафсирлар:
۞ أَفَلَا يَعۡلَمُ إِذَا بُعۡثِرَ مَا فِي ٱلۡقُبُورِ
Ахир у билмасмики, (Қиёмат қойим бўлиб), қабрларнинг ичидаги нарсалар (жасадларга қайта жон ато этилиб, ташқарига) чиқарилганида;
Арабча тафсирлар:
وَحُصِّلَ مَا فِي ٱلصُّدُورِ
Ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида;
Арабча тафсирлар:
إِنَّ رَبَّهُم بِهِمۡ يَوۡمَئِذٖ لَّخَبِيرُۢ
Ана ўша Кунда шак-шубҳасиз, Парвардигорлари улардан (яъни, барча халойиқнинг ҳаёти дунёда қилиб ўтган ишларидан) огоҳ-хабардор-ку![1]
[1]Бу оятларда Қиёмат Кунида барча сирлар ошкор бўлишини эслатиш билан ҳар бир инсон ўз ҳаётини ўша Кунда шарманда бўлиб қолмайдиган тарзда ўтказиши лозим эканлиги уқтирилмоқда.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: вал-Одиёт
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Алоуддин Мансур томонидан қилинган. Рувводут Таржама маркази назоратида ривожлантирилган, аслий таржимани кўриб чиқиш, фикр билдириш ва баҳолаш учун мавжуд.

Ёпиш