Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (84) Сура: Аъроф сураси
وَأَمۡطَرۡنَا عَلَيۡهِم مَّطَرٗاۖ فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُجۡرِمِينَ
Уларнинг устига даҳшатли ёмғир ёғдириб, сопол тошларни отдик. Қишлоқни эса тўнтардик ва унинг оёғи осмондан бўлди. Эй Пайғамбар, Лутнинг жиноятчи қавми қандай оқибатга йўлиққани ҳақида фикр юритинг! Уларнинг оқибати ҳалокат ва доимий шармандалик бўлди-ку.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• اللواط فاحشة تدلُّ على انتكاس الفطرة، وناسب أن يكون عقابهم من جنس عملهم فنكس الله عليهم قُراهم.
Бачавозлик табиатнинг тубанлашиб кетганини кўрсатадиган бузуқликдир. Аллоҳ бундай қабоҳатни қилган одамларга қилмишларига яраша жазо бериб, уларнинг ерини оёғини осмондан қилиб тўнтариб юборди.

• تقوم دعوة الأنبياء - ومنهم شعيب عليه السلام - على أصلين: تعظيم أمر الله: ويشمل الإقرار بالتوحيد وتصديق النبوة. والشفقة على خلق الله: ويشمل ترك البَخْس وترك الإفساد وكل أنواع الإيذاء.
Пайғамбарларнинг, жумладан, Шуайб алайҳиссаломнинг даъвати икки асос устига қурилган. Улардан бири Аллоҳнинг фармонини улуғлаш бўлиб, у тавҳидни тан олиш ва пайғамбарликни тасдиқлашни ўз ичига олса, иккинчиси Аллоҳнинг бандаларига шафқат қилиш бўлиб, бахиллик, бузуқлик ва турли озорларни тарк этишни ўз ичига олади.

• الإفساد في الأرض بعد الإصلاح جُرْم اجتماعي في حق الإنسانية؛ لأن صلاح الأرض بالعقيدة والأخلاق فيه خير للجميع، وإفساد الأرض عدوان على الناس.
Ўнгланган ерни қайта бузиш инсоният ҳаққига қилинган ижтимоий жиноятдир. Заминнинг ўнгланиши ақида ва ахлоқ билан бўлади. Ернинг ўнгланишида ҳаммага хайр бор. Уни бузиш эса бутун инсониятга қарши қилинган тажовуздир.

• من أعظم الذنوب وأكبرها وأشدها وأفحشها أخذُ ما لا يحقُّ أخذه شرعًا من الوظائف المالية بالقهر والجبر؛ فإنه غصب وظلم وعسف على الناس وإذاعة للمنكر وعمل به ودوام عليه وإقرار له.
Энг улуғ, энг катта, энг қаттиқ, энг қабиҳ гуноҳлардан бири қонунан ҳақи бўлмаган молияга оид бир мансабни зулму зўравонлик билан эгаллаб олишдир. Зеро, бу иш босқинчилик, зулм ва одамларни талон-торож қилишнинг айнан ўзидир. Ундан бузуқликнинг кенг ёйилиши, бардавом бўлиши, ҳамма уни тан олиб, унга амал қилиши каби бедаво дард пайдо бўлади.

 
Маънолар таржимаси Оят: (84) Сура: Аъроф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш