Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (7) Сура: Фотиҳа сураси
صِرَٰطَ ٱلَّذِينَ أَنۡعَمۡتَ عَلَيۡهِمۡ غَيۡرِ ٱلۡمَغۡضُوبِ عَلَيۡهِمۡ وَلَا ٱلضَّآلِّينَ
Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига. Ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас.
("Неъмат берилганлар"дан мурод — пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар. «Ғазабга дучор бўлганлар"дан мурод — яҳудийлар. Яҳудийларнинг ғазабга дучор бўлишларининг сабаблари кўп, жумладан, анбиёларни ўлдиришлари, Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилмасликлари ва ҳоказо. Лекин катта сабаб — билганига амал қилмаслик. Аллоҳ уларга илм берган, улар эса била туриб илмга амал қилмаганлар. «Адашганлар"дан мурод — насронийлар. Насороларнинг «адашганлар" бўлиши ҳам бир қанча сабабларга кўрадир. Энг асосийси — улар мақсадга эришиш йўлида Аллоҳ кўрсатган йўлни эмас, ўзлари топган йўлни танлаганлар. Демак, оятнинг маъноси: Эй Аллоҳ, бизни ўтган анбиё-ю авлиё, азизларнинг йўлидан бошлагин, яҳудий ва насронийлар йўлидан бошламагин, деганидир. Имоми Насоий машҳур саҳобий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: «Намозни ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандамга нима сўраса, бераман. Агар у (банда) «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн" деса, Аллоҳ, бандам Менга ҳамд-шукр айтди, дейди. Банда: «ар-Роҳманир Роҳийм», деса. Аллоҳ: «Бандам Менга сано-мақтов айтди», дейди. Банда: «Малики явмид-дин», деса, Аллоҳ: «Бандам Мени улуғлади», дейди. Банда: «Иййака наъбуду ва иййака настаъин», деса, Аллоҳ: «Бу Мен билан бандам орасидаги аҳд, бандамга нима сўраса, бераман», дейди. Агар банда: «Иҳдинас сиротал мустақим, сиротол-лазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби алайҳим валаззооллийн», деса, Аллоҳ: «Бу бандамга хос, бандамга сўраганини бердим», дейди.)
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (7) Сура: Фотиҳа сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш