Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Қориъа сураси   Оят:

Қориъа сураси

ٱلۡقَارِعَةُ
Ал-Қориъа.
Арабча тафсирлар:
مَا ٱلۡقَارِعَةُ
Ал-Қориъа нима?
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡقَارِعَةُ
Ал-Қориъа қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ يَكُونُ ٱلنَّاسُ كَٱلۡفَرَاشِ ٱلۡمَبۡثُوثِ
У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар.
Арабча тафсирлар:
وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ ٱلۡمَنفُوشِ
Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қоларлар.
Арабча тафсирлар:
فَأَمَّا مَن ثَقُلَتۡ مَوَٰزِينُهُۥ
Кимнинг тарозуси оғир келса...
Арабча тафсирлар:
فَهُوَ فِي عِيشَةٖ رَّاضِيَةٖ
Бас, у розилик ҳаётидадир.
Арабча тафсирлар:
وَأَمَّا مَنۡ خَفَّتۡ مَوَٰزِينُهُۥ
Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса...
Арабча тафсирлар:
فَأُمُّهُۥ هَاوِيَةٞ
Бас, унинг онаси ҳаавия (дўзах)дир.
(Одатда она доим паноҳ бўлган. Инсон айниқса оғир пайтларда онасига интилгандай, қиёматда ҳам онасини қўмсаганда жаҳаннам уларни она ўрнида кутиб оларкан. Меҳр-муҳаббат, шафқат излаб турганда, кони азобга, қийноққа, даҳшатли оловда ёнишга дуч келиши ниҳоятда катта бахтсизлик.)
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا هِيَهۡ
У (Ҳаавия) қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?
Арабча тафсирлар:
نَارٌ حَامِيَةُۢ
У қаттиқ қизиган ўтдир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Қориъа сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш