Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Шуъаро сураси   Оят:

Шуъаро сураси

طسٓمٓ
То. Сийн. Мийм.
Арабча тафсирлар:
تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡمُبِينِ
Булар очиқ китобнинг оятларидир.
Арабча тафсирлар:
لَعَلَّكَ بَٰخِعٞ نَّفۡسَكَ أَلَّا يَكُونُواْ مُؤۡمِنِينَ
Эҳтимол, (улар) мўмин бўлмаганлари учун сен ўзингни ҳалок қилмоқчидирсан?!
Арабча тафсирлар:
إِن نَّشَأۡ نُنَزِّلۡ عَلَيۡهِم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ ءَايَةٗ فَظَلَّتۡ أَعۡنَٰقُهُمۡ لَهَا خَٰضِعِينَ
Агар хоҳласак, уларга осмондан оят-мўъжиза нозил қиламиз. Бас, уларнинг бўйинлари унга эгилиб қоладир.
Арабча тафсирлар:
وَمَا يَأۡتِيهِم مِّن ذِكۡرٖ مِّنَ ٱلرَّحۡمَٰنِ مُحۡدَثٍ إِلَّا كَانُواْ عَنۡهُ مُعۡرِضِينَ
Уларга Роҳмандан янги эслатма келибдики, албатта, ундан юз ўгиргувчи бўлганлар.
Арабча тафсирлар:
فَقَدۡ كَذَّبُواْ فَسَيَأۡتِيهِمۡ أَنۢبَٰٓؤُاْ مَا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ
Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келажакдир.
Арабча тафсирлар:
أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ إِلَى ٱلۡأَرۡضِ كَمۡ أَنۢبَتۡنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوۡجٖ كَرِيمٍ
Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда карамли жуфтлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмаслар.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир.
Арабча тафсирлар:
وَإِذۡ نَادَىٰ رَبُّكَ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱئۡتِ ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ
Роббинг Мусога: «У золим қавмга боргин.
Арабча тафсирлар:
قَوۡمَ فِرۡعَوۡنَۚ أَلَا يَتَّقُونَ
Фиръавн қавмига. (Биздан) қўрқмайдиларми?!» деб нидо қилганини эсла.
Арабча тафсирлар:
قَالَ رَبِّ إِنِّيٓ أَخَافُ أَن يُكَذِّبُونِ
У: «Эй Роббим, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқарман.
Арабча тафсирлар:
وَيَضِيقُ صَدۡرِي وَلَا يَنطَلِقُ لِسَانِي فَأَرۡسِلۡ إِلَىٰ هَٰرُونَ
Ва дилим сиқилишидан ҳамда тилим бурро бўлмай қолишидан. Бас, Ҳорунни элчи қил.
Арабча тафсирлар:
وَلَهُمۡ عَلَيَّ ذَنۢبٞ فَأَخَافُ أَن يَقۡتُلُونِ
Менинг зиммамда улар наздида гуноҳ бор. Бас, мени ўлдиришларидан хавфдаман», деди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ كَلَّاۖ فَٱذۡهَبَا بِـَٔايَٰتِنَآۖ إِنَّا مَعَكُم مُّسۡتَمِعُونَ
У зот: «Йўқ! Бас, иккингиз Бизнинг оят-мўъжизаларимиз ила боринглар. Албатта, Биз иккингиз билан эшитгувчимиз.
Арабча тафсирлар:
فَأۡتِيَا فِرۡعَوۡنَ فَقُولَآ إِنَّا رَسُولُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Бас, Фиръавнга боринглар ва унга: «Биз Роббул оламийннинг Пайғамбарларимиз.
Арабча тафсирлар:
أَنۡ أَرۡسِلۡ مَعَنَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
Бани Исроилни биз билан қўйиб юбор», деб айтинглар, деди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ أَلَمۡ نُرَبِّكَ فِينَا وَلِيدٗا وَلَبِثۡتَ فِينَا مِنۡ عُمُرِكَ سِنِينَ
У (Фиръавн): «Биз сени гўдаклигингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми?! Умрингнинг бир неча йилини бизнинг ичимизда ўтказмадингми?!
Арабча тафсирлар:
وَفَعَلۡتَ فَعۡلَتَكَ ٱلَّتِي فَعَلۡتَ وَأَنتَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ
Ва нонкўрлардан бўлиб, қиладиган ишингни қилиб қўймадингми?!» деди.
(Фиръавннинг миннатларидан асосий мақсади — Мусо алайҳиссалом олиб келган динни инкор қилиш эди. Қўлимизда катта бўла туриб, энди, бизга, динимизга ва мулкимизга қарши чиқасанми? Янги дин келтирдим, деб даъво қиласанми? Бизнинг қавмимиздан бир кишини ўлдириб қўймадингми?!)
Арабча тафсирлар:
قَالَ فَعَلۡتُهَآ إِذٗا وَأَنَا۠ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ
У (Мусо): «Ўша ишни қилган бўлсам, билмасдан қилганман.
Арабча тафсирлар:
فَفَرَرۡتُ مِنكُمۡ لَمَّا خِفۡتُكُمۡ فَوَهَبَ لِي رَبِّي حُكۡمٗا وَجَعَلَنِي مِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Бас, сизлардан хавфсираб қочиб кетдим. Кейин Аллоҳ менга ҳикмат берди ва мени Пайғамбарлардан қилди.
(Ўша қибтий менинг бир Бани Исроиллик қабиладошим билан уришаётган экан. Қабиладошим мендан ёрдам сўради, мен унга ёрдам бераман деб қибтийни бир урсам ўлиб қолди. Сўнгра хатони тушундим.)
Арабча тафсирлар:
وَتِلۡكَ نِعۡمَةٞ تَمُنُّهَا عَلَيَّ أَنۡ عَبَّدتَّ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
Ўша менга қилаётган миннатинг Бани Исроилни қул қилиб олганингдандир», деди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ فِرۡعَوۡنُ وَمَا رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Фиръавн: «Роббул оламийн нима?» деди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَآۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ
У (Мусо): «Агар англамоқчи бўлсангиз, У, осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ لِمَنۡ حَوۡلَهُۥٓ أَلَا تَسۡتَمِعُونَ
У (Фиръавн) атрофидаги кишиларга: «Эшитмаяпсизларми?!» деди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ رَبُّكُمۡ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلۡأَوَّلِينَ
У: «Сизнинг Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг Роббидир», деди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ إِنَّ رَسُولَكُمُ ٱلَّذِيٓ أُرۡسِلَ إِلَيۡكُمۡ لَمَجۡنُونٞ
У: «Албатта, сизга юборилган Пайғамбарингиз жиннидир», деди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ رَبُّ ٱلۡمَشۡرِقِ وَٱلۡمَغۡرِبِ وَمَا بَيۡنَهُمَآۖ إِن كُنتُمۡ تَعۡقِلُونَ
У: «У зот, агар ақл юритсангиз, машриқу мағрибнинг ва улар ўртасидаги нарсаларнинг Роббидир», деди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ لَئِنِ ٱتَّخَذۡتَ إِلَٰهًا غَيۡرِي لَأَجۡعَلَنَّكَ مِنَ ٱلۡمَسۡجُونِينَ
У: «Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман», деди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ أَوَلَوۡ جِئۡتُكَ بِشَيۡءٖ مُّبِينٖ
У: «Агар мен сенга очиқ-ойдин нарса келтирсам ҳам-а?» деди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ فَأۡتِ بِهِۦٓ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ
У: «Агар ростгўйлардан бўлсанг, келтир уни!» деди.
Арабча тафсирлар:
فَأَلۡقَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ ثُعۡبَانٞ مُّبِينٞ
Бас, у (Мусо) асосини ташлади. Баногоҳ у аниқ аждарга айланди.
Арабча тафсирлар:
وَنَزَعَ يَدَهُۥ فَإِذَا هِيَ بَيۡضَآءُ لِلنَّٰظِرِينَ
Ва қўлини чиқарди. Баногоҳ у назар қилгувчиларга оппоқ кўринди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ لِلۡمَلَإِ حَوۡلَهُۥٓ إِنَّ هَٰذَا لَسَٰحِرٌ عَلِيمٞ
У (Фиръавн) атрофидаги аъёнларига: «Албатта, бу ўта билимдон сеҳргардир.
Арабча тафсирлар:
يُرِيدُ أَن يُخۡرِجَكُم مِّنۡ أَرۡضِكُم بِسِحۡرِهِۦ فَمَاذَا تَأۡمُرُونَ
У ўз сеҳри билан сизларни ерингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?» деди.
(Худонинг динига қарши чиққан, Аллоҳнинг йўлидаги даъватчиларни ўзига душман билган туғёнкорларнинг доимий гапларидан бири. Атрофидаги гумашталарига ва содда халққа даъватчини хавфли қилиб кўрсатади ва уларни қўрқитади.)
Арабча тафсирлар:
قَالُوٓاْ أَرۡجِهۡ وَأَخَاهُ وَٱبۡعَثۡ فِي ٱلۡمَدَآئِنِ حَٰشِرِينَ
Улар: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор.
Арабча тафсирлар:
يَأۡتُوكَ بِكُلِّ سَحَّارٍ عَلِيمٖ
Сенга барча ўта билимдон сеҳргарларни олиб келсинлар», дедилар.
(Бу таклиф Фиръавнга маъқул тушди. Зотан, у атрофидагилардан айнан шу жавобни кутган эди. Бошқа сура ва оятлардан биламизки, Мусо алайҳиссалом билан сеҳргарларнинг мусобақалашадиган жойи, вақти ва бошқа шартлари келишиб олинади. Фиъравн шаҳарларга одамларини юбориб, сеҳргарларни тўплатиб келади.)
Арабча тафсирлар:
فَجُمِعَ ٱلسَّحَرَةُ لِمِيقَٰتِ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ
Бас, сеҳргарлар маълум куни келишилган вақтда жамландилар.
Арабча тафсирлар:
وَقِيلَ لِلنَّاسِ هَلۡ أَنتُم مُّجۡتَمِعُونَ
Ва одамларга: «Сизлар тўпланиб бўлдингизми?
Арабча тафсирлар:
لَعَلَّنَا نَتَّبِعُ ٱلسَّحَرَةَ إِن كَانُواْ هُمُ ٱلۡغَٰلِبِينَ
Ажаб эрмас, устун келсалар, сеҳргарларга эргашсак», дейилди.
(Турли муносабатлар ила одамларни тўплаш билан уларни чалғитиш ва ўзига маҳлиё этиш ҳам туғёнкор ҳокимларнинг одати. Сеҳргарлар билан Мусо алайҳиссалом тортишувини ғанимат билиб роса одам йиғдилар.)
Арабча тафсирлар:
فَلَمَّا جَآءَ ٱلسَّحَرَةُ قَالُواْ لِفِرۡعَوۡنَ أَئِنَّ لَنَا لَأَجۡرًا إِن كُنَّا نَحۡنُ ٱلۡغَٰلِبِينَ
Сеҳргарлар келган чоғларида Фиръавнга: «Агар биз ғолиб келгувчи бўлсак, бизга, албатта, ҳақ бериладими?» дедилар.
Арабча тафсирлар:
قَالَ نَعَمۡ وَإِنَّكُمۡ إِذٗا لَّمِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ
У: «Ҳа! У ҳолда сиз, албатта, энг яқинларимдан бўласиз», деди.
Арабча тафсирлар:
قَالَ لَهُم مُّوسَىٰٓ أَلۡقُواْ مَآ أَنتُم مُّلۡقُونَ
Мусо уларга: «Сиз ташлайдиган нарсангизни ташланг», деди.
Арабча тафсирлар:
فَأَلۡقَوۡاْ حِبَالَهُمۡ وَعِصِيَّهُمۡ وَقَالُواْ بِعِزَّةِ فِرۡعَوۡنَ إِنَّا لَنَحۡنُ ٱلۡغَٰلِبُونَ
Бас, улар арқонлари ва асоларини ташладилар ва «Фиръавннинг иззати билан қасамки, албатта, биз ғолиблармиз», дедилар.
Арабча тафсирлар:
فَأَلۡقَىٰ مُوسَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ تَلۡقَفُ مَا يَأۡفِكُونَ
Сўнгра Мусо асосини ташлаган эди, бирдан у уларнинг уйдирмаларини юта бошлади.
(Сеҳргарлар арқонларини ташлаганида, илонга айланмаган, уларнинг найранги туфайлигина кишилар кўзига шундай кўринган эди, холос. Кейин Мусо алайҳиссалом асоларини ташладилар ва у аждарга айланиб, Фиръавн сеҳргарларининг асо ва арқонларини юта бошлади.)
Арабча тафсирлар:
فَأُلۡقِيَ ٱلسَّحَرَةُ سَٰجِدِينَ
Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида йиқилдилар.
Арабча тафсирлар:
قَالُوٓاْ ءَامَنَّا بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Улар: «Роббул оламийнга иймон келтирдик.
Арабча тафсирлар:
رَبِّ مُوسَىٰ وَهَٰرُونَ
Мусо ва Ҳоруннинг Роббига», дедилар.
Арабча тафсирлар:
قَالَ ءَامَنتُمۡ لَهُۥ قَبۡلَ أَنۡ ءَاذَنَ لَكُمۡۖ إِنَّهُۥ لَكَبِيرُكُمُ ٱلَّذِي عَلَّمَكُمُ ٱلسِّحۡرَ فَلَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَۚ لَأُقَطِّعَنَّ أَيۡدِيَكُمۡ وَأَرۡجُلَكُم مِّنۡ خِلَٰفٖ وَلَأُصَلِّبَنَّكُمۡ أَجۡمَعِينَ
У: «Мен сизга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингиз! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Энди тезда биласиз, мен, албатта, қўл-оёғингизни қарама-қарши томонидан кесажакман ва барчангизни осажакман», деди.
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ لَا ضَيۡرَۖ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ
Улар: «Зарари йўқ. Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз.
Арабча тафсирлар:
إِنَّا نَطۡمَعُ أَن يَغۡفِرَ لَنَا رَبُّنَا خَطَٰيَٰنَآ أَن كُنَّآ أَوَّلَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Мўминларнинг аввалгиси бўлганимиз учун Роббимиз хатоларимизни кечиришидан умид қиламиз», дедилар.
Арабча тафсирлар:
۞ وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَسۡرِ بِعِبَادِيٓ إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ
Ва Мусога: «Бандаларим билан кечаси йўлга чиқ. Албатта, таъқиб этилурсиз», деб ваҳий юбордик.
Арабча тафсирлар:
فَأَرۡسَلَ فِرۡعَوۡنُ فِي ٱلۡمَدَآئِنِ حَٰشِرِينَ
Бас, Фиръавн шаҳарларга тўпловчилар юборди:
Арабча тафсирлар:
إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَشِرۡذِمَةٞ قَلِيلُونَ
«Шубҳасиз, анавилар озгина тоифадирлар.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّهُمۡ لَنَا لَغَآئِظُونَ
Албатта, улар бизни ғазаблантиргувчилардир.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّا لَجَمِيعٌ حَٰذِرُونَ
Албатта, биз ҳаммамиз ҳушёрмиз», деб.
Арабча тафсирлар:
فَأَخۡرَجۡنَٰهُم مِّن جَنَّٰتٖ وَعُيُونٖ
Бас, Биз уларни чиқардик, боғ-роғлар ва булоқлардан.
Арабча тафсирлар:
وَكُنُوزٖ وَمَقَامٖ كَرِيمٖ
Хазиналар ва муҳтарам маскандан.
(Яъни, Фиръавн ва унинг қавмини боғ-роғларидан ва булоқларидан, хазиналаридан ва ҳашаматли масканларидан чиқардик.)
Арабча тафсирлар:
كَذَٰلِكَۖ وَأَوۡرَثۡنَٰهَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
Ана шундай. Ўша(нарса)ларни Бани Исроилга мерос қилиб бердик.
Арабча тафсирлар:
فَأَتۡبَعُوهُم مُّشۡرِقِينَ
Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида қувиб етдилар.
Арабча тафсирлар:
فَلَمَّا تَرَٰٓءَا ٱلۡجَمۡعَانِ قَالَ أَصۡحَٰبُ مُوسَىٰٓ إِنَّا لَمُدۡرَكُونَ
Икки жамоат бир-бирларини кўрган чоғида, Мусонинг одамлари: «Энди қўлга тушдик», дедилар.
Арабча тафсирлар:
قَالَ كَلَّآۖ إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهۡدِينِ
У (Мусо): «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди.
Арабча тафсирлар:
فَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱضۡرِب بِّعَصَاكَ ٱلۡبَحۡرَۖ فَٱنفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرۡقٖ كَٱلطَّوۡدِ ٱلۡعَظِيمِ
Бас, Биз Мусога: «Асоинг билан денгизни ур», деб ваҳий қилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди.
Арабча тафсирлар:
وَأَزۡلَفۡنَا ثَمَّ ٱلۡأٓخَرِينَ
Ва кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик.
(Яъни, Фиръавн ва унинг аскарларини ҳам денгизга яқинлаштирдик.)
Арабча тафсирлар:
وَأَنجَيۡنَا مُوسَىٰ وَمَن مَّعَهُۥٓ أَجۡمَعِينَ
Мусо ва унга эргашганларга, ҳаммаларига нажот бердик.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ أَغۡرَقۡنَا ٱلۡأٓخَرِينَ
Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик.
(Фиръавн ва унинг аскарлари денгиз бағрига тўлиқ тушиб бўлганларидан кейин, улкан тоғдек ҳайбат-ла тўхтаб турган денгиз яна ҳаракатга келиб, ҳаммаларини ҳалок қилди.)
Арабча тафсирлар:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир.
Арабча тафсирлар:
وَٱتۡلُ عَلَيۡهِمۡ نَبَأَ إِبۡرَٰهِيمَ
Ва уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб бер.
Арабча тафсирлар:
إِذۡ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوۡمِهِۦ مَا تَعۡبُدُونَ
Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» деган эди.
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ نَعۡبُدُ أَصۡنَامٗا فَنَظَلُّ لَهَا عَٰكِفِينَ
Улар: «Санамларга ибодат қилмоқдамиз. Ва уларга ихлос ила ибодат қилишда бардавом бўлурмиз», дедилар.
(Тош ёки бошқа нарсадан юзи инсон юзига ўхшатиб ишланган бутга «санам» дейилади.)
Арабча тафсирлар:
قَالَ هَلۡ يَسۡمَعُونَكُمۡ إِذۡ تَدۡعُونَ
У: «Илтижо қилганингизда улар сизни эшитадиларми?
Арабча тафсирлар:
أَوۡ يَنفَعُونَكُمۡ أَوۡ يَضُرُّونَ
Ёхуд наф ёки зарар етказа оладиларми?» деди.
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ بَلۡ وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا كَذَٰلِكَ يَفۡعَلُونَ
Улар: «Йўқ, биз ота-боболаримизнинг шундай қилаётганларини кўрдик», дедилар.
Арабча тафсирлар:
قَالَ أَفَرَءَيۡتُم مَّا كُنتُمۡ تَعۡبُدُونَ
У: «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми?!
Арабча тафсирлар:
أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُمُ ٱلۡأَقۡدَمُونَ
Сиз ва қадимги оталарингиз?!
Арабча тафсирлар:
فَإِنَّهُمۡ عَدُوّٞ لِّيٓ إِلَّا رَبَّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Албатта, Роббул оламийндан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир», деди.
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِي خَلَقَنِي فَهُوَ يَهۡدِينِ
У мени яратган Зотдир. Бас, мени ҳидоят қиладиган ҳам Унинг Ўзи.
Арабча тафсирлар:
وَٱلَّذِي هُوَ يُطۡعِمُنِي وَيَسۡقِينِ
Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи.
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا مَرِضۡتُ فَهُوَ يَشۡفِينِ
Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.
Арабча тафсирлар:
وَٱلَّذِي يُمِيتُنِي ثُمَّ يُحۡيِينِ
Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи.
Арабча тафсирлар:
وَٱلَّذِيٓ أَطۡمَعُ أَن يَغۡفِرَ لِي خَطِيٓـَٔتِي يَوۡمَ ٱلدِّينِ
Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим ҳам Унинг Ўзи.
Арабча тафсирлар:
رَبِّ هَبۡ لِي حُكۡمٗا وَأَلۡحِقۡنِي بِٱلصَّٰلِحِينَ
Эй Роббим, менга ҳикмат ҳадя эт ва мени солиҳларга қўшгин.
Арабча тафсирлар:
وَٱجۡعَل لِّي لِسَانَ صِدۡقٖ فِي ٱلۡأٓخِرِينَ
Ва менга кейин келгувчилар ичида содиқ мақтовлар бўладиган қилгин.
(Яъни, ўтиб кетганимдан кейин ҳам одамлар мени қиёматгача яхшилик билан эслаб юрадиган қилгин.)
Арабча тафсирлар:
وَٱجۡعَلۡنِي مِن وَرَثَةِ جَنَّةِ ٱلنَّعِيمِ
Ва мени наъийм жаннати ворисларидан қилгин.
Арабча тафсирлар:
وَٱغۡفِرۡ لِأَبِيٓ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ
Ва отамни мағфират қил. Албатта, у адашганлардан бўлди.
Арабча тафсирлар:
وَلَا تُخۡزِنِي يَوۡمَ يُبۡعَثُونَ
Ва қайта тирилтириладиган кунда мени шарманда қилмагин.
Арабча тафсирлар:
يَوۡمَ لَا يَنفَعُ مَالٞ وَلَا بَنُونَ
У кунда на мол манфаат берар ва на болалар.
Арабча тафсирлар:
إِلَّا مَنۡ أَتَى ٱللَّهَ بِقَلۡبٖ سَلِيمٖ
Магар, ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келса, (манфаат топар).
Арабча тафсирлар:
وَأُزۡلِفَتِ ٱلۡجَنَّةُ لِلۡمُتَّقِينَ
Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди.
Арабча тафсирлар:
وَبُرِّزَتِ ٱلۡجَحِيمُ لِلۡغَاوِينَ
Жаҳийм иғвога учганларга зоҳир қилинди.
Арабча тафсирлар:
وَقِيلَ لَهُمۡ أَيۡنَ مَا كُنتُمۡ تَعۡبُدُونَ
Ва уларга: «Ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?!
Арабча тафсирлар:
مِن دُونِ ٱللَّهِ هَلۡ يَنصُرُونَكُمۡ أَوۡ يَنتَصِرُونَ
Аллоҳдан ўзга. Улар сизга ёрдам бера олурларми ёки ўзларини қутқара олурларми?!» дейилди.
Арабча тафсирлар:
فَكُبۡكِبُواْ فِيهَا هُمۡ وَٱلۡغَاوُۥنَ
Бас, улар, иғвога учганлар унга юзтубан ташландилар.
Арабча тафсирлар:
وَجُنُودُ إِبۡلِيسَ أَجۡمَعُونَ
Ва иблиснинг аскарлари ҳаммалари биргаликда.
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ وَهُمۡ فِيهَا يَخۡتَصِمُونَ
Улар унинг ичида бир-бирлари ила хусумат қилар эканлар, дедилар:
Арабча тафсирлар:
تَٱللَّهِ إِن كُنَّا لَفِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٍ
«Аллоҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз.
Арабча тафсирлар:
إِذۡ نُسَوِّيكُم بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Чунки, сизларни Роббул оламийнга тенглаштирардик.
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَضَلَّنَآ إِلَّا ٱلۡمُجۡرِمُونَ
Бизни фақат жиноятчилар йўлдан оздирдилар.
Арабча тафсирлар:
فَمَا لَنَا مِن شَٰفِعِينَ
Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ.
Арабча тафсирлар:
وَلَا صَدِيقٍ حَمِيمٖ
Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ.
Арабча тафсирлар:
فَلَوۡ أَنَّ لَنَا كَرَّةٗ فَنَكُونَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Қани энди ортга қайтсагу мўминлардан бўлсак.»
Арабча тафсирлар:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.
Арабча тафсирлар:
كَذَّبَتۡ قَوۡمُ نُوحٍ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Нуҳ қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
Арабча тафсирлар:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ نُوحٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ деди: «Қўрқмайсизми?!
Арабча тафсирлар:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
Арабча тафсирлар:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамайман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийннинг зиммасидадир.
Арабча тафсирлар:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар».
Арабча тафсирлар:
۞ قَالُوٓاْ أَنُؤۡمِنُ لَكَ وَٱتَّبَعَكَ ٱلۡأَرۡذَلُونَ
Улар: «Сенга пасткашлар эргашиб турган ҳолда, биз сенга иймон келтирармидик?!» дедилар.
Арабча тафсирлар:
قَالَ وَمَا عِلۡمِي بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
У деди: «Менинг улар нима қилаётганлари ҳақида илмим йўқ.
Арабча тафсирлар:
إِنۡ حِسَابُهُمۡ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّيۖ لَوۡ تَشۡعُرُونَ
Агар сезсангиз, уларнинг ҳисоби фақат Аллоҳнинг зиммасидадир.
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَنَا۠ بِطَارِدِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Ва мен мўминларни ҳайдаб юборгувчи эмасман.
Арабча тафсирлар:
إِنۡ أَنَا۠ إِلَّا نَذِيرٞ مُّبِينٞ
Мен фақат очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман, холос».
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ لَئِن لَّمۡ تَنتَهِ يَٰنُوحُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمَرۡجُومِينَ
Улар: «Эй Нуҳ, агар тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилинганлардан бўласан», дедилар.
Арабча тафсирлар:
قَالَ رَبِّ إِنَّ قَوۡمِي كَذَّبُونِ
У: «Эй Роббим, шубҳасиз, қавмим мени ёлғончи қилдилар.
Арабча тафсирлар:
فَٱفۡتَحۡ بَيۡنِي وَبَيۡنَهُمۡ فَتۡحٗا وَنَجِّنِي وَمَن مَّعِيَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Бас, Ўзинг мен билан уларнинг орамизни яхшилаб очгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин», деди.
Арабча тафсирлар:
فَأَنجَيۡنَٰهُ وَمَن مَّعَهُۥ فِي ٱلۡفُلۡكِ ٱلۡمَشۡحُونِ
Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлганларга тўлган кемада нажот бердик.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ أَغۡرَقۡنَا بَعۡدُ ٱلۡبَاقِينَ
Сўнгра, қолганларни ғарқ қилдик.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир.
Арабча тафсирлар:
كَذَّبَتۡ عَادٌ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Од қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
Арабча тафсирлар:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ هُودٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд деди: «Қўрқмайсизларми?!
Арабча тафсирлар:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
Арабча тафсирлар:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир.
Арабча тафсирлар:
أَتَبۡنُونَ بِكُلِّ رِيعٍ ءَايَةٗ تَعۡبَثُونَ
Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми?
Арабча тафсирлар:
وَتَتَّخِذُونَ مَصَانِعَ لَعَلَّكُمۡ تَخۡلُدُونَ
Ва худди мангу туражакдек «маснаълар» тутасиз.
(Оятдаги «маснаълар» сўзи ҳозирги араб тилида завод-фабрикалар маъносида ишлатилмоқда. Од қавми улкан қасрлар қуриш, тоғларни ўйиб ишлаш ва бошқа фахр учун кўтарадиган биноларида фойдаланадиган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарадиган ишхоналарга эга эди, «масонеълар»дан мурод ўшалар, оятда қурилишларга доир очиқ-ойдин маъно бор.)
Арабча тафсирлар:
وَإِذَا بَطَشۡتُم بَطَشۡتُمۡ جَبَّارِينَ
Тутганингизда ўта жабрчи бўлиб тутдингиз.
Арабча тафсирлар:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг.
Арабча тафсирлар:
وَٱتَّقُواْ ٱلَّذِيٓ أَمَدَّكُم بِمَا تَعۡلَمُونَ
Сизга ўзингиз билган нарса ила мадад берган Зотдан қўрқинг.
Арабча тафсирлар:
أَمَدَّكُم بِأَنۡعَٰمٖ وَبَنِينَ
У сизларга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мадад берди.
Арабча тафсирлар:
وَجَنَّٰتٖ وَعُيُونٍ
Боғ-роғлар ва булоқлар ила.
Арабча тафсирлар:
إِنِّيٓ أَخَافُ عَلَيۡكُمۡ عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٖ
Мен, албатта, сизга улуғ куннинг азоби келишидан қўрқаман».
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡنَآ أَوَعَظۡتَ أَمۡ لَمۡ تَكُن مِّنَ ٱلۡوَٰعِظِينَ
Улар: «Биз учун ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилгувчилардан бўлмасанг ҳам — бари бир.
Арабча тафсирлар:
إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا خُلُقُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Бу эскиларнинг одати, холос.
Арабча тафсирлар:
وَمَا نَحۡنُ بِمُعَذَّبِينَ
Биз азоблангувчи эмасмиз», дедилар.
(Яъни, бизга қанча гапирсанг ҳам, барибир сен айтган йўлдан юрмаймиз. Бу қилмишимиз учун, сен айтаётганингдек, азобланмаймиз ҳам, дедилар.)
Арабча тафсирлар:
فَكَذَّبُوهُ فَأَهۡلَكۡنَٰهُمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Улар у(Ҳуд)ни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир.
Арабча тафсирлар:
كَذَّبَتۡ ثَمُودُ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Самуд (қавми) Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
Арабча тафсирлар:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ صَٰلِحٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ деди: «Қўрқмайсизларми?!
Арабча тафсирлар:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
Арабча тафсирлар:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамайман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир.
Арабча тафсирлар:
أَتُتۡرَكُونَ فِي مَا هَٰهُنَآ ءَامِنِينَ
Сиз бу жойдаги нарсаларда омон ҳолда тарк қилинасизми?!
Арабча тафсирлар:
فِي جَنَّٰتٖ وَعُيُونٖ
Боғ-роғларда, булоқларда?!
Арабча тафсирлар:
وَزُرُوعٖ وَنَخۡلٖ طَلۡعُهَا هَضِيمٞ
Экинзорлару майин хурмозор ичларида-я?!
Арабча тафсирлар:
وَتَنۡحِتُونَ مِنَ ٱلۡجِبَالِ بُيُوتٗا فَٰرِهِينَ
Ва тоғлардан манманлик-ла уйлар йўнаверасизми?!
Арабча тафсирлар:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Арабча тафсирлар:
وَلَا تُطِيعُوٓاْ أَمۡرَ ٱلۡمُسۡرِفِينَ
Ва ер юзида исрофчиларнинг ишига итоат қилманглар.
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِينَ يُفۡسِدُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَا يُصۡلِحُونَ
Ер юзида бузғунчилик қиладиган, ислоҳ этмайдиганларнинг».
Арабча тафсирлар:
قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلۡمُسَحَّرِينَ
Улар: «Сен, албатта, сеҳрланганлардандирсан.
Арабча тафсирлар:
مَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُنَا فَأۡتِ بِـَٔايَةٍ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ
Сен бизга ўхшаган башардан бошқа ҳеч нарса эмассан. Агар ростгўйлардан бўлсанг, мўъжиза келтир», дедилар.
(Самуд қавми уларга Аллоҳнинг гапини етказган пайғамбарлари Солиҳ алайҳиссаломга, алғов-далғов гапирмоқдасан, аниқ сеҳрлангансан, деб туҳмат қилдилар. Кофирлар наздида, Аллоҳнинг йўлига чақирувчилар доимо мажнун ёки сеҳрланган бўлиб кўринади.)
Арабча тафсирлар:
قَالَ هَٰذِهِۦ نَاقَةٞ لَّهَا شِرۡبٞ وَلَكُمۡ شِرۡبُ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ
У: «Мана бу туя. Унга (бир кун) сув ичиш ва сизга маълум бир кун сув ичиш.
Арабча тафсирлар:
وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٖ فَيَأۡخُذَكُمۡ عَذَابُ يَوۡمٍ عَظِيمٖ
Ва унга ёмонлик етказманглар, унда, сизни улуғ куннинг азоби тутадир», деди.
(Бошқа оятларда баён этилганидек, туянинг тошдан чиқарилишининг ўзи мўъжиза бўлган эди. Энди ўша мўъжиза туянинг Самуд қавми ичида туриш шарти қўйилди.)
Арабча тафсирлар:
فَعَقَرُوهَا فَأَصۡبَحُواْ نَٰدِمِينَ
Бас, у(туя)ни сўйдилару надомат чекувчига айландилар.
Арабча тафсирлар:
فَأَخَذَهُمُ ٱلۡعَذَابُۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Бас, уларни азоб тутди. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир.
Арабча тафсирлар:
كَذَّبَتۡ قَوۡمُ لُوطٍ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Лут қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди.
Арабча тафсирлар:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ لُوطٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: «Қўрқмайсизларми?!
Арабча тафсирлар:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
Арабча тафсирлар:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир.
Арабча тафсирлар:
أَتَأۡتُونَ ٱلذُّكۡرَانَ مِنَ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Оламлар ичидан эркакларга борасизми?!
Арабча тафсирлар:
وَتَذَرُونَ مَا خَلَقَ لَكُمۡ رَبُّكُم مِّنۡ أَزۡوَٰجِكُمۚ بَلۡ أَنتُمۡ قَوۡمٌ عَادُونَ
Ва Роббингиз сиз учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қиласизми?! Йўқ!!! Сиз ҳаддан ошган қавмсиз.
Арабча тафсирлар:
قَالُواْ لَئِن لَّمۡ تَنتَهِ يَٰلُوطُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمُخۡرَجِينَ
Улар: «Эй Лут, агар тўхтамасанг, албатта, ҳайдаб чиқарилганлардан бўласан!» дедилар.
Арабча тафсирлар:
قَالَ إِنِّي لِعَمَلِكُم مِّنَ ٱلۡقَالِينَ
У: «Албатта, мен бу ишингизни ўта ёмон кўргувчиларданман.
Арабча тафсирлар:
رَبِّ نَجِّنِي وَأَهۡلِي مِمَّا يَعۡمَلُونَ
Эй Роббим, менга ва аҳлимга қилаётган нарсаларидан нажот бергин!» деди.
Арабча тафсирлар:
فَنَجَّيۡنَٰهُ وَأَهۡلَهُۥٓ أَجۡمَعِينَ
Бас, унга ва аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.
Арабча тафсирлар:
إِلَّا عَجُوزٗا فِي ٱلۡغَٰبِرِينَ
Магар (азобда) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (нажот бермадик).
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ دَمَّرۡنَا ٱلۡأٓخَرِينَ
Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик.
Арабча тафсирлар:
وَأَمۡطَرۡنَا عَلَيۡهِم مَّطَرٗاۖ فَسَآءَ مَطَرُ ٱلۡمُنذَرِينَ
Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандоқ ҳам ёмон бўлди.
(Шунинг учун ҳам ҳанафий мазҳабидаги баъзи фақиҳлар, Лут алайҳиссалом қавми кирдикорини қилган баччавозларни, тошбўрон қилиб ўлдириш керак, дейдилар.)
Арабча тафсирлар:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир.
Арабча тафсирлар:
كَذَّبَ أَصۡحَٰبُ لۡـَٔيۡكَةِ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Қалин дарахтзор эгалари Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар.
(Бу оятда зикри келаётган «қалин дарахтзор» Мадян ўлкасидир. Аллоҳ таоло Шуайб алайҳиссаломни шу ерга пайғамбар этиб юборди. Шуайб алайҳиссалом қиссасини, Ҳижр сурасида ўрганганмиз.)
Арабча тафсирлар:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ شُعَيۡبٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга Шуъайб деди: «Қўрқмайсизларми?!
Арабча тафсирлар:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
Арабча тафсирлар:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Мен сизлардан бунинг учун ҳақ — ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир.
Арабча тафсирлар:
۞ أَوۡفُواْ ٱلۡكَيۡلَ وَلَا تَكُونُواْ مِنَ ٱلۡمُخۡسِرِينَ
Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтиргувчилардан бўлманглар.
Арабча тафсирлар:
وَزِنُواْ بِٱلۡقِسۡطَاسِ ٱلۡمُسۡتَقِيمِ
Ва тўғри тарози ила тортинг.
Арабча тафсирлар:
وَلَا تَبۡخَسُواْ ٱلنَّاسَ أَشۡيَآءَهُمۡ وَلَا تَعۡثَوۡاْ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُفۡسِدِينَ
Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзида турли бузғунчиликлар қилманг.
Арабча тафсирлар:
وَٱتَّقُواْ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ وَٱلۡجِبِلَّةَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Сизни ва аввалги наслларни яратган Зотдан қўрқинг».
Арабча тафсирлар:
قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلۡمُسَحَّرِينَ
Улар: «Албатта, сен сеҳрланганлардансан.
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُنَا وَإِن نَّظُنُّكَ لَمِنَ ٱلۡكَٰذِبِينَ
Ва сен бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассан. Биз сени, албатта, ёлғончилардан, деб биламиз.
Арабча тафсирлар:
فَأَسۡقِطۡ عَلَيۡنَا كِسَفٗا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ
Агар ростгўйлардан бўлсанг, устимиздан осмоннинг бир бўлагини ташлавор», дедилар.
Арабча тафсирлар:
قَالَ رَبِّيٓ أَعۡلَمُ بِمَا تَعۡمَلُونَ
У : «Роббим қилаётган ишингизни ўта яхши билгувчидир», деди.
Арабча тафсирлар:
فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمۡ عَذَابُ يَوۡمِ ٱلظُّلَّةِۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٍ
Бас, улар у(Шуъайб)ни ёлғончи қилдилар. Бас, уларни «соябон» куни азоби тутди. Албатта, у улуғ куннинг азоби эди.
(Аллоҳ таоло Айка халқини азобга дучор этишни ирода қилганида ҳавони ўта иситиб юборди. Шунда пастлаб келаётган булут пайдо бўлди. Булут уларга соябон бўлиб кўринди. Ҳаммалари ўзларини булут соясига урдилар. Жиноятчи қавмнинг ҳаммаси булут соясига кириб бўлгандан сўнг, бирдан чақмоқ чақиб, булутдан ўт-олов чиқиб уларни ҳалок этди.)
Арабча тафсирлар:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир.
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّهُۥ لَتَنزِيلُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Албатта, у(Қуръон) Роббул оламийннинг туширганидир.
Арабча тафсирлар:
نَزَلَ بِهِ ٱلرُّوحُ ٱلۡأَمِينُ
Уни Руҳул Амийн олиб тушди.
Арабча тафсирлар:
عَلَىٰ قَلۡبِكَ لِتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُنذِرِينَ
Сенинг қалбингга, огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун.
Арабча тафсирлар:
بِلِسَانٍ عَرَبِيّٖ مُّبِينٖ
Очиқ-ойдин араб тилида.
(«Руҳул Амийн»дан мурод Жаброил фаришта алайҳиссалом; «огоҳлантиргувчилардан» дегани пайғамбарлардан деган маънони билдиради. Яъни, Қуръонни Жаброил сенинг қалбингда пайғамбарлардан бўлишинг учун равшан араб тилида олиб тушди.)
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّهُۥ لَفِي زُبُرِ ٱلۡأَوَّلِينَ
Албатта, у(Қуръон) аввалгиларнинг китобларида ҳам бордир.
(Қуръоннинг зикри, аввалги умматларнинг илоҳий китобларида ҳам бордир.)
Арабча тафсирлар:
أَوَلَمۡ يَكُن لَّهُمۡ ءَايَةً أَن يَعۡلَمَهُۥ عُلَمَٰٓؤُاْ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
Уни Бани Исроил уламоларининг билишлари улар учун далил эмасми?!
Арабча тафсирлар:
وَلَوۡ نَزَّلۡنَٰهُ عَلَىٰ بَعۡضِ ٱلۡأَعۡجَمِينَ
Агар Биз уни баъзи ажамийларга нозил қилсак.
Арабча тафсирлар:
فَقَرَأَهُۥ عَلَيۡهِم مَّا كَانُواْ بِهِۦ مُؤۡمِنِينَ
Бас, у уларга уни ўқиб берса ҳам, унга мўмин бўлмас эдилар.
Арабча тафсирлар:
كَذَٰلِكَ سَلَكۡنَٰهُ فِي قُلُوبِ ٱلۡمُجۡرِمِينَ
Биз у(Қуръон)ни жиноятчилар қалбларига ана шундай йўлладик.
(Улар уни эшитадилар, маъноларини тушунадилар, аммо иймон келтирмайдилар.)
Арабча тафсирлар:
لَا يُؤۡمِنُونَ بِهِۦ حَتَّىٰ يَرَوُاْ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِيمَ
Улар унга то аламли азобни кўрмагунларича иймон келтирмаслар.
Арабча тафсирлар:
فَيَأۡتِيَهُم بَغۡتَةٗ وَهُمۡ لَا يَشۡعُرُونَ
Бас, уларга у(азоб) тўсатдан келур. Улар сезмай қолурлар.
Арабча тафсирлар:
فَيَقُولُواْ هَلۡ نَحۡنُ مُنظَرُونَ
Шунда улар: «Бизга муҳлат берилармикан?!» дейдилар.
Арабча тафсирлар:
أَفَبِعَذَابِنَا يَسۡتَعۡجِلُونَ
Бизнинг азобимизнинг тезроқ келишини истайдиларми-я?!
Арабча тафсирлар:
أَفَرَءَيۡتَ إِن مَّتَّعۡنَٰهُمۡ سِنِينَ
Айтгинг-чи, агар Биз уларни йилларча ҳузурлантирсак-да.
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ جَآءَهُم مَّا كَانُواْ يُوعَدُونَ
Сўнгра уларга ваъда қилинган нарса келса.
Арабча тафсирлар:
مَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يُمَتَّعُونَ
Ўша ҳузурланиб юрган нарсалари нимага асқотур?!
Арабча тафсирлар:
وَمَآ أَهۡلَكۡنَا مِن قَرۡيَةٍ إِلَّا لَهَا مُنذِرُونَ
Биз бирон шаҳар-қишлоқни ҳалок қилган бўлсак, албатта, унинг огоҳлантиргувчилари бўлган.
Арабча тафсирлар:
ذِكۡرَىٰ وَمَا كُنَّا ظَٰلِمِينَ
Эслатма бўлиши учундир. Биз зулм қилгувчи бўлмагандик.
Арабча тафсирлар:
وَمَا تَنَزَّلَتۡ بِهِ ٱلشَّيَٰطِينُ
У(Қуръон)ни шайтонлар олиб тушганлари йўқ.
(Мушриклар даъво қилаётганларидек, Қуръонни шайтонлар олиб тушганлари йўқ. Уларнинг бу гаплари бўҳтондан иборат.)
Арабча тафсирлар:
وَمَا يَنۢبَغِي لَهُمۡ وَمَا يَسۡتَطِيعُونَ
Бунга уларнинг имконлари йўқ ва унга қодир ҳам эмаслар.
Арабча тафсирлар:
إِنَّهُمۡ عَنِ ٱلسَّمۡعِ لَمَعۡزُولُونَ
Албатта, улар эшитишдан четлатилгандирлар.
Арабча тафсирлар:
فَلَا تَدۡعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ فَتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُعَذَّبِينَ
Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўласан.
(Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг Аллоҳга ширк келтиришлари мутлақо мумкин эмас. Аммо бу оятда ширкнинг нақадар улкан гуноҳ эканлигини англатиш учун фаразан шу маъно келтирилган. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломдек зот ширк келтириб, азобдан қутула билмаса, бошқаларнинг ҳоли нима бўлишини билиб олиш қийин эмас.)
Арабча тафсирлар:
وَأَنذِرۡ عَشِيرَتَكَ ٱلۡأَقۡرَبِينَ
Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир.
Арабча тафсирлар:
وَٱخۡفِضۡ جَنَاحَكَ لِمَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат.
Арабча тафсирлар:
فَإِنۡ عَصَوۡكَ فَقُلۡ إِنِّي بَرِيٓءٞ مِّمَّا تَعۡمَلُونَ
Бас, агар улар сенга исён қилсалар: «Мен сиз қилаётган амаллардан безорман», дегин.
Арабча тафсирлар:
وَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱلۡعَزِيزِ ٱلرَّحِيمِ
Ва азийз ва меҳрибон Зотга таваккал қил:
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِي يَرَىٰكَ حِينَ تَقُومُ
Сени қоим бўлганингда кўрадиган.
Арабча тафсирлар:
وَتَقَلُّبَكَ فِي ٱلسَّٰجِدِينَ
Ва сажда қилгувчилар ичида ҳаракатланишингни (кўрадиган) Зотга.
(Яъни, ёлғизлигингни ҳам, намозда қоим бўлганингни, шунингдек, мўминлар ичида турли ишларга бош бўлиб юрганингни ҳам кўриб турадиган Зотга — Аллоҳга таваккал қил.)
Арабча тафсирлар:
إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ
Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир.
Арабча тафсирлар:
هَلۡ أُنَبِّئُكُمۡ عَلَىٰ مَن تَنَزَّلُ ٱلشَّيَٰطِينُ
Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми?
Арабча тафсирлар:
تَنَزَّلُ عَلَىٰ كُلِّ أَفَّاكٍ أَثِيمٖ
Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушурлар.
Арабча тафсирлар:
يُلۡقُونَ ٱلسَّمۡعَ وَأَكۡثَرُهُمۡ كَٰذِبُونَ
Улар (шайтонларга) қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ёлғончилардир.
Арабча тафсирлар:
وَٱلشُّعَرَآءُ يَتَّبِعُهُمُ ٱلۡغَاوُۥنَ
Ва шоирларга гумроҳлар эргашур.
Арабча тафсирлар:
أَلَمۡ تَرَ أَنَّهُمۡ فِي كُلِّ وَادٖ يَهِيمُونَ
Уларнинг ҳар водийда дайдишини.
Арабча тафсирлар:
وَأَنَّهُمۡ يَقُولُونَ مَا لَا يَفۡعَلُونَ
Ва ўзлари қилмайдиган ишларни айтишини кўрмадингми?
Арабча тафсирлар:
إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ وَذَكَرُواْ ٱللَّهَ كَثِيرٗا وَٱنتَصَرُواْ مِنۢ بَعۡدِ مَا ظُلِمُواْۗ وَسَيَعۡلَمُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ أَيَّ مُنقَلَبٖ يَنقَلِبُونَ
Магар, иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар (ундай эмаслар). Зулм қилганлар эса, тезда қайси ағдарилиш жойига ағдарилишларини билурлар.
(Ҳамма шоир ҳам ҳар водийда дайдийдиган, беамал гапирадиган бўлавермас экан. Агар шоир иймонли, яхши амалли, Аллоҳни кўп эсга оладиган, ўзини хор қилмай, ҳаққини таниган, золимлар устидан ғолиб келадиган бўлса, Аллоҳнинг розилигини топган шоир бўлиши мумкин.)
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Шуъаро сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш