Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Воқеъа сураси   Оят:

Воқеъа сураси

إِذَا وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ
Воқиъа воқеъ бўлганда.
Арабча тафсирлар:
لَيۡسَ لِوَقۡعَتِهَا كَاذِبَةٌ
Унинг воқеъ бўлишини ёлғонга чиқарувчи (жон) йўқдир.
Арабча тафсирлар:
خَافِضَةٞ رَّافِعَةٌ
У, ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир.
Арабча тафсирлар:
إِذَا رُجَّتِ ٱلۡأَرۡضُ رَجّٗا
Қачонки, ер қаттиқ ларзага келтирилганда.
Арабча тафсирлар:
وَبُسَّتِ ٱلۡجِبَالُ بَسّٗا
Ва тоғлар майдаланиб титилганда.
Арабча тафсирлар:
فَكَانَتۡ هَبَآءٗ مُّنۢبَثّٗا
Бас, тарқалган чанг-тўзонга айланганда.
Арабча тафсирлар:
وَكُنتُمۡ أَزۡوَٰجٗا ثَلَٰثَةٗ
Ва сиз уч тоифа бўлганингизда.
Арабча тафсирлар:
فَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ
Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир?!
Арабча тафсирлар:
وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ
Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?!
Арабча тафсирлар:
وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلسَّٰبِقُونَ
Ва пешқадамлар, пешқадамлар.
Арабча тафсирлар:
أُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡمُقَرَّبُونَ
Улар (Аллоҳга) яқин бўлганлар.
Арабча тафсирлар:
فِي جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ
Сернеъмат жаннатлардадирлар.
Арабча тафсирлар:
ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Аввалгилардан кўпчилик.
Арабча тафсирлар:
وَقَلِيلٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ
Ва охиргилардан озчилик.
Арабча тафсирлар:
عَلَىٰ سُرُرٖ مَّوۡضُونَةٖ
Тўқима сўрилардадирлар.
Арабча тафсирлар:
مُّتَّكِـِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ
Бир-бирларига рўбарў бўлиб ёнбошлаган ҳолдадирлар.
(Яъни, пешқадамлар жаннат дуру-ёқутларни аралаш қилиб тўқилган сўриларда бир-бирларига қараб, ёнбошлаб-ястаниб роҳатланишар экан.)
Арабча тафсирлар:
يَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٞ مُّخَلَّدُونَ
Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар.
Арабча тафсирлар:
بِأَكۡوَابٖ وَأَبَارِيقَ وَكَأۡسٖ مِّن مَّعِينٖ
Оқар чашма майи тўлатилган қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан.
Арабча тафсирлар:
لَّا يُصَدَّعُونَ عَنۡهَا وَلَا يُنزِفُونَ
Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар.
Арабча тафсирлар:
وَفَٰكِهَةٖ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ
Ва хоҳлаган меваларини олиб.
Арабча тафсирлар:
وَلَحۡمِ طَيۡرٖ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ
Иштаҳалари тусаган қуш гўштини олиб (айланиб юрарлар).
Арабча тафсирлар:
وَحُورٌ عِينٞ
Яна, кўзи гўзал ҳурлар бор.
Арабча тафсирлар:
كَأَمۡثَٰلِ ٱللُّؤۡلُوِٕ ٱلۡمَكۡنُونِ
Мисоли яширилган дур каби.
Арабча тафсирлар:
جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Булар — қилиб юрган амалларнинг мукофотидур.
Арабча тафсирлар:
لَا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا تَأۡثِيمًا
Улар у(Жаннат)да беҳуда, гуноҳ(сўз)ларни эшитмаслар.
Арабча тафсирлар:
إِلَّا قِيلٗا سَلَٰمٗا سَلَٰمٗا
Магар «Салом, салом» дейилганини (эшитарлар).
(Бир-бирларига салом берадилар, уларга фаришталар ҳам салом берадилар. Аллоҳнинг саломи ҳам етказиб турилади.)
Арабча тафсирлар:
وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ
Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари недир?!
Арабча тафсирлар:
فِي سِدۡرٖ مَّخۡضُودٖ
Улар тиконсиз сидрзорлардадирлар.
(Сидр-хушбўй ҳидли бута бўлиб, араблар уни ҳиди учун яхши кўрар эканлар. Аммо тикани жуда кўп бўларкан.)
Арабча тафсирлар:
وَطَلۡحٖ مَّنضُودٖ
Сермева бананзорлардадирлар.
Арабча тафсирлар:
وَظِلّٖ مَّمۡدُودٖ
Ва ёйилган соялардадирлар.
Арабча тафсирлар:
وَمَآءٖ مَّسۡكُوبٖ
Оқар сувлардадирлар.
Арабча тафсирлар:
وَفَٰكِهَةٖ كَثِيرَةٖ
Сероб мевалардадирлар.
Арабча тафсирлар:
لَّا مَقۡطُوعَةٖ وَلَا مَمۡنُوعَةٖ
Тугамайдиган ва ман қилинмайдиган.
Арабча тафсирлар:
وَفُرُشٖ مَّرۡفُوعَةٍ
Кўтарилган кўрпачалардадирлар.
Арабча тафсирлар:
إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءٗ
Албатта, Биз у(ҳур)ларни дафъатан, хос қилиб, яратдик.
Арабча тафсирлар:
فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا
Бас, уларни бокира қизлар қилиб қўйдик.
Арабча тафсирлар:
عُرُبًا أَتۡرَابٗا
Бир хилдаги тенгдош маҳбубалар.
Арабча тафсирлар:
لِّأَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Ўнг тараф эгалари учун.
Арабча тафсирлар:
ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Улар аввалгилардан кўпгина жамоатлардир.
Арабча тафсирлар:
وَثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ
Кейингилардан ҳам кўпгина жамоатлардир.
Арабча тафсирлар:
وَأَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ
Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?!
Арабча тафсирлар:
فِي سَمُومٖ وَحَمِيمٖ
Улар ўт шамол ва қайноқ сувдадирлар.
Арабча тафсирлар:
وَظِلّٖ مِّن يَحۡمُومٖ
Қоп-қора тутун соясидадирлар.
Арабча тафсирлар:
لَّا بَارِدٖ وَلَا كَرِيمٍ
На салқин эмас ва на фойдали.
Арабча тафсирлар:
إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُتۡرَفِينَ
Албатта, улар бундан олдин ҳойи-ҳавасга берилганлардан эдилар.
Арабча тафсирлар:
وَكَانُواْ يُصِرُّونَ عَلَى ٱلۡحِنثِ ٱلۡعَظِيمِ
Ва катта гуноҳ ишларни мудом қилиб келган эдилар.
Арабча тафсирлар:
وَكَانُواْ يَقُولُونَ أَئِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ
Ва: «Биз ўлиб, тупроқ ва суяк бўлсак ҳам, қайта тирилтириламизми?
Арабча тафсирлар:
أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ
48 Аввал ўтган оталаримиз ҳам-а?!» – дер эдилар.
Арабча тафсирлар:
قُلۡ إِنَّ ٱلۡأَوَّلِينَ وَٱلۡأٓخِرِينَ
Айтгил: «Албатта, аввалгилар ва охиргилар.
Арабча тафсирлар:
لَمَجۡمُوعُونَ إِلَىٰ مِيقَٰتِ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ
Маълум куни, белгиланган вақтда, албатта, тўпланувчидирлар».
Арабча тафсирлар:
ثُمَّ إِنَّكُمۡ أَيُّهَا ٱلضَّآلُّونَ ٱلۡمُكَذِّبُونَ
Сўнгра, сиз, эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар.
Арабча тафсирлар:
لَأٓكِلُونَ مِن شَجَرٖ مِّن زَقُّومٖ
Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар.
Арабча тафсирлар:
فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ
Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар.
Арабча тафсирлар:
فَشَٰرِبُونَ عَلَيۡهِ مِنَ ٱلۡحَمِيمِ
Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар.
Арабча тафсирлар:
فَشَٰرِبُونَ شُرۡبَ ٱلۡهِيمِ
Бас, чанқоқ туядек ичувчисизлар.
Арабча тафсирлар:
هَٰذَا نُزُلُهُمۡ يَوۡمَ ٱلدِّينِ
Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу!!!
Арабча тафсирлар:
نَحۡنُ خَلَقۡنَٰكُمۡ فَلَوۡلَا تُصَدِّقُونَ
Биз сизларни яратганмиз, ишонсаларинг-чи!
Арабча тафсирлар:
أَفَرَءَيۡتُم مَّا تُمۡنُونَ
Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а!
Арабча тафсирлар:
ءَأَنتُمۡ تَخۡلُقُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡخَٰلِقُونَ
Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми?!
Арабча тафсирлар:
نَحۡنُ قَدَّرۡنَا بَيۡنَكُمُ ٱلۡمَوۡتَ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ
Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз.
Арабча тафсирлар:
عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ أَمۡثَٰلَكُمۡ وَنُنشِئَكُمۡ فِي مَا لَا تَعۡلَمُونَ
Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан.
Арабча тафсирлар:
وَلَقَدۡ عَلِمۡتُمُ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُولَىٰ فَلَوۡلَا تَذَكَّرُونَ
Ва дарҳақиқат, аввалги яратилишни билдингиз-ку, эсласаларингиз-чи!
Арабча тафсирлар:
أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَحۡرُثُونَ
Ўзингиз экаётган нарсани ўйлаб кўринг-а!
Арабча тафсирлар:
ءَأَنتُمۡ تَزۡرَعُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلزَّٰرِعُونَ
Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми?
Арабча тафсирлар:
لَوۡ نَشَآءُ لَجَعَلۡنَٰهُ حُطَٰمٗا فَظَلۡتُمۡ تَفَكَّهُونَ
Агар хоҳласак, Биз уни қуруқ чўпга айлантириб қўямиз. Сизлар эса, надоматда ажабланиб:
Арабча тафсирлар:
إِنَّا لَمُغۡرَمُونَ
«Албатта, биз зиён кўрганлармиз.
Арабча тафсирлар:
بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ
Балки, маҳрум бўлганлармиз, (дейсизлар).
Арабча тафсирлар:
أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلۡمَآءَ ٱلَّذِي تَشۡرَبُونَ
Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а!
Арабча тафсирлар:
ءَأَنتُمۡ أَنزَلۡتُمُوهُ مِنَ ٱلۡمُزۡنِ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنزِلُونَ
Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз туширувчимизми?
Арабча тафсирлар:
لَوۡ نَشَآءُ جَعَلۡنَٰهُ أُجَاجٗا فَلَوۡلَا تَشۡكُرُونَ
Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!
Арабча тафсирлар:
أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي تُورُونَ
Ўзингиз ёқадиган оловни ўйлаб кўринг-а!
Арабча тафсирлар:
ءَأَنتُمۡ أَنشَأۡتُمۡ شَجَرَتَهَآ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنشِـُٔونَ
Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми?
Арабча тафсирлар:
نَحۡنُ جَعَلۡنَٰهَا تَذۡكِرَةٗ وَمَتَٰعٗا لِّلۡمُقۡوِينَ
Биз у(олов)ни эслатма ва йўловчилар учун манфаат қилиб қўйдик.
Арабча тафсирлар:
فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ
Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт!
(Мазкур неъматларнинг эгасини таниган инсон Улуғ Аллоҳ таолога тасбиҳ айтиб, ибодат қилишга ўтади.)
Арабча тафсирлар:
۞ فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَوَٰقِعِ ٱلنُّجُومِ
Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман.
(«Жойлари» деганимиз — унинг ўрнашган, чиқиш ва ботиш жойлари — буржларидир.)
Арабча тафсирлар:
وَإِنَّهُۥ لَقَسَمٞ لَّوۡ تَعۡلَمُونَ عَظِيمٌ
Албатта, агар билсангиз, бу улуғ қасамдир.
(Бу ояти карима ўн тўрт асрдан кўпроқ муқаддам нозил бўлганлиги ҳаммага маълум. Ўша пайтда одамлар юлдузлар ҳақида содда тушунчага эга эдилар, уларнинг ҳажми, сони, ҳаракати ҳақида деярли ҳеч нарса билмас эдилар. Фалакиёт илми ривожланиб, улар воситасида очилган жуда кўплаб куллиётлар Қуръон оятларининг улуғлигини тасдиқлади.)
Арабча тафсирлар:
إِنَّهُۥ لَقُرۡءَانٞ كَرِيمٞ
Албатта, у Қуръони Каримдир.
Арабча тафсирлар:
فِي كِتَٰبٖ مَّكۡنُونٖ
У Сақланган китобдадир.
Арабча тафсирлар:
لَّا يَمَسُّهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُطَهَّرُونَ
Уни фақат покланганларгина ушлайдир.
Арабча тафсирлар:
تَنزِيلٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
У, оламларнинг Роббисидан туширилгандир.
Арабча тафсирлар:
أَفَبِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَنتُم مُّدۡهِنُونَ
Бас, сизлар мана шу сўзга бепарволик қиласизларми?
Арабча тафсирлар:
وَتَجۡعَلُونَ رِزۡقَكُمۡ أَنَّكُمۡ تُكَذِّبُونَ
Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми?
(Яъни, иймон келтириш лозим бўлган нарсаларга ишонмасликни ўз насибангиз қилиб оласизларми?)
Арабча тафсирлар:
فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ
Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи?
Арабча тафсирлар:
وَأَنتُمۡ حِينَئِذٖ تَنظُرُونَ
Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар.
Арабча тафсирлар:
وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ
Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар.
(Яъни, Аллоҳнинг Ўз бандасига қанчалар яқинлигини англамайсизлар. Ўлаётган одамга Аллоҳ таоло унинг устида турган қариндошидан кўра яқинроқ бўлади.)
Арабча тафсирлар:
فَلَوۡلَآ إِن كُنتُمۡ غَيۡرَ مَدِينِينَ
Агар сиз ҳисоб бермайдиган бўлсангиз.
Арабча тафсирлар:
تَرۡجِعُونَهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
У(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи, агар гапларингиз рост бўлса.
Арабча тафсирлар:
فَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ
Агар яқинлаштирилганлардан бўлса.
Арабча тафсирлар:
فَرَوۡحٞ وَرَيۡحَانٞ وَجَنَّتُ نَعِيمٖ
Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир.
Арабча тафсирлар:
وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Агар ўнг тараф эгаларидан бўлса.
Арабча тафсирлар:
فَسَلَٰمٞ لَّكَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Бас, сенга ўнг тараф эгаларидан Салом бўлсин, (дейилур).
Арабча тафсирлар:
وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٱلضَّآلِّينَ
Ва агар ёлғонга чиқарувчи гумроҳлардан бўлса.
Арабча тафсирлар:
فَنُزُلٞ مِّنۡ حَمِيمٖ
Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфат.
Арабча тафсирлар:
وَتَصۡلِيَةُ جَحِيمٍ
Ва дўзахга киришдир.
Арабча тафсирлар:
إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ ٱلۡيَقِينِ
Албатта, ушбу, таъкидки, очиқ-ойдин ҳақиқатдир.
Арабча тафсирлар:
فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ
Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт!
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Воқеъа сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, таржимон: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш