Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - Dịch thuật tiếng Uzbek - 'Alaud Din Mansur * - Mục lục các bản dịch

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Ý nghĩa nội dung Câu: (9) Chương: Chương Al-Kahf
أَمۡ حَسِبۡتَ أَنَّ أَصۡحَٰبَ ٱلۡكَهۡفِ وَٱلرَّقِيمِ كَانُواْ مِنۡ ءَايَٰتِنَا عَجَبًا
9. Балки сиз Каҳф (ғор) ва Битик (уларнинг қиссалари битилган тош) эгалари (ҳақидаги ривоятдан воқиф бўлгач, бу) Бизнинг (Охират, Қиёмат ҳаққи-рост эканлиги тўғрисидаги) оятларимизнинг энг ажойиби, деб ўйлагандирсиз?
И з о ҳ. Муфассирлар ёзишларича, «Асҳобул-Каҳф» — «Ғор эгалари»нинг қиссаси бундоқ бўлган экан: Ийсо алайҳиссалом замонларидан кейин Рум давлатларидан бирида Дақёнус номли золим шоҳ чиқиб, одамларни бутларга ибодат қилишга мажбур қилар, амрига бўйинсунмаган кишиларни эса ўлдирар экан. Кунлардан бирида, унга фуқароларидан бир неча йигит унинг фармонидан бош тортишиб, бутларга сиғинишмаётганини етказибдилар. Подшоҳ уларни саройига чақириб, бу хабарнинг рост-ёлғонлигини сўраганида, улар: «Бизлар ёлғиз Аллоҳдан ўзга бирон кимса ёки нарсага сиғинмаймиз», деб жавоб қиладилар. Шунда шоҳ уларга: «Сенлар ёш, чиройли, бақувват йигитлар экансанлар, ўз жонларингга жабр қилманглар. Мен сенларни ўлдириб юборишга кўзим қиймаяпти. Яхшиси, эрталабгача ўйлаб кўриб, эртага менга жавобини айтинглар», деб уларга рухсат беради. Йигитлар ўзаро маслаҳатлашиб, «Аллоҳдан ўзгага бўйинсунгандан кўра шу бадбахт диёрни тарк қилганимиз афзал», дейишиб, тун қоронғусида шаҳарни тарк қилишади. Йўлда яйловдан ўтиб бораётганларида уларга ўша ерлик бир чўпоннинг ити ҳам эргашади. Тонгга яқин бир тоққа етиб боришиб катта ғорга кириб яширинадилар. Эрталаб бу воқеадан хабардор бўлган шоҳ 33 аскарлари билан уларнинг ортидан тушиб, ўша ғор оғзига яқинлашгач, аскарлар унга киргани қўрқадилар. Шунда Дақёнус уларга ғордаги йигитлар очлик ва ташналикдан қирилиб кетишлари учун ғор оғзини беркитиб ташлашни буюради. Лекин Аллоҳ таоло Ўзининг садоқатли бандаларини ҳалок бўлишдан сақлайди — уларни узоқ уйқуга чўмдиради. Уйғонганларида орадан уч юз йил ўтган эди. Бундан бехабар йигитлар бир ё ярим кун ухладик, деб ўйлайдилар ва ораларидан битталарини яширинча шаҳарга егулик харид қилиб келиш учун жўнатадилар. У йигит бозорга келиб таом сотиб олиб, ёнидаги тангани узатганида, сотувчи ҳайрон бўлиб: «Бу Дақёнусдан қолган танга-ку, бирон ердан хазина топиб олдингми?», деб сўрайди. Йигит ҳам ҳайрон бўлиб «Ҳеч қандай хазина топиб олганим йўқ, бу менинг қавмим ишлатадиган оддий танга», деб жавоб қилиб, Дақёнусга нима бўлганини сўрайди. Бу орада тўпланиб кетган одамлар унинг аллақачон ўлиб кетганини айтишиб, йигитни подшоҳ олдига олиб борадилар. Бу шоҳ мўмин, солиҳ киши эди. Йигитдан ўзи ва ўртоқларининг бошидан кечган воқеаларни эшитгач, аскарлари ва шаҳар аҳли билан ўша ғор оғзига борадилар. Ичкаридаги йигитлар Дақёнус олиб кетгани келди, деб ўйлашиб, ўлим олдидан сўнгги бор ибодат қилиб олишга тутинадилар. Подшоҳ ва унинг одамлари ғорга киришиб, уларни ибодат устида кўрадилар ва намозларини тугатганларидан сўнг подшоҳ йигитларнинг ҳар бири билан қучоқлашиб кўришиб, уларнинг бошларидан кечган саргузашт Аллоҳ таоло бандаларини Қиёмат Кунида ҳисоб-китоб қилиш учун қайта тирилтириши ҳақ эканига бир оят — аломат эканлигини айтади. Юқорида мазкур бўлган ва қуйида келадиган оятларда мана шу «Асҳобул-Каҳф» хусусида сўз кетади.
Các Tafsir tiếng Ả-rập:
 
Ý nghĩa nội dung Câu: (9) Chương: Chương Al-Kahf
Mục lục các chương Kinh Số trang
 
Bản dịch ý nghĩa nội dung Qur'an - Dịch thuật tiếng Uzbek - 'Alaud Din Mansur - Mục lục các bản dịch

Bản dịch ý nghĩa nội dung Kinh Qur'an bằng tiếng Uzbek, dịch thuật bởi 'Alaud Din Mansur, xuất bản năm 1430 A.H. Bản dịch đã được kiểm duyệt bởi Trung tâm Dịch thuật Rowwad và bản dịch gốc hiện đang có sẵn cho tham khảo, đóng góp ý kiến, đánh giá để không ngừng nâng cao.

Đóng lại