Übersetzung der Bedeutungen von dem heiligen Quran - Uzbekische Übersetzung-Alauddin Mansour * - Übersetzungen

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Übersetzung der Bedeutungen Vers: (57) Surah / Kapitel: Yûsuf
وَلَأَجۡرُ ٱلۡأٓخِرَةِ خَيۡرٞ لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَكَانُواْ يَتَّقُونَ
57. Албатта, иймон келтирган ва тақво эгалари бўлган зотлар учун Охиратда ажр-мукофот янада яхшироқ бўлур.
И з о ҳ. Мамлакат шоҳи Райён биннил-Валид Юсуфнинг ақлу заковати, унинг ҳалол, билимдон эканлигини кўриб, Миср шаҳрининг ҳокими Қитфирнинг ўрнига ҳоким қилиб тайинлади ва Қитфир вафот қилганидан кейин, унинг беваси Зулайҳога уни уйлантириб қўйди. Шундай қилиб Юсуф Миср заминининг ҳукмдорига айланиб қолди. Никоҳ кечасида Юсуф Зулайҳонинг ёнига кирар экан: «Сен бир вақтлар истаган ҳаром хоҳишдан мана бу ҳалол шаръий никоҳ яхшироқ эмасми?», деди. Маълум бўлишича, Зулайҳо ҳали-ҳануз бокира экан. Аллоҳ таоло уларга икки фарзанд ато этди. Шундан кейин Юсуф Миср тахтида адолат билан ҳукм юргиза бошлади. Илгари ўзи шоҳга башорат қилган мўл-кўлчилик йилларида жуда кўп дон ҳосили йиғиб-ўриб олиниб, омборларга ғамлаб қўйилди. Кейинги етти йил эса худди Юсуф таъбир қилганидек, қаҳатчилик йиллари бўлди. Бу йилларда бутун атроф-жавонибдаги юртларда қаттиқ очарчилик бўлиб, кўп жойлардан Мисрга озиқ-овқат излаб одамлар кела бошладилар. Миср мамлакатида озиқ-овқат сероб эканлиги ҳақидаги хабарлар Канъон заминига ҳам етиб боргач, Яъқуб алайҳиссалом ўғилларини ўша тарафга юборди. Қуйидаги оятда сўз шу ҳақда боради.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
 
Übersetzung der Bedeutungen Vers: (57) Surah / Kapitel: Yûsuf
Suren/ Kapiteln Liste Nummer der Seite
 
Übersetzung der Bedeutungen von dem heiligen Quran - Uzbekische Übersetzung-Alauddin Mansour - Übersetzungen

Übersetzung der Quran-Bedeutung in Uzbek von Alauddin Mansour in 1430 H. Hinweis: Einige übersetzte Verse, korrigiert von Ruwwad Translation Center. Die Originalübersetzung steht für Anregungen, kontinuierliche Auswertung und Entwicklung zur Verfügung

Schließen