Übersetzung der Bedeutungen von dem heiligen Quran - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Übersetzungen


Übersetzung der Bedeutungen Vers: (4) Surah / Kapitel: Al -I-‘Imrân
مِن قَبۡلُ هُدٗى لِّلنَّاسِ وَأَنزَلَ ٱلۡفُرۡقَانَۗ إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ لَهُمۡ عَذَابٞ شَدِيدٞۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٞ ذُو ٱنتِقَامٍ
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳ сизга Қуръонни нозил қилди. Унинг хабарлари рост, ҳукмлари эса адолатлидир. У олдинги илоҳий китобларга мувофиқдирки, улар орасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Аллоҳ Қуръондан олдин Мусо алайҳиссаломга Тавротни, Ийсо алайҳиссаломга эса Инжилни нозил қилди. Бу илоҳий китобларнинг ҳаммасида инсонларнинг дунё ва охиратларини ислоҳ қилишлари учун ҳидоят ва иршод бор. Аллоҳ ҳақ билан ботилни, ҳидоят билан залолатни ажратиб берадиган Фурқонни ҳам нозил қилди. Аллоҳнинг сизга нозил қилган оятларига куфр келтирганларга қаттиқ азоб бордир. Аллоҳ Азиздирки, ҳеч ким, ҳеч нарса Ундан ғолиб эмас. Аллоҳ пайғамбарларини ёлғончига чиқариб, фармонларига қарши чиқадиганлардан интиқом оладиган Зотдир.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
Die Nutzen der Versen in dieser Seite:
• أقام الله الحجة وقطع العذر عن الخلق بإرسال الرسل وإنزال الكتب التي تهدي للحق وتحذر من الباطل.
Аллоҳ ҳаққа ҳидоятлайдиган ва ботилдан огоҳлантирадиган пайғамбарларни юбориш ва уларга китоблар нозил қилиш билан етарли ҳужжат - асос келтириб, одамлар учун узрга жой қолдирмади.

• كمال علم الله تعالى وإحاطته بخلقه، فلا يغيب عنه شيء في الأرض ولا في السماء، سواء كان ظاهرًا أو خفيًّا.
Аллоҳ таолонинг илми мукаммал ва ҳамма махлуқотларини қамраб олгандир. Еру осмондаги бирон нарса зоҳирда бўлсин, ботинда бўлсин, У Зотдан яширин эмас.

• من أصول أهل الإيمان الراسخين في العلم أن يفسروا ما تشابه من الآيات بما أُحْكِم منها.
Илмда мустаҳкам бўлган аҳли иймоннинг асоси муташобиҳ оятларни муҳкам оятлар билан тафсир қилмоқдир.

• مشروعية دعاء الله تعالى وسؤاله الثبات على الحق، والرشد في الأمر، ولا سيما عند الفتن والأهواء.
Айниқса, фитна ва ҳавойи нафс гирдобида қолганда ҳақда собитлик ва рушду ҳидоят сўраб Аллоҳ таолога дуо қилиш шариатдандир.

 
Übersetzung der Bedeutungen Vers: (4) Surah / Kapitel: Al -I-‘Imrân
Suren/ Kapiteln Liste Nummer der Seite
 
Übersetzung der Bedeutungen von dem heiligen Quran - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Übersetzungen

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Schließen