Übersetzung der Bedeutungen von dem heiligen Quran - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Übersetzungen


Übersetzung der Bedeutungen Surah / Kapitel: Ad-Dukhân   Vers:

Духон сураси

Die Ziele der Surah:
تهديد المشركين ببيان ما ينتظرهم من العقوبة العاجلة والآجلة.
Мушрикларни кутиб турган яқиндаги ва келажакдаги жазони баён қилиш билан уларга таҳдид қилиш.

حمٓ
Бундай ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг аввалида айтиб ўтилди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡمُبِينِ
Аллоҳ ҳақ сари бошлайдиган очиқ-равшан Қуръонга қасам ичди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
إِنَّآ أَنزَلۡنَٰهُ فِي لَيۡلَةٖ مُّبَٰرَكَةٍۚ إِنَّا كُنَّا مُنذِرِينَ
Албатта, Биз Қуръонни Қадр кечасида нозил қилдик. У яхшиликларга тўла кечадир. Биз шу Қуръон билан огоҳлантирувчи бўлдик.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
فِيهَا يُفۡرَقُ كُلُّ أَمۡرٍ حَكِيمٍ
Бу кечада ўша йилда содир бўладиган ризқ, ажал ва бошқа муҳим ишлар масаласи ҳал қилинади.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
أَمۡرٗا مِّنۡ عِندِنَآۚ إِنَّا كُنَّا مُرۡسِلِينَ
Ҳар бир Ўзимиз тарафимиздан бўлган пухта ишни ажрим қиламиз. Биз пайғамбарлар юборгувчи бўлдик.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
رَحۡمَةٗ مِّن رَّبِّكَۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ
Эй Пайғамбар, одамларга пайғамбарларни юборишимиз Ўзимиз тарафимиздан бўлган бир раҳмат, марҳаматдир. Аллоҳ бандаларининг гапларини эшитиб, қилган ишларини ва ниятларини билиб тургувчи Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
رَبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَآۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ
Самоларнинг Парвардигори, заминнинг Парвардигори ва улар ўртасидаги нарсаларнинг Парвардигори. Шунга аниқ ишонсангизлар, бас, пайғамбаримга ҳам ишонинглар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ رَبُّكُمۡ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Ундан ўзга чин маъбуд йўқ. Жон беради, жон олади. Ундан ўзга жон бергувчи ҳам, жон олгувчи ҳам йўқ. Сизларнинг Парвардигорингиз. Ўтган ота-боболарингизнинг Парвардигори.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
بَلۡ هُمۡ فِي شَكّٖ يَلۡعَبُونَ
Йўқ! Анави мушриклар бунга аниқ ишонмайдилар. Улар шак-шубҳаларга бориб, ўзларининг ноҳақликларига берилиб кетиб, ҳақиқатга бепарволик, ўйинқароқлик қиляптилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
فَٱرۡتَقِبۡ يَوۡمَ تَأۡتِي ٱلسَّمَآءُ بِدُخَانٖ مُّبِينٖ
Эй Пайғамбар, қавмингизга азоб келадиган кунни кутинг. У само бир очиқ тутунни олиб келадиган кунда содир бўлади. Ўшанда ўз кўзлари билан кўриб, даҳшатга тушадилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
يَغۡشَى ٱلنَّاسَۖ هَٰذَا عَذَابٌ أَلِيمٞ
Қавмингизни қамраб олади ва уларга шундай дейилади: "Сизларга келган бу азоб ўта аламли, оғриқлидир".
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
رَّبَّنَا ٱكۡشِفۡ عَنَّا ٱلۡعَذَابَ إِنَّا مُؤۡمِنُونَ
Ана шунда Парвардигорларига тазарру қилиб: "Парвардигоро, мана бу юборган азобингни биздан даф қил. Шунда биз Сенга ҳам, пайғамбарингга ҳам иймон келтирамиз", деб қоладилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
أَنَّىٰ لَهُمُ ٱلذِّكۡرَىٰ وَقَدۡ جَآءَهُمۡ رَسُولٞ مُّبِينٞ
Уларга қаёқдан ҳам ибрат олиб, Парвардигорларига муножот қилиш насиб этсин?! Ҳолбуки, уларга рисолатни аниқ-тиниқ тушунтирадиган бир пайғамбар келганди. Унинг ростгўйлиги ва тўғрлигини билгандилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
ثُمَّ تَوَلَّوۡاْ عَنۡهُ وَقَالُواْ مُعَلَّمٞ مَّجۡنُونٌ
Пайғамбарни тасдиқ этишдан бош тортдилар ва у ҳақда: "У пайғамбар эмас, у ўргатиляпти, унга кимдир ўргатиб турибди", дедилар. Яна уни мажнун ҳам дедилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
إِنَّا كَاشِفُواْ ٱلۡعَذَابِ قَلِيلًاۚ إِنَّكُمۡ عَآئِدُونَ
Биз сизлардан азобни бироз аритган пайтимизда сизлар яна куфрга, ҳақни ноҳақ қилишга қайтгувчисизлар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
يَوۡمَ نَبۡطِشُ ٱلۡبَطۡشَةَ ٱلۡكُبۡرَىٰٓ إِنَّا مُنتَقِمُونَ
Эй Пайғамбар, Биз қавмингиз кофирларини Бадр кунида қаттиқ ушлаймиз. Ўша кун келгунига қадар кутиб туринг. Аллоҳга куфр келтирганлари ва пайғамбарини ёлғончига чиқарганлари учун Биз улардан аниқ интиқом олурмиз.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
۞ وَلَقَدۡ فَتَنَّا قَبۡلَهُمۡ قَوۡمَ فِرۡعَوۡنَ وَجَآءَهُمۡ رَسُولٞ كَرِيمٌ
Улардан олдин Фиръавн қавмини ҳам синаганмиз. Бир улуғ пайғамбар келиб, уларни Аллоҳни ягона илоҳ деб билишга, Унгагина ибодат қилишга даъват этганди. У Мусо алайҳиссалом эди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
أَنۡ أَدُّوٓاْ إِلَيَّ عِبَادَ ٱللَّهِۖ إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Мусо Фиръавн ва унинг қавмига шундай деди: "Бани Исроилни менга қўйиб беринглар. Улар Аллоҳнинг бандалари. Уларни қул қилишга сизларнинг ҳақингиз йўқ. Мен сизларга Аллоҳ тарафидан юборилган ишончли пайғамбарман. Нимани етказишга буюрилган бўлсам, ҳаммасини етказаман. Камайтириб ҳам, кўпайтириб ҳам юбормайман.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
Die Nutzen der Versen in dieser Seite:
• نزول القرآن في ليلة القدر التي هي كثيرة الخيرات دلالة على عظم قدره.
Қуръоннинг яхшиликларга тўла қадр кечасида нозил бўлиши бу куннинг нақадар улуғлигини кўрсатиб турибди.

• بعثة الرسل ونزول القرآن من مظاهر رحمة الله بعباده.
Пайғамбарларнинг юборилиши, Қуръоннинг нозил бўлиши Аллоҳнинг Ўз бандаларига кўрсатган раҳмати ва марҳаматидир.

• رسالات الأنبياء تحرير للمستضعفين من قبضة المتكبرين.
Пайғамбарлар рисолатлари заиф бечораларни зўравонлар чангалидан озод қилишга қаратилган.

وَأَن لَّا تَعۡلُواْ عَلَى ٱللَّهِۖ إِنِّيٓ ءَاتِيكُم بِسُلۡطَٰنٖ مُّبِينٖ
Аллоҳга такаббурлик қилиб, У Зотга ибодат қилишдан бош тортманглар. Бандаларига зўравонлик қилманглар. Мен сизларга ёрқин ҳужжат келтирурман.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
وَإِنِّي عُذۡتُ بِرَبِّي وَرَبِّكُمۡ أَن تَرۡجُمُونِ
Мен ўзимнинг Парвардигоримдан ва сизларнинг Парвардигорингиздан сизлар мени тошбўрон қилиб ўлдиришингиздан паноҳ сўрайман.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
وَإِن لَّمۡ تُؤۡمِنُواْ لِي فَٱعۡتَزِلُونِ
Мен олиб келган рисолатни тасдиқ этмасангизлар, бас, мендан четланинглар, менга яқинлашманглар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
فَدَعَا رَبَّهُۥٓ أَنَّ هَٰٓؤُلَآءِ قَوۡمٞ مُّجۡرِمُونَ
Бас, Мусо алайҳиссалом Парвардигорига "Фиръавн ва унинг аъёнлари тез жазоланишга лойиқ бўлган жиноятчи қавмдир", деб дуо қилди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
فَأَسۡرِ بِعِبَادِي لَيۡلًا إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ
Аллоҳ Мусога қавми билан кечаси йўлга чиқишни буюрди ва Фиръавн ва унинг қавми уларнинг изидан тушиши ҳақида хабар берди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
وَٱتۡرُكِ ٱلۡبَحۡرَ رَهۡوًاۖ إِنَّهُمۡ جُندٞ مُّغۡرَقُونَ
Унга денгиздан ўзи ва Бани Исроил ўтиб бўлганидан кейин денгизни сокин ҳолида қолдиришни буюрди. Фиръавн ва унинг қўшини денгизга ғарқ бўлиб ўладилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
كَمۡ تَرَكُواْ مِن جَنَّٰتٖ وَعُيُونٖ
Фиръавн ва унинг қавми ортларидан қанчадан-қанча боғлару булоқларни қолдириб келдилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
وَزُرُوعٖ وَمَقَامٖ كَرِيمٖ
Қанчадан-қанча экинзорлару сўлим масканларни қолдириб келдилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
وَنَعۡمَةٖ كَانُواْ فِيهَا فَٰكِهِينَ
Қанчадан-қанча ўзлари вақтичоғлик қилиб юрган неъматларни қолдириб келдилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
كَذَٰلِكَۖ وَأَوۡرَثۡنَٰهَا قَوۡمًا ءَاخَرِينَ
Уларнинг аҳволи шундай кечди. Уларнинг боғлари, булоқлари, экинзорлари ва сўлим масканларини бошқа қавмга, яъни, Бани Исроилга мерос қилиб бердик.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
فَمَا بَكَتۡ عَلَيۡهِمُ ٱلسَّمَآءُ وَٱلۡأَرۡضُ وَمَا كَانُواْ مُنظَرِينَ
Фиръавн ва унинг қавми ғарқ бўлганида само ҳам, замин ҳам йиғламади. Уларнинг тавба қилиб олишларига муҳлат ҳам берилмади.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
وَلَقَدۡ نَجَّيۡنَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ مِنَ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡمُهِينِ
Биз Бани Исроилни хор қилгувчи азобдан қутқардик. Сал олдинроқ Фиръавн ва унинг қавми Бани Исроилнинг эркакларини ўлдириб, аёлларини тирик қолдираётган эди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
مِن فِرۡعَوۡنَۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَالِيٗا مِّنَ ٱلۡمُسۡرِفِينَ
Уларни Фиръавннинг азобидан қутқардик. У Аллоҳнинг буйруғи ва динини менсимайдиган каттазанг ва тажовузкор эди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
وَلَقَدِ ٱخۡتَرۡنَٰهُمۡ عَلَىٰ عِلۡمٍ عَلَى ٱلۡعَٰلَمِينَ
Биз Бани Исроилни кўп пайғамбарлар улардан чиққани учун билган ҳолимизда ўз замонасидаги оламлар ичидан танлаб олдик.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
وَءَاتَيۡنَٰهُم مِّنَ ٱلۡأٓيَٰتِ مَا فِيهِ بَلَٰٓؤٞاْ مُّبِينٌ
Уларга Мусони қўллаб-қувватлайдиган турли хил далил ва ҳужжатларни бердик. Улар орасида ширинлик ва бедана каби очиқ кўриниб турган неъматлар ҳам бор.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَيَقُولُونَ
Ҳақни ноҳаққа чиқарадиган анави мушриклар қайта тирилишни инкор этиб шундай дейдилар:
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
إِنۡ هِيَ إِلَّا مَوۡتَتُنَا ٱلۡأُولَىٰ وَمَا نَحۡنُ بِمُنشَرِينَ
Биринчи ўлганимиздан кейин ҳеч қандай ҳаёт йўқ. Шу ўлимдан кейин биз қайта тирилгувчилар эмасмиз.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
فَأۡتُواْ بِـَٔابَآئِنَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
Эй Муҳаммад, сен тобеларинг билан бирга, Аллоҳ ўликларни қайта тирилтириб, ҳисоб-китоб қилади, кейин уларга жазо ёки мукофот беради, деб даъво қиляпсизлар. Шу даъвойинглар рост бўлса, ўлиб кетган ота-боболаримизни келтиринглар-чи?!
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
أَهُمۡ خَيۡرٌ أَمۡ قَوۡمُ تُبَّعٖ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ أَهۡلَكۡنَٰهُمۡۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ مُجۡرِمِينَ
Эй Пайғамбар, сизни ёлғончига чиқараётган шу мушриклар қудратлироқми ёки Туббаъ қавми ва ундан олдин ўтган Од, Самуд қавмларими? Ҳаммасини ҳалок этгандик. Дарҳақиқат, улар жиноятчилар эдилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
وَمَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا لَٰعِبِينَ
Осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни шунчаки ўйнаб, беҳудага яратмадик.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
مَا خَلَقۡنَٰهُمَآ إِلَّا بِٱلۡحَقِّ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ
Осмонлару ерни бир етук ҳикмат сабабидан яратдик. Лекин мушрикларнинг кўплари буни билмайдилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
Die Nutzen der Versen in dieser Seite:
• وجوب لجوء المؤمن إلى ربه أن يحفظه من كيد عدوّه.
Мўмин одам душманнинг найрангларидан асрашини сўраб Парвардигорга нола қилиши вожиб.

• مشروعية الدعاء على الكفار عندما لا يستجيبون للدعوة، وعندما يحاربون أهلها.
Даъватни инкор этаверган ва унга қарши курашган кофирларни баддуо қилиш шариатда бор.

• الكون لا يحزن لموت الكافر لهوانه على الله.
Кофир ўлгани учун коинот йиғламайди. Чунки кофирнинг Аллоҳ учун қадри йўқ.

• خلق السماوات والأرض لحكمة بالغة يجهلها الملحدون.
Осмонлару ернинг яратилишида етук ҳикмат бор. Уни даҳрийлар билмайдилар.

إِنَّ يَوۡمَ ٱلۡفَصۡلِ مِيقَٰتُهُمۡ أَجۡمَعِينَ
Аллоҳ таоло бандаларни ажратадиган Қиёмат куни ҳамма халойиқ учун белгилаб қўйилган вақтдир. У вақтда Аллоҳ ҳаммаларини жамлайди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
يَوۡمَ لَا يُغۡنِي مَوۡلًى عَن مَّوۡلٗى شَيۡـٔٗا وَلَا هُمۡ يُنصَرُونَ
У кунда дўст дўстига, биродар биродарига фойда бера олмайди. Улар Аллоҳнинг азобидан қутқариб қолинмайдилар. Чунки у кунда салтанат Аллоҳнинг Қўлида бўлади. Биронта одам унга даъвогарлик қила олмайди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
إِلَّا مَن رَّحِمَ ٱللَّهُۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Аллоҳ раҳм қилган одамгина бундан мустасно. Унгагина бу дунёда қилиб ўтган яхши амаллари асқотади. Аллоҳ ҳаммадан Ғолиб, Азиз ва тавба қилган бандаларига Меҳрибон Зотдир.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
إِنَّ شَجَرَتَ ٱلزَّقُّومِ
Алллоҳ жаҳаннамнинг қаърида ўстирган Заққум дарахти
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
طَعَامُ ٱلۡأَثِيمِ
Катта гуноҳлар қилган гуноҳкорнинг, яъни, кофирнинг таомидир. Кофир шу дарахтнинг сассиқ мевасидан ейди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
كَٱلۡمُهۡلِ يَغۡلِي فِي ٱلۡبُطُونِ
Бу мева қора ёғдек баланд ҳароратда қоринларда қайнайди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
كَغَلۡيِ ٱلۡحَمِيمِ
Ўта юқори ҳароратда қайнаётган сув каби.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
خُذُوهُ فَٱعۡتِلُوهُ إِلَىٰ سَوَآءِ ٱلۡجَحِيمِ
Дўзахнинг қўриқчиларига шундай дейилади: "Уни ушлаб, қаҳру ғазаб билан дўзахнинг ўртасига олиб боринглар".
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
ثُمَّ صُبُّواْ فَوۡقَ رَأۡسِهِۦ مِنۡ عَذَابِ ٱلۡحَمِيمِ
Кейин боши устидан қайноқ сув қуйинглар. Бас, азоб уни тарк этмасин.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
ذُقۡ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡكَرِيمُ
Унга зуғум билан шундай дейилади: "Мана бу аламли азобни татиб кўр. Сен қавминг орасида азизу мукаррам эдинг. Сенга анча-мунча одам яқинлаша олмас эди".
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
إِنَّ هَٰذَا مَا كُنتُم بِهِۦ تَمۡتَرُونَ
Сизлар Қиёмат куни мана шу азоб юз бериши ҳақида шак-шубҳага бориб юрган эдингизлар. Мана, ўз кўзларингиз билан кўрдинглар ва шубҳалар барҳам топди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي مَقَامٍ أَمِينٖ
Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқадиган тақводорлар ҳар қандай бало-офатлардан тинч, осойишта жойда бўладилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
فِي جَنَّٰتٖ وَعُيُونٖ
Бўстонларда, оқиб турган булоқларда.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
يَلۡبَسُونَ مِن سُندُسٖ وَإِسۡتَبۡرَقٖ مُّتَقَٰبِلِينَ
Жаннатда шойи, ипаклардан кийим кийиб, бир-бирларига қараб ўтирадилар. Ҳеч кимга ҳеч кимнинг орқа тарафи бўлиб қолмайди.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
كَذَٰلِكَ وَزَوَّجۡنَٰهُم بِحُورٍ عِينٖ
Жаннатда уларни мазкур неъматлар билан сийлаганимиздек, оҳукўз гўзал аёлларга уйлантириб ҳам қўямиз.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
يَدۡعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَٰكِهَةٍ ءَامِنِينَ
Хотиржамлик билан хизматкорларни чақириб, истаган меваларини, ширинини ҳам, нордонини ҳам олиб келишни буюраверадилар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
لَا يَذُوقُونَ فِيهَا ٱلۡمَوۡتَ إِلَّا ٱلۡمَوۡتَةَ ٱلۡأُولَىٰۖ وَوَقَىٰهُمۡ عَذَابَ ٱلۡجَحِيمِ
У ерда мангу қоладилар. Дунё ҳаётидаги биринчи ўлимдан бошқа ўлим таъмини татимайдилар. Аллоҳ уларни дўзах азобидан асрагандир.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
فَضۡلٗا مِّن رَّبِّكَۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ
Бу Парврдигорингизнинг уларга кўрсатган фазлу марҳаматидир. Уларни жаннатга киритди. Дўзахдан асради. Энг буюк, мислсиз муваффақият мана шу.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
فَإِنَّمَا يَسَّرۡنَٰهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمۡ يَتَذَكَّرُونَ
Эй Пайғамбар, Биз бу Қуръонни сизнинг тилингизда, араб тилида нозил қилиш билан улар учун енгил, осон қилиб қўйдик. Шоядки, ундан насиҳат олсалар.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
فَٱرۡتَقِبۡ إِنَّهُم مُّرۡتَقِبُونَ
Сиз ўзингизга мадад келишини ва уларнинг ҳалок бўлишларини кутинг. Улар ҳам сизнинг ҳалокатингизни кутиб тургувчилардир.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
Die Nutzen der Versen in dieser Seite:
• الجمع بين العذاب الجسمي والنفسي للكافر.
Кофирга ҳам жисмоний ва ҳам руҳий азоб берилади.

• الفوز العظيم هو النجاة من النار ودخول الجنة.
Энг улуғ муваффақият дўзахдан нажот топиш ва жаннатга киришдир.

• تيسير الله لفظ القرآن ومعانيه لعباده.
Аллоҳ Ўзининг бандаларига Қуръоннинг лафзи ва маъноларини енгил қилиб берган.

 
Übersetzung der Bedeutungen Surah / Kapitel: Ad-Dukhân
Suren/ Kapiteln Liste Nummer der Seite
 
Übersetzung der Bedeutungen von dem heiligen Quran - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Übersetzungen

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Schließen