Übersetzung der Bedeutungen von dem heiligen Quran - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Übersetzungen


Übersetzung der Bedeutungen Vers: (20) Surah / Kapitel: Al-Fath
وَعَدَكُمُ ٱللَّهُ مَغَانِمَ كَثِيرَةٗ تَأۡخُذُونَهَا فَعَجَّلَ لَكُمۡ هَٰذِهِۦ وَكَفَّ أَيۡدِيَ ٱلنَّاسِ عَنكُمۡ وَلِتَكُونَ ءَايَةٗ لِّلۡمُؤۡمِنِينَ وَيَهۡدِيَكُمۡ صِرَٰطٗا مُّسۡتَقِيمٗا
Эй мўминлар, Аллоҳ сизларга кўп ўлжаларни ваъда қилди. Уларни келажакдаги Исломий зафарларда қўлга киритасизлар. Хайбар ўлжаларини сизларга тезлаштириб берди. Яҳудийлар сизлардан кейин оилаларингизга ҳамла қилмоқчи бўлгандилар. Уларнинг қўлларини тийиб қўйди. Токи бу тезлаштириб берилган ўлжалар сизлар учун Аллоҳнинг қўллаб-қувватлашига бир белги бўлсин. Токи Аллоҳ сизларни ҳеч бир эгрилиги йўқ энг тўғри йўлга ҳидоят қилсин.
Arabische Interpretationen von dem heiligen Quran:
Die Nutzen der Versen in dieser Seite:
• إخبار القرآن بمغيبات تحققت فيما بعد - مثل الفتوح الإسلامية - دليل قاطع على أن القرآن الكريم من عند الله.
Қуръон келажакда бўладиган ғайб ишлари ҳақида ҳам хабар берган. Исломий зафарлар ҳақидаги хабарлар шулар жумласидандир. Мана шу иш Қуръони Каримнинг Аллоҳ тарафидан эканига яққол далилдир.

• تقوم أحكام الشريعة على الرفق واليسر.
Шариат ҳукмларининг пойдевори мулойимлик ва қулайликдир.

• جزاء أهل بيعة الرضوان منه ما هو معجل، ومنه ما هو مدَّخر لهم في الآخرة.
Ризвон байъатида қатнашганлар шу дунёнинг ўзида ҳам, охиратда ҳам мукофотланадилар.

• غلبة الحق وأهله على الباطل وأهله سُنَّة إلهية.
Ҳақнинг ботил устидан, ҳақ тарафдорларининг ботил тарафдорлари устидан зафар қучиши илоҳий қонуниятдир.

 
Übersetzung der Bedeutungen Vers: (20) Surah / Kapitel: Al-Fath
Suren/ Kapiteln Liste Nummer der Seite
 
Übersetzung der Bedeutungen von dem heiligen Quran - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Übersetzungen

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Schließen