Fassarar Ma'anonin Alqura'ni - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Teburin Bayani kan wasu Fassarori


Fassarar Ma'anoni Aya: (64) Sura: Suratu Al'israa
وَٱسۡتَفۡزِزۡ مَنِ ٱسۡتَطَعۡتَ مِنۡهُم بِصَوۡتِكَ وَأَجۡلِبۡ عَلَيۡهِم بِخَيۡلِكَ وَرَجِلِكَ وَشَارِكۡهُمۡ فِي ٱلۡأَمۡوَٰلِ وَٱلۡأَوۡلَٰدِ وَعِدۡهُمۡۚ وَمَا يَعِدُهُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ إِلَّا غُرُورًا
Қайси бирига кучинг етса, уни гуноҳга чақирадиган пичир-пичиринг билан йўлдан оздир. Уларнинг устига отлиқ ва пиёда лашкарингни тортиб бор. Уларга мол-давлатларида шериклик қилиб, шариатга зид ишларни чиройли қилиб кўрсат. Болалари борасида ҳам шериклик қилиб, зинога унда, ёлғонга чақир, Аллоҳдан бошқага бандалик қилишга чорла ҳамда уларнинг қўйнини ёлғон ваъдалар ва пуч орзулар билан тўлдир. Шайтон фақат ва фақат ёлғон ваъдалар беради, холос.
Tafsiran larabci:
daga cikin fa'idodin Ayoyin wannan shafi:
• من رحمة الله بالناس عدم إنزاله الآيات التي يطلبها المكذبون حتى لا يعاجلهم بالعقاب إذا كذبوا بها.
Ҳақни тан олмайдиганлар талаб қилган мўъжизаларни нозил қилмаслиги Аллоҳнинг одамларга бўлган меҳрибонлигидандир. Акс ҳолда, мўъжизаларни туширса-ю, одамлар уни ёлғонга чиқарсалар, уларни азоблаш тезлашиб кетган бўларди.

• ابتلى الله العباد بالشيطان الداعي لهم إلى معصية الله بأقواله وأفعاله.
Аллоҳ бандаларини шайтон билан синайди. Шайтон ўзининг гапларию амаллари билан одамларни васваса қилиб, гуноҳ қилишга қизиқтиради.

• من صور مشاركة الشيطان للإنسان في الأموال والأولاد: ترك التسمية عند الطعام والشراب والجماع، وعدم تأديب الأولاد.
Мол-давлат ва болалар борасида шайтоннинг инсонга шерик бўлиб олишининг кўринишларидан бири уларга овқат еяётганларида, ичимлик ичаётганларида ва жуфти билан қўшилаётганларида "Бисмиллоҳ" айтишни унуттириши ва болаларга одоб беришларига тўсқинлик қилишидир.

 
Fassarar Ma'anoni Aya: (64) Sura: Suratu Al'israa
Teburin Jerin Sunayen Surori Lambar shafi
 
Fassarar Ma'anonin Alqura'ni - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Teburin Bayani kan wasu Fassarori

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Rufewa