Kur'an-ı Kerim meal tercümesi - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Mealler fihristi


Anlam tercümesi Ayet: (7) Sure: Sûratu'l-İsrâ
إِنۡ أَحۡسَنتُمۡ أَحۡسَنتُمۡ لِأَنفُسِكُمۡۖ وَإِنۡ أَسَأۡتُمۡ فَلَهَاۚ فَإِذَا جَآءَ وَعۡدُ ٱلۡأٓخِرَةِ لِيَسُـُٔواْ وُجُوهَكُمۡ وَلِيَدۡخُلُواْ ٱلۡمَسۡجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوۡاْ تَتۡبِيرًا
Эй Бани Исроил, вазифаларингизни талаб қилингандек бажариб, яхши ишларни қилсангизлар, уларнинг мукофоти ўзларингизга бўлади. Аллоҳ амалларингиздан беҳожат. Ёмонлик қилсангизлар ҳам унинг ёмон оқибати ўзларингизни тутади. Аллоҳга яхшилик қилиб фойда ҳам келтирмайсизлар, ёмонлик қилиб зарар ҳам. Иккинчи бузғунчилик содир бўлганда яна устингизга душманларингизни ҳукмрон қилиб қўямиз. Улар сизни шарманда қилиб, юзингизни қора қилиб, ўзингизни хор қилиб, Байтул-Мақдисга олдин қандай кирган бўлса, яна ўшандай кириб, уни батамом харобазорга айлантирадилар.
Arapça tefsirler:
Bu sayfadaki ayetlerin faydaları:
• في قوله: ﴿الْمَسْجِدِ الْأَقْصَا﴾: إشارة لدخوله في حكم الإسلام؛ لأن المسجد موطن عبادةِ المسلمين.
Аллоҳ таолонинг "Масжидул-Ақсо" деган сўзида унинг Ислом ҳукми остига киришига ишора бор. Чунки масжид мусулмонларнинг ибодат қиладиган жойидир.

• بيان فضيلة الشكر، والاقتداء بالشاكرين من الأنبياء والمرسلين.
Шукр қилиш ва пайғамбарлар каби шукр қилгувчилар изидан боришнинг фазилати баён қилиняпти.

• من حكمة الله وسُنَّته أن يبعث على المفسدين من يمنعهم من الفساد؛ لتتحقق حكمة الله في الإصلاح.
Аллоҳ таоло бузғунчиларни бузғунчиликдан қайтарадиган бандаларини юбориб туради. Бу, Аллоҳ таолонинг ҳикмати ва қонуниятидандир. Шу билан Аллоҳнинг ўнгланиш борасидаги ҳикмати амалга ошади.

• التحذير لهذه الأمة من العمل بالمعاصي؛ لئلا يصيبهم ما أصاب بني إسرائيل، فسُنَّة الله واحدة لا تتبدل ولا تتحول.
Уммат гуноҳлар қилишдан огоҳлантириляпти. Токи, унга Бани Исроилга келган мусибат келиб қолмасин. Аллоҳнинг қонунияти ўша-ўша, ҳеч қачон ўзгармайди.

 
Anlam tercümesi Ayet: (7) Sure: Sûratu'l-İsrâ
Surelerin fihristi Sayfa numarası
 
Kur'an-ı Kerim meal tercümesi - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Mealler fihristi

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Kapat