Kur'an-ı Kerim meal tercümesi - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Mealler fihristi


Anlam tercümesi Ayet: (99) Sure: Sûratu'l-İsrâ
۞ أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّ ٱللَّهَ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ قَادِرٌ عَلَىٰٓ أَن يَخۡلُقَ مِثۡلَهُمۡ وَجَعَلَ لَهُمۡ أَجَلٗا لَّا رَيۡبَ فِيهِ فَأَبَى ٱلظَّٰلِمُونَ إِلَّا كُفُورٗا
Қайта тирилишни инкор қилаётган анавилар осмонлару ердек буюк мавжудотларни яратган Аллоҳ уларнинг ўхшашини ҳам яратишга қодир эканини билмайдиларми? Шу қадар буюк мавжудотларни яратган Зот инсондек майда махлуқотни қайта тирилтира олмайдими? Аллоҳ уларга шу дунёда қанча туришлари учун аниқ бир муддатни белгилаб қўйган. Қайта тирилтиришга ҳам аниқ бир муддат белгиланган. Қайта тирилишнинг ҳақ эканига шунча ҳужжатлар келтирилса ҳам мушриклар инкор қилиш, рад этишдан нарига ўтмадилар.
Arapça tefsirler:
Bu sayfadaki ayetlerin faydaları:
• الله تعالى هو المنفرد بالهداية والإضلال، فمن يهده فهو المهتدي على الحقيقة، ومن يضلله ويخذله فلا هادي له.
Бировга ҳидоят бериш ёки уни адаштириш ёлғиз Аллоҳнинг Қўлида. У Зот кимни ҳидоят қилган бўлса, ўша ҳақиқий ҳидоят топгандир. Кимни адаштириб қўйган бўлса, уни ҳеч ким тўғри йўлга сола олмайди.

• مأوى الكفار ومستقرهم ومقامهم جهنم، كلما سكنت نارها زادها الله نارًا تلتهب.
Кофирларнинг борар жойи жаҳаннамдир. Ўти сусайгани сайин Аллоҳ уни янада аланглатиб туради.

• وجوب الاعتصام بالله عند تهديد الطغاة والمُسْتَبدين.
Банда золимлар ва зўравонлар таҳдидига йўлиққан пайтида Аллоҳга юкуниши вожиб.

• الطغاة والمُسْتَبدون يلجؤون إلى استخدام السلطة والقوة عندما يواجهون أهل الحق؛ لأنهم لا يستطيعون مواجهتهم بالحجة والبيان.
Золим ва зўравонлар ҳақ аҳлига қарши турганларида ўзларининг куч-қудратлари ва ҳокимиятларини ишга соладилар. Чунки улар ҳужжат ва далил билан қарши тура олмайдилар.

 
Anlam tercümesi Ayet: (99) Sure: Sûratu'l-İsrâ
Surelerin fihristi Sayfa numarası
 
Kur'an-ı Kerim meal tercümesi - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Mealler fihristi

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Kapat