Kur'an-ı Kerim meal tercümesi - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Mealler fihristi


Anlam tercümesi Ayet: (18) Sure: Sûratu'l-Hacc
أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ يَسۡجُدُۤ لَهُۥۤ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ وَٱلشَّمۡسُ وَٱلۡقَمَرُ وَٱلنُّجُومُ وَٱلۡجِبَالُ وَٱلشَّجَرُ وَٱلدَّوَآبُّ وَكَثِيرٞ مِّنَ ٱلنَّاسِۖ وَكَثِيرٌ حَقَّ عَلَيۡهِ ٱلۡعَذَابُۗ وَمَن يُهِنِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِن مُّكۡرِمٍۚ إِنَّ ٱللَّهَ يَفۡعَلُ مَا يَشَآءُ۩
Эй Пайғамбар, самолардаги фаришталар, ердаги мўмин инсу жинлар, қуёш, ой, осмондаги юлдузлар, ердаги тоғлар, дарахтлар, ҳайвонлар Аллоҳга сажда қилаётганини - бўйсунаётганини билмайсизми? Кўп одамлар ҳам шундай сажда қиладилар - итоат этадилар. Кўплар итоат этишдан бош тортадилар ва уларга кофирликлари туфайли Аллоҳнинг азоби ҳақ бўлди. Аллоҳ кимни кофирлиги туфайли хор қилиб қўйган бўлса, уни азиз қила оладиган бирон кимса топилмас. Аллоҳ Ўзи истаган ишни қилур. У Зотни ҳеч ким, ҳеч нарса ҳеч ишга мажбур қила олмас.
Arapça tefsirler:
Bu sayfadaki ayetlerin faydaları:
• الهداية بيد الله يمنحها من يشاء من عباده.
Ҳидоят Аллоҳнинг Қўлидадир. Уни Ўзи истаган бандасига беради.

• رقابة الله على كل شيء من أعمال عباده وأحوالهم.
Аллоҳ бандаларининг ҳамма ишларини, ҳолатларини кузатиб туради.

• خضوع جميع المخلوقات لله قدرًا، وخضوع المؤمنين له طاعة.
Ҳамма махлуқотлар Аллоҳга тақдирига битилгани жиҳатидан бўйсунса, мўминлар У Зотга итоат ила бўйсунадилар.

• العذاب نازل بأهل الكفر والعصيان، والرحمة ثابتة لأهل الإيمان والطاعة.
Осий кофирлар азобга йўлиқадилар. Итоатгўй мўминлар эса раҳматга сазовор бўладилар.

 
Anlam tercümesi Ayet: (18) Sure: Sûratu'l-Hacc
Surelerin fihristi Sayfa numarası
 
Kur'an-ı Kerim meal tercümesi - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Mealler fihristi

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Kapat