Kur'an-ı Kerim meal tercümesi - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Mealler fihristi


Anlam tercümesi Ayet: (11) Sure: Sûratu'l-Mâide
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ إِذۡ هَمَّ قَوۡمٌ أَن يَبۡسُطُوٓاْ إِلَيۡكُمۡ أَيۡدِيَهُمۡ فَكَفَّ أَيۡدِيَهُمۡ عَنكُمۡۖ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ сизларга ато этган неъматни дилингиз билан ҳам, тилингиз билан ҳам эслангиз. Ғаним сизларни тилка-пора қилмоқчи бўлиб, қўлини узатганда У Зот сизларга тинчлик-хотиржамликни ато этиб, душманингиз қалбларига қўрқув солган эди. Шу билан ғаним бурилиб кетганди ва сизлар саломат қолган эдингизлар. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Мўминлар ўзларининг диний ишларида ҳам, дунёвий ишларида ҳам ёлғиз Аллоҳгагина таянсинлар.
Arapça tefsirler:
Bu sayfadaki ayetlerin faydaları:
• من عظيم إنعام الله عز وجل على النبي عليه الصلاة والسلام وأصحابه أن حماهم وكف عنهم أيدي أهل الكفر وضررهم.
Аллоҳ таолонинг Пайғамбар алайҳиссаломга берган энг катта неъматларидан бири у кишини Ўз ҳимоясига олиб, кофирларнинг тажовузи ва зарарини даф қилганидир.

• أن الإيمان بالرسل ونصرتهم وإقامة الصلاة وإيتاء الزكاة على الوجه المطلوب، سببٌ عظيم لحصول معية الله تعالى وحدوث أسباب النصرة والتمكين والمغفرة ودخول الجنة.
Пайғамбарларга иймон келтириш, уларни қўллаб-қувватлаш, намозни тўкис адо этиш, закотни буюрилган тарзда бериш Аллоҳга яқин қиладиган ҳамда нусрат, имконият, мағфират ва жаннатга олиб борадиган омиллардандир.

• نقض المواثيق الملزمة بطاعة الرسل سبب لغلظة القلوب وقساوتها.
Пайғамбарларга итоат этиш борасидаги аҳдларга вафо қилмаслик дилнинг қотишига ва тошбағирга айланишига олиб борадиган сабаблардандир.

• ذم مسالك اليهود في تحريف ما أنزل الله إليهم من كتب سماوية.
Аллоҳ нозил қилган самовий китобларни ўзгартириб юборганлари туфайли яҳудийлар мазаммат қилиняпти.

 
Anlam tercümesi Ayet: (11) Sure: Sûratu'l-Mâide
Surelerin fihristi Sayfa numarası
 
Kur'an-ı Kerim meal tercümesi - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Mealler fihristi

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Kapat