Kur'an-ı Kerim meal tercümesi - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Mealler fihristi


Anlam tercümesi Ayet: (115) Sure: Sûratu'l-Mâide
قَالَ ٱللَّهُ إِنِّي مُنَزِّلُهَا عَلَيۡكُمۡۖ فَمَن يَكۡفُرۡ بَعۡدُ مِنكُمۡ فَإِنِّيٓ أُعَذِّبُهُۥ عَذَابٗا لَّآ أُعَذِّبُهُۥٓ أَحَدٗا مِّنَ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Аллоҳ Ийсо алайҳиссаломнинг дуосини ижобат қилиб, шундай деди: "Сизлар сўраётган дастурхонни нозил қилурман. У нозил бўлганидан кейин ким яна куфр келтирса, ўзидан кўрсин. Уни шу қадар қаттиқ азоблайманки, ҳеч кимни ундай азобламайман. Чунки у ёрқин белгини ўз кўзи билан кўради ва шунинг учун унинг куфри саркашликдан бошқа нарса бўлмайди". Шундан сўнг Аллоҳ ваъдасини бажариб, уларга дастурхон нозил қилди.
Arapça tefsirler:
Bu sayfadaki ayetlerin faydaları:
• توعد الله تعالى كل من أصرَّ على كفره وعناده بعد قيام الحجة الواضحة عليه.
Очиқ ҳужжат келтирилганидан кейин ҳам куфру саркашлигида тураверадиган одамни Аллоҳ таоло ёмон оқибатдан огоҳлантиряпти.

• تَبْرئة المسيح عليه السلام من ادعاء النصارى بأنه أبلغهم أنه الله أو أنه ابن الله أو أنه ادعى الربوبية أو الألوهية.
Масиҳ алайҳиссалом насронийларнинг у ўзини Худо деган ёки Аллоҳнинг ўғли деган ёхуд парвардигорлик ё илоҳликни даъво қилган, деган даъволаридан, туҳматларидан оқланяпти.

• أن الله تعالى يسأل يوم القيامة عظماء الناس وأشرافهم من الرسل، فكيف بمن دونهم درجة؟!
Қиёмат куни Аллоҳ таоло пайғамбарлардек улуғ зотларни саволга тутганидан кейин, улардан анча қуйи мартабалардагиларнинг ҳоли не кечар экан?!

• علو منزلة الصدق، وثناء الله تعالى على أهله، وبيان نفع الصدق لأهله يوم القيامة.
Ростгўйликнинг мартабаси жуда баланд. Аллоҳ ростгўйларни мақтади ва Қиёмат куни ростгўйликлари кўп фойда беришини баён қилди.

 
Anlam tercümesi Ayet: (115) Sure: Sûratu'l-Mâide
Surelerin fihristi Sayfa numarası
 
Kur'an-ı Kerim meal tercümesi - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Mealler fihristi

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Kapat