Check out the new design

قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - ئۆزبەكچە تەرجىمىسى - ئالائۇددىن مەنسۇر * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

مەنالار تەرجىمىسى سۈرە: ئىبراھىم   ئايەت:

Иброҳим

الٓرۚ كِتَٰبٌ أَنزَلۡنَٰهُ إِلَيۡكَ لِتُخۡرِجَ ٱلنَّاسَ مِنَ ٱلظُّلُمَٰتِ إِلَى ٱلنُّورِ بِإِذۡنِ رَبِّهِمۡ إِلَىٰ صِرَٰطِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَمِيدِ
Алиф, Лом, Ро. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, бу Қуръон) Биз сизга, одамларни Парвардигорларининг изни-иродаси билан зулматлардан нурга — қудрат ва ҳамду сано эгаси бўлган Зотнинг йўлига — олиб чиқишингиз учун нозил қилган Китобдир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
ٱللَّهِ ٱلَّذِي لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ وَوَيۡلٞ لِّلۡكَٰفِرِينَ مِنۡ عَذَابٖ شَدِيدٍ
Аллоҳ — осмонлар ва Ердаги бор нарса Ўзиники бўлган Зотдир. Кофирлар учун қаттиқ азоб — ҳалокат бўлгай.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
ٱلَّذِينَ يَسۡتَحِبُّونَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا عَلَى ٱلۡأٓخِرَةِ وَيَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَيَبۡغُونَهَا عِوَجًاۚ أُوْلَٰٓئِكَ فِي ضَلَٰلِۭ بَعِيدٖ
Улар ҳаёти дунёни Охиратдан афзал биладиган, (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва уни (эгишни-бузишни истайдиган) кимсалардир. Улар (ҳақ йўлдан) йироқ бўлган гумроҳликдадирлар.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن رَّسُولٍ إِلَّا بِلِسَانِ قَوۡمِهِۦ لِيُبَيِّنَ لَهُمۡۖ فَيُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِي مَن يَشَآءُۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ
Биз ҳар бир пайғамбарни (ҳукмларимизни) баён қилиб бериши учун ўз қавмининг тили билан (сўзлайдиган қилиб) юборганмиз. Сўнгра Аллоҳ хоҳлаган кимсани йўлдан оздидур ва Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қилур. У қудратли, ҳикматли Зотдир.[1]
[1]Пайғамбарларнинг вазифаси даъватдир. Бирон кишини йўлдан оздириш ёки Ҳақ йўлга ҳидоят қилиш эса ҳеч қайси пайғамбарнинг қўлидан келмайди — бу ёлғиз Аллоҳ таолонинг хоҳишига боғлиқ ишдир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مُوسَىٰ بِـَٔايَٰتِنَآ أَنۡ أَخۡرِجۡ قَوۡمَكَ مِنَ ٱلظُّلُمَٰتِ إِلَى ٱلنُّورِ وَذَكِّرۡهُم بِأَيَّىٰمِ ٱللَّهِۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّكُلِّ صَبَّارٖ شَكُورٖ
Дарҳақиқат, Биз Мусони (Бани Исроил қавмига) Ўз оятларимиз билан юбориб (унга дедик): «Қавмингни (куфр) зулматларидан (иймон) нурига олиб чиққин ва уларга Аллоҳнинг неъматларини эслатгин! Албатта, бу (неъматлар)да ҳар бир сабр-қаноатли, шукр қилгувчи киши учун оят-ибратлар бордир».
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
 
مەنالار تەرجىمىسى سۈرە: ئىبراھىم
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - ئۆزبەكچە تەرجىمىسى - ئالائۇددىن مەنسۇر - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

ئالاھەددىن مانسۇر تەرجىمە قىلغان. رۇۋۋاد تەرجىمە مەركىزىنىڭ رىياسەتچىلىكىدە تەرەققى قىلدۇرۇلغان، پىكىر ئەركىنلىكى باھالاش ۋە تەرەققى قىلدۇرۇش مەقسىتىدە ئەسلى تەرجىمىدىن پايدىلىنىشقا رۇخسەت قىلىنغان.

تاقاش