قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - ئۆزبېكچە تەرجىمىسى - ئالائۇددىن مەنسۇر * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (196) سۈرە: سۈرە بەقەرە
وَأَتِمُّواْ ٱلۡحَجَّ وَٱلۡعُمۡرَةَ لِلَّهِۚ فَإِنۡ أُحۡصِرۡتُمۡ فَمَا ٱسۡتَيۡسَرَ مِنَ ٱلۡهَدۡيِۖ وَلَا تَحۡلِقُواْ رُءُوسَكُمۡ حَتَّىٰ يَبۡلُغَ ٱلۡهَدۡيُ مَحِلَّهُۥۚ فَمَن كَانَ مِنكُم مَّرِيضًا أَوۡ بِهِۦٓ أَذٗى مِّن رَّأۡسِهِۦ فَفِدۡيَةٞ مِّن صِيَامٍ أَوۡ صَدَقَةٍ أَوۡ نُسُكٖۚ فَإِذَآ أَمِنتُمۡ فَمَن تَمَتَّعَ بِٱلۡعُمۡرَةِ إِلَى ٱلۡحَجِّ فَمَا ٱسۡتَيۡسَرَ مِنَ ٱلۡهَدۡيِۚ فَمَن لَّمۡ يَجِدۡ فَصِيَامُ ثَلَٰثَةِ أَيَّامٖ فِي ٱلۡحَجِّ وَسَبۡعَةٍ إِذَا رَجَعۡتُمۡۗ تِلۡكَ عَشَرَةٞ كَامِلَةٞۗ ذَٰلِكَ لِمَن لَّمۡ يَكُنۡ أَهۡلُهُۥ حَاضِرِي ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ
196. Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун комил суратда адо қилинг! Агар (касаллик ёки йўлтусарлар сабабли) йўлингиз тўсилиб қолса, муяссар бўлган бирор қурбонлик юборинг ва қурбонлик ўз жойига етиб бормагунча сочларингизни қирдирманг! Энди агар сизлардан (ҳожилардан) кимдир касал ёки бошида бирон дарди бўлса (шу узр билан эҳромда турган ҳолида сочини қирдирса), у ҳолда (уч кун) рўза тутиш ёки (олти мискинга) садақа бериш ёхуд (бир қўй) сўйиш билан эваз тўласин! Қачонки (йўлтўсарлар ёки бошқа ҳар қандай монеъдан) хотиржам бўлсангиз, (ораларингиздан) ким ҳаж (йўлида) умрадан фойдаланган бўлса (яъни, ҳаж мавсумида аввал умра амалларини бажариб, эҳромдан чиқиб, сўнгра ҳажга эҳром боғлаган бўлса), муяссар бўлган бирон қурбонликни қилсин! Ким (қурбонлик қиладиган нарса) топа олмаса, уч кун ҳажда, етти кун қайтганидан кейин рўза тутсин! Бу тўла ўн кундир. Ушбу ҳукм аҳли — оиласи Масжидул-Ҳаромда бўлмаган кишилар учундир. (У ернинг аҳолиси учун бундай ҳуқуқ ва бурчлар йўқ). Аллоҳдан қўрқингиз! Ва билингки, Аллоҳ — азоби қаттиқ Зотдир. @تەكشۈرگۈچى
196. Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун комил суратда адо қилинг! Агар (касаллик ёки йўлтусарлар сабабли) йўлингиз тўсилиб қолса, муяссар бўлган бирор ҳадя юборинг ва ҳадянгиз ўз жойига етиб бормагунча бошларингизни (сочларингизни) қирманг! Энди агар сизлардан (ҳожилардан) кимдир касал ёки бошида бирон дарди бўлса (шу узр билан эҳромда турган ҳолида сочини қирдирса), у ҳолда (уч кун) рўза тутиш ёки (олти мискинга) садақа бериш ёхуд (бир қўй) сўйиш билан эваз тўласин! Қачонки (йўлтўсарлар ёки бошқа ҳар қандай монеъдан) хотиржам бўлсангиз, (ораларингиздан) ким ҳаж (йўлида) умрадан фойдаланган бўлса (яъни, ҳаж мавсумида аввал умра амалларини бажариб, эҳромдан чиқиб, сўнгра ҳажга иҳром боғлаган бўлса), муяссар бўлган бирон ҳадяни юборсин! Ким (ҳадя қиладиган нарса) топа олмаса, уч кун ҳажда, етти кун қайтганидан кейин рўза тутсин! Бу тўла ўн кундир. Ушбу ҳукм аҳли — оиласи Масжидул-Ҳаромда бўлмаган кишилар учундир. (У Ернинг аҳолиси учун бундай ҳуқуқ ва бурчлар йўқ). Аллоҳдан қўрқингиз! Ва билингки, Аллоҳ — азоби қаттиқ Зотдир.
И з о ҳ. Ҳаж ёки умра ибодатини адо этишни ният қилган киши аввало иҳром (махсус кийим) кияди. Шундан кейин то ҳаж маросимларини тўла адо қилгунича унинг учун соч-соқолга тиғ теккизиш, тирноқ олиш, жуфти билан яқинлашиш, бировга — ҳатто энг майда ҳашаротга ҳам озор бериш каби феъллар ҳаром бўлади. Ҳаж амалларини адо қилиб бўлгач, сочни қириш ёки қисқартириш билан иҳромдан чиқилади. Энди бирор ҳожи қандайдир сабаб билан ҳаж амалларини охирига етказа олмаса бир туя, мол ёки қўйни ўз тарафидан Аллоҳ йўлида ҳадя қилиб жўнатиши лозим. Бу ҳадя жойига — Маккага етиб боргач, йўлда қолган ҳожи сочни қириши — яъни иҳромдан чиқиши мумкин бўлади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
 
مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (196) سۈرە: سۈرە بەقەرە
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - ئۆزبېكچە تەرجىمىسى - ئالائۇددىن مەنسۇر - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

قۇرئان كەرىمنىڭ ئۆزبېكچە تەرجىمىسىنى ئەلائۇددىن مەنسۇر تەرجىمە قىلغان، ھىجىريە 1430-يىلى بېسىلغان، ئىزاھات: پىكىر ئەركىنلىكى، باھالاش ۋە تەرەققى قىلدۇرۇش مەقسىتىدە ئەسلى تەرجىمىدىنمۇ پايدىلىنىشقا رۇخسەت قىلىش بىلەن بىرگە ئىشارەت قىلىنغان بەزى ئايەتلەرنىڭ تەرجىمىلىرى رۇۋۋاد تەرجىمە مەركىزىدە توغرىلانغان.

تاقاش