7. (Барча) қишлоқ-шаҳарлар онаси — пойтахти (Макка аҳлини) ва унинг атрофидаги кишиларни (Охират азобидан) огоҳллнтиришингиз учун ва (Охират азобидан) шак-шубҳа бўлмаган тўпланиш Кунидан огоҳлантиришингиз учун Биз сизга мана шундай арабий Қуръонни ваҳий қилдик. (У кунда) бир гуруҳ жаннатда бўлса, бир гуруҳ дўзахдадир.
8. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, албатта уларни (яъни, барча инсонларни) бир миллат (бир динда — Исломда) қилган бўлур эди. Лекин У Ўзи хоҳлаган кишиларни Ўз раҳматига (жаннатига) дохил қилур. Золим-кофирлар учун эса бирон дўст ва ёрдамчи йўқдир.
9. Ёки улар (Аллоҳни) қўйиб (бошқа) «дўстлар»ни ушлаб олдиларми (яъни, ўшаларга сиғинмоқдаларми)?! (Йўқ), фақат Аллоҳнинг Ўзигина Дўстдир. У ўликларга ҳаёт берур ва У барча нарсага қодирдир.
10. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мўминларга айтинг): «Сизлар (бу ҳаёти дунёда кофирлар билан) ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми (Қиёмат Кунида) Аллоҳга (қайтарилур ва У зот ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини ажратиб берур). Мана шу Аллоҳ Парвардигоримдир. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман».
11. (Аллоҳ) осмонлар ва Ернинг илк яратгувчисидир. У сизлар учун ўзларингиздан бўлган жуфтларни яратди ва чорва ҳайвонларидан ҳам жуфт-жуфт (яратди). У сизларни ўша (жуфтлик воситасида) кўпайтирур. Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир.
12. Осмонлар ва Ер (хазиналарининг) очқичлари Уникидир. У Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилур. Дарҳақиқат, у барча нарсани билгувчидир.
13. (Эй мўминлар, Аллоҳ) сизлар учун ҳам диндан Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга) ваҳий қилган нарсани, (шунингдек) Биз Иброҳим, Мусо ва Ийсога буюрган нарсани — шариат (қонун) қилди, «Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!» (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), мушрикларга сиз даъват қилаётган нарса (яъни, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш) зўр келди — оғирлик қилди. Аллоҳ у (динга) ҳидоят топиш учун Ўзи хоҳлаган кишиларни сайлар ва Унга (ёлғиз Аллоҳга) илтижо қиладиган кишиларни ҳидоят қилур.
И з о ҳ. Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло барча пайғамбарларга бир нарсани, яъни ёлғиз Аллоҳнинг динини барпо қилишни ва бу динда турли фирқаларга бўлиниб кетмасликни буюргани баён этилмоқда.
15. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), мана шунинг учун (яъни, аввалги қавмлар фирқа-фирқа бўлиб кетганлари сабабли йўлдан озганлари учун — сиз ўз умматларингизни бирлик-иттифоққа) даъват қилинг ва ўзингизга буюрилгани янглиғ Тўғри Йўлда бўлинг ҳамда уларнинг (мушрикларнинг) ҳавойи нафсларига эргашманг! Айтинг: «Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир Китобга иймон келтирдим ва сизларнинг ўртангизда (мендан сўраб келган муаммоларингизни ҳал этишда) адолат қилишга амр этилдим. Аллоҳ Парвардигоримиз ва Парвардигорингиздир. Бизларнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизларнинг амалларингиз ўзларингиз учундир. Бизлар билан сизларнинг ўртангизда бирон жанжал йўқдир. Аллоҳ (Қиёмат Кунида) барчамизни жамлар ва ёлғиз Унга қайтиш бордир.
20. Ким (ўз амали билан) Охират экинини (яъни, савобини) истар экан, Биз унга экинини(нг ҳосилини) мўл-зиёда қилурмиз. Ким дунё экинини истар экан, Биз унга ўшандан (дунё матоларидан) берурмиз ва унинг учун Охиратда бирон насиба бўлмас!
И з о ҳ. Бу ояти каримада ҳар қандай яхши амал фақат Охиратдаги мукофотни кўзлаб қилинсагина, Аллоҳ таоло унинг ажру савобини комил қилиб бериши, аммо агар мол-дунё ва шон-шуҳратга етиш ғаразида риёкорлик билан қилинган амаллар учун эса Охиратда ҳеч қандай савоб йўқлиги уқтирилмоқда.
22. (Қиёмат Кунида) у золимларни ўзлари (ҳаёти дунёда) касб қилган нарсадан (яъни, куфру исёнларига бериладиган жазолардан) қўрқиб турган ҳолларида кўрурсиз. У (жазо эса қўрқсалар-қўрқмасалар) уларга тушгувчидир! Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар эса жаннатларнинг боғларида бўлишиб, улар учун Парвардигорлари ҳузурида хоҳлаган нарсалари бордир! Мана шу катта фазлу марҳаматнинг ўзидир!
23. Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган бандаларига берадиган хушхабари ана шудир! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Макка мушрикларига) айтинг: «Мен сизлардан бу (даъватим) учун ажр-мукофот сўрамайман, фақат қариндошчиликдаги дўстлик-яқинликнигина (яъни, мен сизлар билан насл-насаб жиҳатидан қариндош бўлганим ҳаққи-ҳурмати бу даъватимга тўсқинчилик қилмасликларингизнигина сўрайман)». Ким бирон чиройли амал қилса, Биз унинг учун ўша (чиройли амали)да яна ҳусни зиёда қилурмиз (яъни, зиёда савоб ато этурмиз). Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, яхшиликни билгувчидир.
26. У иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларнинг (дуоларини) ижобат қилур ва уларга (сўраган нарсаларини ато этиб, яна) Ўз фазлу карамидан зиёда қилур. Кофирлар учун эса қаттиқ азоб бордир.
27. Агар Аллоҳ (барча) бандаларининг ризқларини кенг-мўл қилса, албатта улар Ер юзида зулм-тажовузкорлик қилган бўлур эдилар. Лекин У зот (бандаларининг ризқу рўзларини) Ўзи хоҳлаганича ўлчов билан туширур. Албатта У бандаларидан огоҳ ва кўриб тургувчидир.
28. У (одамлар ёғин-сочиндан) умидсизликка тушганларидан кейин ёмғир ёғдирадиган ва Ўз раҳмат-барокотини кенг ёядиган Зотдир. У ҳамду сано эгаси бўлган Дўстдир.
29. Осмонлар ва Ернинг яратилиши ҳамда (Аллоҳ) уларда тарқатиб-ёйиб юборган жониворлар Унинг (қудрати илоҳиясига далолат қиладиган) оят-аломатларидандир. У Ўзи хоҳлаган вақтида уларни жамлаб-йиғиб олишга қодирдир.
30. (Эй инсонлар) сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса — гуноҳ сабабли (етур). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур.
36. Бас, (эй инсонлар), сизларга ато этилган бор нарса(лар) ҳаёти дунё матосидир ва иймон келтирган ҳамда ёлғиз Парвардигорларига суянадиган зотлар учун Аллоҳ ҳузуридаги нарсалар (яъни, Охират неъматлари — дунё матоларидан) яхшироқ ва боқийроқдир.
37. Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир.
И з о ҳ. Ушбу ва қуйидаги оятларда Аллоҳ таоло Охират неъматларига сазовор бўладиган мўминларнинг сифат-фазилатларини баён қилади. Муҳтарам ўқувчи эътибор берган бўлса, юқоридаги оятда умуман гуноҳлардан эмас, балки катта гуноҳлар ва бузуқликлардан йироқ бўлиш ҳақида айтилди. Улар Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақ одам ўлдириш, ота-онага оқ бўлиш, ўғрилик, порахўрлик, судхўрлик ва зинокорлик кабилар бўлиб, мўмин одам ундай иллатлардан пок бўлиши вожибдир. Аммо киши билиб-билмай қилиб қўядиган кичик саҳву хатолар ҳам бордирки, бу ҳақда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом шундай марҳамат қилганлар: «Ҳар бир одам боласи хатокордир. У хатокорларнинг яхшироғи — қилиб қўйган саҳву хатоларига тавба-тазарруъ қиладигаи кишилардир». Энди «ғазабланган вақтларида кечириб юборадилар» жумласини шундай тушунмоқ лозим. Ислом дини назарида ғазабланмасликнинг ўзи ҳеч қандай фазилат эмас, чунки масалан динга тош отилган вақтда ғазабланмаган мусулмон мусулмон эмас, балки мунофиқ бўлади. Фазилат ўша ғазаб туйғусига қул бўлиб қолмасдан ақл ва инсоф билан иш юритмоқдир.
38. Улар Парвардигорларига ижобат-итоат этган ва намозни тўкис адо қилган зотлардир. Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар.
39. Улар ўзларига зулм етганда, (унга қарши курашиб) ғолиб бўладиган зотлардир.
И з о ҳ. Агар бошқа динларда «Ўнг юзингга урсалар, чап юзингни ҳам тутиб бер» қабилида золимларга мутеълик тарғиб қилинса, Ислом дини назарида ҳақиқий мўмин зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиб ғолиб, бўладиган кишидир. Зотан золимнинг зулмидан қўрқиб, ҳақсизлик ва адолатсизликка қарши тура олмаган одамнинг иймони комил иймон эмасдир! Зеро...
40. (Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаган ёмонликдир (яъни, ҳар бир ёмонликнинг ўзига яраша жазоси бордир). Энди ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв қилиб (ўртани) тузатса, бас, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта У зулм қилгувчиларни севмас.
41. Албатта ким мазлум бўлганидан сўнг (ўзига зулм қилган кимсадан) ғолиб бўлса, (интиқом олса), бас, улар(ни олган интиқомлари учун айблаш)га йўл йўқдир.
42. Фақат одамларга зулм қиладиган ва Ерда ноҳақ ҳадларидан ошадиган кимсалар(ни айблаш ва зулму зўравонликлари учун жазолаш)гагина йўл бордир. Ана ўшалар учун аламли азоб бордир.
47. (Эй инсонлар), Аллоҳ томонидан ҳеч қайтариб бўлмайдиган бир Кун (Қиёмат) келиб қолишидан илгари Парвардигорингизга ижобат-итоат этингиз! У кунда сизлар учун бирон қочадиган жой ҳам бўлмас ва сизлар учун (қилиб ўтган гуноҳларингизни) инкор қилиш (имкони) ҳам бўлмас.
48. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар (мушриклар) энди ҳам (ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришдан) юз ўгирсалар, бас, Биз сизни уларнинг устига қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ! Сизнинг зиммангизда фақат (Биз сизга нозил қилган ваҳийни) етказиш бор, холос. Дарҳақиқат, Биз инсонга Ўз томонимиздан раҳмат-неъматни тотдирган вақтимизда, у ўша (неъмат) билан шодланур, (аммо) агар уларга қўллари қилган (гуноҳлари) сабабли бирон ёмонлик етса, бас, албатта инсон (зоти) куфрони неъмат қилгувчидир — кўрнамакдир!
49. Осмонлар ва Ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур, У Ўзи хоҳлаган кишига қизларни ҳадя этур ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур.
50. Ёки уларни эгизак ўғиллар ва қизлар қилур ва Ўзи хоҳлаган кишини — туғмас (бепушт) қилиб қўюр. Албатта У (барча нарсани) билгувчи ва (Ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир.
51. Бирон одам учун Аллоҳ унга сўзлаши жоиз эмас, магар ваҳий-илҳом орқали, ё бирон парда-тўсиқ ортидан ёки бирон элчи-фаришта юбориб, ўша (фаришта Аллоҳнинг) изни-ихтиёри билан ўзи хоҳлаган нарсани ваҳий қилиши орқали (сўзлар). Албатта У юксак ва ҳикмат Эгасидир.
И з о ҳ. Мазкур оятдан пайғамбарлар Аллоҳ таоло билан уч восита орқали боғланганлари маълум бўлди, биринчиси: ғойибдан келган ваҳий — илҳом ёки ўнгидан келадиган туш орқали. Чунки Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом: «Пайғамбарларнинг тушлари ваҳийдир», деганлар. Бунга мисол Иброҳим халилуллоҳга тушларидан ўз ўғиллари Исмоил забиҳуллоҳнинг Аллоҳ йўлида қурбонлиқ қилишга буюрилишидир. Иккинчиси: бирон парда-тўсиқ ортидан Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига сўзлашидир. Бунга мисол Тур тоғида Аллоҳ таоло Мусо пайғамбарга бевосита сўзлаганидир. Учинчиси: Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларига фаришталар орқали ваҳий юбориши бўлиб, Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ваҳийларини пайғамбарларга элтгувчи фариштадир.
52. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), шундай қилиб (худди аввалги пайғамбарларга ваҳий қилганимиздек) Биз Ўз амримиз билан сизга Руҳни — Қуръонни ваҳий қилдик. Сиз (пайғамбар бўлишингиздан) илгари на Китобни — Қуръонни ва на иймонни (яъни, унинг ҳақиқат-моҳиятини) билгувчи эдингиз. Лекин Биз уни (Қуръонни) бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан Ўзимиз хоҳлаган кишиларни ҳидоят Қилурмиз. Албатта сиз (ўзингизга тушган ваҳий ёрдамида) Тўғри Йўлга етаклайсиз.
И з о ҳ. Бу ўринда Аллоҳ таоло томонидан Қуръони Карим «Руҳ» деб аталишига сабаб жасад жон билан тирик бўлгани каби диннинг руҳи — жони Қуръондир.
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
ئىزدەش نەتىجىسى:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".