9. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва Ерни ким яратган?», деб сўрасангиз, албатта: «Уларни қудратли ва доно (Аллоҳ) яратган», дерлар. (Аммо ўзлари ҳеч нарса ярата олмайдиган бут ва санамларни У зотга шерик қилиб, уларга сиғинурлар).
10. Ўша Зот сизлар учун Ерни бешик-қароргоҳ қилиб қўйди ва (сафарларингизда кўзлаган манзилларингизга) йўл топишларингиз учун унда (ерда турли) йўлларни (пайдо) қилди.
11. Ўша Зот осмондан (аниқ) ўлчов билан сув-ёмғир ёғдирди. Бас, Биз у (сув) билан «ўлик» шаҳар-қишлоқларни) тирилтирдик (яъни, қуруқ ердан турли-туман гиёҳларни чиқардик). Сизлар ҳам (Қиёмат Кунида қабрларингиздан) мана шундай чиқарилурсизлар.
И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Аллоҳ таоло бандаларига ато этган неъматлари қаторида улар шукр қилиб, ибрат олишлари учун ўзларидан неча баробар катта ва кучли кема ва туя каби, инсонлар миниб ва бошқариб юрадиган нарсаларни ҳам яратиб қўйганини ва шундай қудратли, баҳайбат нарсаларни инсонга бўйинсундириб қўйганини баён қилди. Энди қуйидаги оятларда «фаришталар — Аллоҳнинг қизлари», деган ботил ақида эгалари бўлган мушриклар ҳақида ҳикоя қилиниб, уларнинг бу пуч даъволари илоҳий мантиқ билан рад этилади.
15. Улар (мушриклар, Аллоҳ) учун Ўз бандаларидан (айримларини, яъни фаришталарни) жузъ-бўлак қилдилар! (Аллоҳнинг бандалари бўлган фаришталарни «У зотнинг қизлари, яъни Унинг бир жузъи, дедилар. Чунки фарзанд отанинг жузъидир). Дарҳақиқат, инсон очиқ-ойдин кўрнамак-ношукурдир!
17. Қачон уларнинг биронтасига, ўзи Раҳмон учун мисол қилган нарса (яъни, қиз кўргани) ҳақида хушхабар берилса, ғазабга тўлган ҳолда юзи қорайиб кетар.
20. Улар: «Агар Раҳмон хоҳлаганида, бизлар уларга (яъни, фаришталарга «улар Аллоҳнинг қизлари», деган эътиқод билан) ибодат қилмаган бўлур эдик», дедилар. Улар учун бу ҳақда ҳеч қандай билим-асос йўқдир. Улар фақат ёлғон сўзламоқдалар!
22. Балки улар (шундай) дедилар: «Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат — дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз».
23. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), шунингдек, Биз сиздан илгари бирон қишлоқ-шаҳарга бирон огоҳлантиргувчи-пайғамбар юбормадик, магар (юборганимизда) у жойнинг боёнлари: «Албатта бизлар уларнинг изларидан эргашгувчидирмиз», деганлар.
28. У (Иброҳим) ўшани (яъни, ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди.
29. Мен эса (Иброҳим авлодларидан бўлган, аммо у қолдирган Сўзга итоат этмаган) ана у (Макка аҳолиси)ни ҳам, уларнинг ота-боболарини ҳам то уларга Ҳақ — Қуръон ва очиқ-равшан пайғамбар (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) келгунича (узун умр ва фаровон ҳаёт билан) фойдалантирдим.
31. Яна улар: «Бу Қуръон икки қишлоқ(нинг бири)дан бўлган улуғ одамга нозил қилинганида эди», дедилар.
И з о ҳ. Икки қишлоқдан мурод Макка ва Тоиф шаҳарларидир. Мушриклар назарида Макканинг улуғи ўша жойлик боёнлардан Валид ибн Муғийра бўлса, Тоифнинг улуғи Урва ибн Масъуд ас-Сақафий номли бир бой эди. У мушриклар ҳам барча замонлардаги дунёга қул бўлган кимсалар каби улуғликни мол-давлат ва салтанат билан ўлчар эдилар. Шунинг учун улар: «Агар бу Қуръон ҳақ китоб бўлганида Муҳаммадга ўхшаган бир етим ва камбағалга эмас, балки Валид ва Урва каби улуғ зотларга тушган бўлар эди», дедилар.
32. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингизнинг раҳмати (бўлмиш пайғамбарлик)ни ўшалар тақсимлайдиларми?! (Йўқ, асло ундоқ эмас!) Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз ва баъзилари баъзиларини қўл остига олиб (ишлатиш) учун айримларини айримларидан баланд даража-мартабаларга кўтариб қўйганмиз. Парвардигорингизнинг раҳмати-пайғамбарлик эса улар тўплайдиган нарса (мол-дунё)ларидан яхшироқдир. (Бас, Биз бу улуғ неъматни фақат Ўзимиз танлаган кишиларгагина ато этурмиз).
33. Агар (иймонсиз кимсаларнинг бой-бадавлат, тўкин-сочинликда яшаётганларини кўришиб, барча) одамлар бир миллат (яъни, кофир) бўлиб олишлари бўлмаганида эди, албатта Биз Раҳмонга (яъни, Бизга) кофир бўладиган кимсалар учун уйларининг шифтларини ҳам, унга чиқадиган нарвонларни ҳам кумушдан қилиб қўйган бўлур эдик.
35. Яна (барча) зеб-зийнат, нақш-нигорларни ҳам (ўша кофирлар учун қилиб қўйган бўлур эдик. Зеро, буларнинг) барчаси фақат ҳаёти дунё матоларидир. Охират эса Парвардигорингиз наздида тақводор зотлар учундир.
И з о ҳ. Ушбу оятлардан Аллоҳ таоло наздида бу дунё ўзининг бор зебу-зийнат ва ҳою-ҳаваси билан нақадар ҳақир бир нарса экани маълум бўлди. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломдан ривоят қилинган бир ҳадиси шариф мазкур оятларнинг муносиб тафсири бўлса керак: «Агар Аллоҳ таолонинг ҳузурида дунё учун пашшанинг қанотича вазн-қиммат бўлганида, Аллоҳ кофирга ундан бир қултумини ҳам раво кўрмаган бўлур эди». Қуръони Карим бу оятлар воситасида бизларни тарки дунёчиликка тарғиб қилмайди, балки бу дунё унга қул бўлишга арзийдиган матоҳ эмаслигини уқтиради.
36. Ким Раҳмон эслатмасидан (яъни, Қуръон панд-насиҳатларидан) кўр бўлиб олса — юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у ўша (кофирга доимий) ҳамроҳ бўлур.
39. (Эй кофирлар ва уларни Тўғри Йўлдан оздирган пешволари, ҳаёти дунёда куфр йўлини танлаш билан ўзларингизга) зулм қилганларингиз сабабли бу Кун сизларга азобда шерик эканликларингиз ҳаргиз фойда бермас (яъни, азобни қаттиқлигидан ҳар бирингиз ўзингиз билан овора бўлиб, шерикларингизга ҳамдардлик билдириб, азобларини енгиллата олмассизлар)!
46. Аниқки, Биз Мусони Ўз оят-мўъжизаларимиз билан Фиръавн ва унинг одамларига юбордик. Бас, у: «Албатта мен барча оламлар Парвардигорининг пайғамбаридирман», деди.
48. Биз уларга (тўфон, чигиртка балолари каби азоб оятларидан) бирон оят кўрсатсак, албатта у (ўзидан аввалги) шеригидан улуғроқ-даҳшатлироқ оят бўлур эди. Шояд (куфрдан иймонга) қайтсалар, деб Биз уларни (турли) азоб билан ушладик.
51. Ва Фиръавн ўз қавмига жар солиб, деди: «Эй қавмим, Миср подшоҳлиги ва мана бу остимдан оқиб турган дарёлар менинг (мулким) эмасми?! Ахир кўрмаяпсизларми?!
53. Бас, унга (Мусога осмондан худди подшоҳларнинг бўйнига гулчамбар ташланганидек) олтиндан бўлган билагузуклар ташланганида эди ёки у билан бирга фаришталар ҳамроҳ бўлиб келганида эди (унинг пайғамбарлигига ишонсанглар бўлар эди. Ундоқ бўлмагач, нега унга иймон келтирасизлар)?!»
58. Улар: «Бизларнинг илоҳларимиз яхшироқми ёки уми (яъни, Ийсоми?!) дедилар. Улар (бу мисолни) сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина келтирдилар. Ахир улар хусуматчи-урушқоқ қавмдирлар!
И з о ҳ. Бу оятлар мушриклар Ийсо бинни Марямни мисол қилиб, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни мулзам этмоқчи бўлишгани хусусидадир. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом қурайшликларга «(Эй мушриклар), сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингиз ҳам жаҳаннам ўтинларидир», оятини (Анбиё сураси, 98-оят) тиловат қилганларида, мушриклар ғазабга минишиб: «Эй Муҳаммад, бу фақат бизларга тегишлими ёки барча миллатларгами?», деб сўрашади, Ҳазрат уларга: «Бу оят барча замонлардаги мушриклар ва улар сиғинадиган нарсаларга тегишлидир», деб жавоб бергач, улардан бири туриб: «Ахир сен Ийсони Аллоҳнинг пайғамбари деб эдинг-ку! Ҳолбуки, насронийлар уни худо деб сиғинадилар. Бас, агар Ийсо насронийлар уни худо қилиб олганлари сабабли дўзахга тушадиган бўлса, бизлар ҳам ўз худоларимиз билан дўзахга тушишга розимиз. Энди бизларга айтгин-чи, бизларнинг худоларимиз яхшироқми ёки Ийсоми?!», деди. Шунда юқоридаги оятлар нозил бўлиб, Ийсо пайғамбар вафот топиб кетгандан кейин насронийлар у зотни худо қилиб олишганлари учун у киши айбдор эмасликлари, бу мушриклар эса фақат талашиб-тортишиш учунгина бундай беҳуда мисолларни келтиришлари баён этилади. Қуйидаги оятларда Ийсо бинни Марям ким бўлганликлари хусусида яна бир бор уқтирилади.
59. У фақатгина Биз (пайғамбарлик) инъом этган бир бандадир. Биз уни (отасиз дунёга келтириш билан) Бани Исроил учун (Бизнинг қудратимизни намойиш қиладиган) бир мисол-ибрат қилдик.
60. Агар хоҳлаганимизда, албатта сизларнинг ўрнингизга Ерда халифа бўладиган фаришталарни (пайдо) қилган бўлар эдик.
И з о ҳ. Бу оятда Аллоҳ таоло учун нафақат Ийсони отасиз яратиш, балки Ер юзидаги барча одамларни йўқ қилиб, уларнинг ўрнига фаришталарни қўйиб қўйиш ҳам жуда осон иш эканлиги таъкидланади.
61. Албатта (Ийсо Қиёмат) соати ҳақидаги билим-аломатдир. Бас, сизлар у (соат) ҳақида ҳаргиз шак-шубҳа қилмангиз! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Макка аҳлига айтинг): «Менга эргашинглар! Мана шу Тўғри Йўлдир».
И з о ҳ. Саҳобаи киромлардан Ибн Аббос ва Қатоданинг айтишларича (Аллоҳ улардан рози бўлсин), Қиёмат қойим бўлиши олдида Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни дунёга тушириб, у киши бутун Ер юзида Ислом ҳукмини юргизар эканлар. Шунинг учун ушбу ояти каримада Ийсо — Қиёмат аломатидир дейилди. Оятнинг давомида энди Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга буюрилади:
71. Уларга олтиндан бўлган лаганлар(да таомлар) ва қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур. У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар.
73. Сизлар учун у жойда кўплаб мева-чевалар бўлиб, сизлар улардан ерсизлар.
И з о ҳ. Мазкур оятларда беш кунлик дунёда тақво билан яшаб ўтган мўмин-мусулмонларга мерос қилиб бериладиган жаннатдаги ноз-неъматлар беадад ва мангу боқий, боғ-мевалари эса хазон билмас эканлиги баён этилди. Энди динсиз осийларнинг оқибатлари қандай бўлиши ҳақида хабар берилади.
79. Балки улар (яъни, Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга суиқасд қилиш учун) бирон ишга қарор қилгандирлар?! Бас, албатта Биз ҳам (Ўз пайғамбаримизга уларнинг макрларидан нажот бериб, у суиқасд қилгувчиларнинг ўзларини ҳалок этишга) қарор қилгувчидирмиз.
80. Балки уларнинг гумонларича, Биз уларнинг сирларини (билмасмиз) ва шивир-шивирларини эшитмасмиз?! Ундоқ эмас! Бизнинг элчиларимиз (фаришталар) уларнинг олдиларида (ҳар бир қилган ишларини) ёзиб турурлар!
85. Осмонлар ва Ер ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсалар подшоҳлиги Ўзиники бўлган Зот баракотли — буюкдир. (Қиёмат) соати ҳақидаги билим ҳам ёлғиз Унинг ҳузуридадир. Ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар.
88. (Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг): «Парвардигорим, дарҳақиқат, ана улар иймон келтирмайдиган қавмдир», деган (сўзларини ҳам билур).
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
ئىزدەش نەتىجىسى:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".