قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى


مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (35) سۈرە: سۈرە نەھل
وَقَالَ ٱلَّذِينَ أَشۡرَكُواْ لَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ مَا عَبَدۡنَا مِن دُونِهِۦ مِن شَيۡءٖ نَّحۡنُ وَلَآ ءَابَآؤُنَا وَلَا حَرَّمۡنَا مِن دُونِهِۦ مِن شَيۡءٖۚ كَذَٰلِكَ فَعَلَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ فَهَلۡ عَلَى ٱلرُّسُلِ إِلَّا ٱلۡبَلَٰغُ ٱلۡمُبِينُ
Аллоҳга бутларни шерик қилганлар: "Агар Аллоҳ Ўзигагина ибодат қилишимизни, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимизни хоҳлаганида биз ҳам, олдинги ота-боболаримиз ҳам Ундан бошқасига ибодат қилмаган бўлардик. Ҳеч нарсани ҳаром қилиб олмаслигимизни хоҳлаганида Усиз бирон нарсани ҳаромга айлантирмаган бўлар эдик", дедилар. Улардан олдинги кофирлар ҳам худди шундай ботил ҳужжатлар келтирганлар. Пайғамбарларнинг зиммасида очиқ етказиб қўйиш бор, холос. Улар етказдилар. Аллоҳ кофирларнинг ўзларига хоҳиш-ирода бериб қўйганидан кейин узрга, қадарни ҳужжат қилишга ўрин қолмади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
بۇ بەتتىكى ئايەتلەردىن ئېلىنغان مەزمۇنلار:
• العاقل من يعتبر ويتعظ بما حل بالضالين المكذبين كيف آل أمرهم إلى الدمار والخراب والعذاب والهلاك.
Ақлли одам ҳақни тан олмаган адашганларнинг оқибатлари нақадар аянчли бўлганидан, улар йўлиққан ҳалокат, вайроналик, харобалик ва азобу уқубатлардан ибрат олади.

• الحكمة من البعث والمعاد إظهار الله الحقَّ فيما يختلف فيه الناس من أمر البعث وكل شيء.
Қайта тирилиш остидаги ҳикмат шуки, Аллоҳ одамлар талашиб тортишаётган қайта тирилиш ва бошқа масалалардаги ҳақиқат нималигини аниқлаштириб, кўрсатиб беради.

• فضيلة الصّبر والتّوكل: أما الصّبر: فلما فيه من قهر النّفس، وأما التّوكل: فلأن فيه الثقة بالله تعالى والتعلق به.
Оятларда сабр ва таваккул фазилати ҳақида ҳам сўз юритилган. Зеро, одамнинг ўзини тута билиши сабр бўлса, таваккулда Аллоҳга бўлган ишонч ва У Зотга боғланиш мужассам.

• جزاء المهاجرين الذين تركوا ديارهم وأموالهم وصبروا على الأذى وتوكّلوا على ربّهم، هو الموطن الأفضل، والمنزلة الحسنة، والعيشة الرّضية، والرّزق الطّيّب الوفير، والنّصر على الأعداء، والسّيادة على البلاد والعباد.
Диёрлари, уй-жойларию мол-давлатларидан ҳижрат қилган, озорларга сабр этган, Парвардигоригагина таянган зотларнинг мукофоти энг яхши жой, фаровон ҳаёт, мўл ризқ, ғанимдан ғолиблик, юртлару бандалар устидан ҳукмронликдир.

 
مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (35) سۈرە: سۈرە نەھل
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

تاقاش