Check out the new design

قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - قۇرئان كەرىم قىسقىچە تەپسىرىنىڭ ئۆزبەكچە تەرجىمىسى * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى


مەنالار تەرجىمىسى سۈرە: شۇئەرا   ئايەت:
قَالَ وَمَا عِلۡمِي بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Уларга Нуҳ алайҳиссалом деди: "Ўша мўминлар нима иш қилиб юрганларидан бехабарман. Мен уларнинг амалларини ҳисоблаб юрадиган вакил эмасман".
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنۡ حِسَابُهُمۡ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّيۖ لَوۡ تَشۡعُرُونَ
Уларни ҳисоб-китоб қилиш ёлғиз Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ уларнинг яширин ишларини ҳам, ошкора ишларини ҳам билади. Бу менинг ишим эмас, агар гапираётган гапингизни ҳис қила олсангизлар.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَمَآ أَنَا۠ بِطَارِدِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Мен сизлар иймонга келишинглар учун талабингларга кўниб, мўминларни ҳузуримдан ҳайдаб юборадиган одам эмасман.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنۡ أَنَا۠ إِلَّا نَذِيرٞ مُّبِينٞ
Мен фақат очиқ огоҳлантиргувчиман, холос. Сизларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантираман.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
قَالُواْ لَئِن لَّمۡ تَنتَهِ يَٰنُوحُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمَرۡجُومِينَ
Қавми унга деди: "Эй Нуҳ, агар даъватингни бас қилмасанг, албатта, тошбўрон қилиниб ўлдириласан".
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
قَالَ رَبِّ إِنَّ قَوۡمِي كَذَّبُونِ
Нуҳ Парвардигорига дуо қилиб деди: "Қавмим мени ёлғончига чиқарди. Сен тарафингдан олиб келган хабаримни тасдиқламади".
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَٱفۡتَحۡ بَيۡنِي وَبَيۡنَهُمۡ فَتۡحٗا وَنَجِّنِي وَمَن مَّعِيَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Улар билан менинг орамизда шундай ҳукм қилгинки, улар саркашлик билан ноҳақликка ёпишиб олганлари учун ҳалок бўлсинлар. Менга ва мен билан бирга бўлган мўминларга эса бу ҳалокатдан нажот бер.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَأَنجَيۡنَٰهُ وَمَن مَّعَهُۥ فِي ٱلۡفُلۡكِ ٱلۡمَشۡحُونِ
Унинг дуосини ижобат қилиб, унга ва у билан бирга бўлганларга одамлару ҳайвонларга тўла кемада нажот бердик.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
ثُمَّ أَغۡرَقۡنَا بَعۡدُ ٱلۡبَاقِينَ
Кейин қолганларни, яъни, Нуҳ қавмини ғарқ этдик.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Нуҳ алайҳиссалом ва у билан бирга бўлган мўминларнинг нажот топиши, кофирларнинг эса ҳалокатга учраши ҳақидаги бу қиссада ибрат оладиганларга ибрат бор. Уларнинг кўплари мўмин бўлмаган эдилар.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан ўч оладиган Азиздур. Тавба қилгувчиларга эса Меҳрибондир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
كَذَّبَتۡ عَادٌ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Од қавми ўзи пайғамбари Ҳуд алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ هُودٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Эсланг! Ўшанда уларга қондош биродари Ҳуд шундай деган эди: "Аллоҳдан қўрқиб, Ундан ўзгага ибодат қилишни ташламайсизларми?"
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман. Аллоҳ мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Аллоҳ буюрганидан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Бу ишим учун сизлардан бирон мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш фақатгина ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинггина зиммасидадир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
أَتَبۡنُونَ بِكُلِّ رِيعٍ ءَايَةٗ تَعۡبَثُونَ
Ҳар бир тепаликка на дунёйингиз ва на охиратингизга фойда келтирадиган баланд бино қуриб олиб, ўтган-қайтганни масхара қилаверасизми?
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَتَتَّخِذُونَ مَصَانِعَ لَعَلَّكُمۡ تَخۡلُدُونَ
Худди шу дунёда абадий қоладигандек, ҳеч қачон ўлмайдигандек қасрлар, саройлар қурасизларми?!
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَإِذَا بَطَشۡتُم بَطَشۡتُمۡ جَبَّارِينَ
Кимнидир ўлим ёки дарралашга ҳукм қилсангизлар, шафқатсизларча иш қиласизлар.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَٱتَّقُواْ ٱلَّذِيٓ أَمَدَّكُم بِمَا تَعۡلَمُونَ
Ўзингиз билган неъматларни сизларга ато этган Аллоҳнинг ғазабидан қўрқинглар.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
أَمَدَّكُم بِأَنۡعَٰمٖ وَبَنِينَ
Сизларга чорва ҳайвонларини ва фарзандларни ато этди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَجَنَّٰتٖ وَعُيُونٍ
Сизларга боғларни ва оқиб турадиган булоқларни ато этди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنِّيٓ أَخَافُ عَلَيۡكُمۡ عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٖ
Эй қавмим, устингизга улуғ куннинг - Қиёмат кунининг азоби келишидан қўрқаман.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
قَالُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡنَآ أَوَعَظۡتَ أَمۡ لَمۡ تَكُن مِّنَ ٱلۡوَٰعِظِينَ
Унга қавми деди: "Бизни огоҳлантирасанми, огоҳлантирмайсанми, бизга фарқи йўқ. Барибир сенга иймон келтирмаймиз ва ўз динимиздан қайтмаймиз".
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
بۇ بەتتىكى ئايەتلەردىن ئېلىنغان مەزمۇنلار:
• أفضلية أهل السبق للإيمان حتى لو كانوا فقراء أو ضعفاء.
Дастлаб иймон келтирганларнинг афзаллиги қолаверади. Улар камбағал бўладиларми, заиф бўладиларми, фарқи йўқ.

• إهلاك الظالمين، وإنجاء المؤمنين سُنَّة إلهية.
Золимларни ҳалок қилиб, мўминларга нажот бериш илоҳий қонуниятдир.

• خطر الركونِ إلى الدنيا.
Дунёга муккадан кетиш ўта хатарлидир.

• تعنت أهل الباطل، وإصرارهم عليه.
Ботил аҳли саркаш бўлади. Ноҳақликка маҳкам ёпишиб олади.

 
مەنالار تەرجىمىسى سۈرە: شۇئەرا
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - قۇرئان كەرىم قىسقىچە تەپسىرىنىڭ ئۆزبەكچە تەرجىمىسى - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

قۇرئان تەتقىقاتى تەپسىر مەركىزى چىقارغان.

تاقاش