قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى


مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (3) سۈرە: سۈرە نىسا
وَإِنۡ خِفۡتُمۡ أَلَّا تُقۡسِطُواْ فِي ٱلۡيَتَٰمَىٰ فَٱنكِحُواْ مَا طَابَ لَكُم مِّنَ ٱلنِّسَآءِ مَثۡنَىٰ وَثُلَٰثَ وَرُبَٰعَۖ فَإِنۡ خِفۡتُمۡ أَلَّا تَعۡدِلُواْ فَوَٰحِدَةً أَوۡ مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُكُمۡۚ ذَٰلِكَ أَدۡنَىٰٓ أَلَّا تَعُولُواْ
Қўл остингиздаги етим қизларга уйланишда маҳрларини керагидан камайтириб юбориш ёки уларга нисбатан ёмон муомалада бўлиш каби адолатсизлик қилиб қўйишдан қўрқсангизлар, уларни қўйиб, бошқа яхши аёлларга уйланингиз. Иккита, учта ё тўрттага уйланмоқчи бўлсангиз-у, аммо адолат қилолмай қолишдан хавфсирасангиз, битта билан чекланингиз. Ёки қўл остингиздаги чўриларингиздан фойдаланингиз. Чунки уларнинг ҳуқуқлари хотинларникидек эмас. Оятда келган етим қизлар ҳақидаги ҳамда битта никоҳ билан чекланиш ва чўрилардан фойдаланиш тўғрисидаги бу кўрсатмалар ҳаддан ошиб, издан чиқиб кетмасликка олиб борадиганроқ ишлардир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
بۇ بەتتىكى ئايەتلەردىن ئېلىنغان مەزمۇنلار:
• الأصل الذي يرجع إليه البشر واحد، فالواجب عليهم أن يتقوا ربهم الذي خلقهم، وأن يرحم بعضهم بعضًا.
Бутун башариятнинг асли - борар жойи бир. Уларнинг бурчи яратган Парвардигоридан тақво қилиш ва бир-бирларига марҳаматли бўлиш, холос. Тамом-вассалом.

• أوصى الله تعالى بالإحسان إلى الضعفة من النساء واليتامى، بأن تكون المعاملة معهم بين العدل والفضل.
Аллоҳ таоло заифларга - аёллар ва етимларга яхшилик қилишни, уларга нисбатан адл ва фазл билан муомалада бўлишни тайинлаган.

• جواز تعدد الزوجات إلى أربع نساء، بشرط العدل بينهن، والقدرة على القيام بما يجب لهن.
Тўрттагача аёлларга уйланиш жоиз. Фақат эр улар орасида адолат қила олиши ва зиммасидаги уларнинг ҳақларини адо қилишга қодир бўлиши шарт.

• مشروعية الحَجْر على السفيه الذي لا يحسن التصرف، لمصلحته، وحفظًا للمال الذي تقوم به مصالح الدنيا من الضياع.
Мол-давлатини ўз манфаати учун тасарруф қила олмайдиган етимга меросини то балоғатга етиб, тўғри тасарруф қила оладиган бўлгунига қадар бермай туриш шариатдандир. Бундан мақсад дунёвий эҳтиёжларни қондирадиган мол-давлат зое бўлиб кетишининг олдини олишдир.

 
مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (3) سۈرە: سۈرە نىسا
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

تاقاش