قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى


مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (79) سۈرە: سۈرە نىسا
مَّآ أَصَابَكَ مِنۡ حَسَنَةٖ فَمِنَ ٱللَّهِۖ وَمَآ أَصَابَكَ مِن سَيِّئَةٖ فَمِن نَّفۡسِكَۚ وَأَرۡسَلۡنَٰكَ لِلنَّاسِ رَسُولٗاۚ وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِيدٗا
Эй одам боласи, фарзанд бўладими, ризқ бўладими, сени хурсанд қилаётган ҳар бир неъмат Аллоҳнинг фазлу марҳаматидандир. Ўша фарзанд ёки ризқингга етаётган ҳар бир шикаст ўзингдан, ўзинг қилаётган гуноҳларинг касофатидандир. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Биз сизни ҳамма одамларга пайғамбар қилиб юбордик. Уларга Парвардигорингизнинг рисолатини етказасиз. Сизнинг чин пайғамбар эканингизга Аллоҳнинг Ўзи етарли гувоҳдир. Зотан, У Зот сизга бу борада етарлича далил ва ҳужжатлар ато этди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
بۇ بەتتىكى ئايەتلەردىن ئېلىنغان مەزمۇنلار:
• وجوب القتال لإعلاء كلمة الله ونصرة المستضعفين، وذم الخوف والجبن والاعتراض على أحكام الله.
Аллоҳ сўзини олий қилиш ва заиф-ночорларни золимлар қўлидан халос этиш йўлида жанг қилиш вожибдир. Хавфсираш, қўрқоқлик ва Аллоҳнинг ҳукмларига эътироз билдириш ўта хунук, манфур ишдир.

• الدار الآخرة خير من الدنيا وما فيها من متاع وشهوات لمن اتقى الله تعالى وعمل بطاعته.
Аллоҳдан тақво қилиб, У Зотга тоат-ибодат қилганлар учун дунё ва унинг лаззатларидан кўра охират диёри яхшироқдир.

• الخير والشر كله بقدر الله، وقد يبتلي الله عباده ببعض السوء في الدنيا لأسباب، منها: ذنوبهم ومعاصيهم.
Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, ҳамма-ҳаммаси Аллоҳнинг қадарига боғлиқ. Аллоҳ бандаларини айрим кўнгилсизликлар билан синайди. Синовнинг бир қанча сабаблари бор. Бандаларнинг қилган гуноҳлари ўша сабаблардан биридир.

 
مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (79) سۈرە: سۈرە نىسا
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

تاقاش