قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى


مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (110) سۈرە: سۈرە مائىدە
إِذۡ قَالَ ٱللَّهُ يَٰعِيسَى ٱبۡنَ مَرۡيَمَ ٱذۡكُرۡ نِعۡمَتِي عَلَيۡكَ وَعَلَىٰ وَٰلِدَتِكَ إِذۡ أَيَّدتُّكَ بِرُوحِ ٱلۡقُدُسِ تُكَلِّمُ ٱلنَّاسَ فِي ٱلۡمَهۡدِ وَكَهۡلٗاۖ وَإِذۡ عَلَّمۡتُكَ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحِكۡمَةَ وَٱلتَّوۡرَىٰةَ وَٱلۡإِنجِيلَۖ وَإِذۡ تَخۡلُقُ مِنَ ٱلطِّينِ كَهَيۡـَٔةِ ٱلطَّيۡرِ بِإِذۡنِي فَتَنفُخُ فِيهَا فَتَكُونُ طَيۡرَۢا بِإِذۡنِيۖ وَتُبۡرِئُ ٱلۡأَكۡمَهَ وَٱلۡأَبۡرَصَ بِإِذۡنِيۖ وَإِذۡ تُخۡرِجُ ٱلۡمَوۡتَىٰ بِإِذۡنِيۖ وَإِذۡ كَفَفۡتُ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ عَنكَ إِذۡ جِئۡتَهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ فَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡهُمۡ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا سِحۡرٞ مُّبِينٞ
Эсланг! Аллоҳ Ийсо алайҳиссаломга хитоб қилиб, шундай деганди: "Эй Ийсо ибн Марям, сенга берган неъматимни, сени отасиз яратганимни, онанг Марямга берган неъматимни, уни ўз замонасидаги аёллар орасидан танлаб олганимни, сени Жаброил алайҳиссалом билан қўллаб-қувватлаганимни, одамларга эмизикли пайтингда ҳам гапириб, Аллоҳга даъват қилганингни, катта бўлганингдан кейин ҳам уларга рисолатни етказганингни, сенга ёзишни, Мусо алайҳиссаломга нозил қилинган Тавротни, ўзингга нозил қилинган Инжилни ҳамда шариат сирларини, манфаатларини ва ҳикматларини ўргатганимни, лойдан қуш шаклини ясаб, унга пуфлаганингда чин қушга айланганини, сенга шундай иқтидор берганимни, туғма кўрни ва пес-моховни даволай олганингни, Аллоҳга дуо қилиб, ўликни тирилтирганингни, шуларнинг ҳаммаси Менинг изним билан бўлганини, Бани Исроилга очиқ мўъжизаларни келтирганингда ва улар сени ўлдирмоқчи бўлганларида улардан сени қутқарганимни эсла! Ўшанда улар фақат куфр келтириб: "Ийсо олиб келган нарсалар очиқ сеҳрдан ўзга эмас", дегандилар".
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
بۇ بەتتىكى ئايەتلەردىن ئېلىنغان مەزمۇنلار:
• إثبات جمع الله للخلق يوم القيامة جليلهم وحقيرهم.
Мазкур оятларда Аллоҳ таолонинг Қиёмат кунида ҳамма халқни - улуғию ҳақирини бир жойга тўплаши ўз исботини топган.

• إثبات بشرية المسيح عليه السلام وإثبات آياته الحسية من إحياء الموتى وإبراء الأكمه والأبرص التي أجراها الله على يديه.
Ийсо масиҳ алайҳиссаломнинг инсонлиги ҳамда ўликни тирилтириш, туғма кўр ва песни тузатиш каби пайғамбарлик белгилари ҳиссий экани ҳам ўз исботини топиб турибди.

• بيان أن آيات الأنبياء تهدف لتثبيت الأتباع وإفحام المخالفين، وأنها ليست من تلقاء أنفسهم، بل تأتي بإذن الله تعالى.
Пайғамбарларга берилган пайғамбарлик аломатларидан мурод тобеларни барқарорлаштириш ва мухолифларни мот қилиш экани, айни пайтда улар пайғамбарларнинг ўзларидан эмас, балки Аллоҳ таолонинг изни ила содир бўлиши баён қилиняпти.

 
مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (110) سۈرە: سۈرە مائىدە
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

تاقاش