Check out the new design

قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - قۇرئان كەرىم قىسقىچە تەپسىرىنىڭ ئۆزبەكچە تەرجىمىسى * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى


مەنالار تەرجىمىسى سۈرە: مۇدەسسىر   ئايەت:

Муддассир

سۈرىنىڭ مەقسەتلىرىدىن:
الأمر بالاجتهاد في دعوة المكذبين، وإنذارهم بالآخرة والقرآن.
Ҳақни ёлғон дейдиганларни даъват қилиш ҳамда уларни охират билан, Қуръон билан огоҳлантириш ишларида фаол бўлишга буюриш.

يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡمُدَّثِّرُ
Эй кийимларига ўраниб олган зот. (У набий соллаллоҳу алайҳи васалламдир).
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
قُمۡ فَأَنذِرۡ
Ўрнингиздан қўзғалинг ва Аллоҳнинг азобидан огоҳлантиринг.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَرَبَّكَ فَكَبِّرۡ
Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг!
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَثِيَابَكَ فَطَهِّرۡ
Нафсингизни гуноҳлардан, кийимларингизни эса нажасдан покланг.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَٱلرُّجۡزَ فَٱهۡجُرۡ
Бутларга ибодат қила кўрманг.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَلَا تَمۡنُن تَسۡتَكۡثِرُ
Яхши амалларингизни кўп кўриб, Парвардигорингизга миннат қилманг.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَلِرَبِّكَ فَٱصۡبِرۡ
Йўлиқаётган азиятларга ёлғиз Аллоҳ учун сабр қилинг.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَإِذَا نُقِرَ فِي ٱلنَّاقُورِ
Сур иккинчи марта чалинган пайтда.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَذَٰلِكَ يَوۡمَئِذٖ يَوۡمٌ عَسِيرٌ
Ўша кун жуда машаққатли кундир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ غَيۡرُ يَسِيرٖ
Аллоҳга ва Унинг элчиларига куфр келтирганларга осон бўлмаган кундир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
ذَرۡنِي وَمَنۡ خَلَقۡتُ وَحِيدٗا
Эй Пайғамбар, Мен онасининг қорнида ёлғиз, мол-дунёсиз ва фарзандсиз ҳолда яратган кимсани Ўзимга қўйиб беринг. (У Валид ибн Муғийрадир)
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَجَعَلۡتُ لَهُۥ مَالٗا مَّمۡدُودٗا
Унга мўл-кўл мол-давлат бердим.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَبَنِينَ شُهُودٗا
Унга хизматга шай ўғилларни ато қилдим. Улар барча йиғинларда унинг олдида бўладилар. Мол-дунёси кўп бўлгани туфайли уни ташлаб, сафарга чиқиб кетмайдилар.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَمَهَّدتُّ لَهُۥ تَمۡهِيدٗا
Унга яшашни осон, тирикчилик эҳтиёжларини кам-кўстсиз ва фарзандларини кўп қилиб бердим.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
ثُمَّ يَطۡمَعُ أَنۡ أَزِيدَ
Ўзи Менга куфр келтиради-ю, яна унга берган нарсаларимни янада зиёда қилишимни тама қилади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
كَلَّآۖ إِنَّهُۥ كَانَ لِأٓيَٰتِنَا عَنِيدٗا
Хомхаёл бўлмасин! Чунки у пайғамбаримизга нозил қилинган оятларимизни ёлғонга чиқариб, тўсқинлик қиларди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
سَأُرۡهِقُهُۥ صَعُودًا
Яқинда Мен уни бардоши етмайдиган оғир азобга дучор қиламан.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنَّهُۥ فَكَّرَ وَقَدَّرَ
Биз шунча неъматлар ато қилган бу кофир Қуръонни қандай қилиб ботилга чиқариш ҳақида ўйлаб, ичида режа тузди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
بۇ بەتتىكى ئايەتلەردىن ئېلىنغان مەزمۇنلار:
• المشقة تجلب التيسير.
Машаққат енгилликни жалб қилади.

• وجوب الطهارة من الخَبَث الظاهر والباطن.
Зоҳирий ва ботиний нопокликлардан покланишнинг вожиблиги.

• الإنعام على الفاجر استدراج له وليس إكرامًا.
Неъматлар фожир учун иззат-икром эмас, балки истидрождир, яъни, арқонни узун ташлаб қўйишдир.

 
مەنالار تەرجىمىسى سۈرە: مۇدەسسىر
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - قۇرئان كەرىم قىسقىچە تەپسىرىنىڭ ئۆزبەكچە تەرجىمىسى - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

قۇرئان تەتقىقاتى تەپسىر مەركىزى چىقارغان.

تاقاش