قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - ئۆزبېكچە تەرجىمىسى - مۇھەممەت سادىق * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى


مەنالار تەرجىمىسى سۈرە: سۈرە مۇزەممىل   ئايەت:

Муззаммил сураси

يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡمُزَّمِّلُ
Эй, ўраниб ётувчи.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
قُمِ ٱلَّيۡلَ إِلَّا قَلِيلٗا
Кечанинг озгинасидан бошқасини (ибодатда) тик туриб ўтказ.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
نِّصۡفَهُۥٓ أَوِ ٱنقُصۡ مِنۡهُ قَلِيلًا
Ярмида ёки ундан бир оз қисқароғида (бедор бўл).
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
أَوۡ زِدۡ عَلَيۡهِ وَرَتِّلِ ٱلۡقُرۡءَانَ تَرۡتِيلًا
Ёки у(ярим)га яна қўш ва Қуръонни тартил билан тиловат қил.
(Қуръонни тартил билан ўқиш деб уни дона-дона қилиб, ҳар бир ҳарфини ўз ўрнидан чиқариб, оятларини алоҳида-алоҳида қилиб, тажвид қоидалари асосида ўқишга айтилади.)
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنَّا سَنُلۡقِي عَلَيۡكَ قَوۡلٗا ثَقِيلًا
Албатта, Биз устингга оғир сўзни ташлармиз.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنَّ نَاشِئَةَ ٱلَّيۡلِ هِيَ أَشَدُّ وَطۡـٔٗا وَأَقۡوَمُ قِيلًا
Албатта, кечки ибодат кўпроқ мувофиқ келур ва қироати тўғрироқ бўлур.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنَّ لَكَ فِي ٱلنَّهَارِ سَبۡحٗا طَوِيلٗا
Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَٱذۡكُرِ ٱسۡمَ رَبِّكَ وَتَبَتَّلۡ إِلَيۡهِ تَبۡتِيلٗا
Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
رَّبُّ ٱلۡمَشۡرِقِ وَٱلۡمَغۡرِبِ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ فَٱتَّخِذۡهُ وَكِيلٗا
У машриқу мағрибнинг Роббидир. Ундан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Уни ўзингга вакил қил.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَٱهۡجُرۡهُمۡ هَجۡرٗا جَمِيلٗا
Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четлаш-ла четлаб тур.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَذَرۡنِي وَٱلۡمُكَذِّبِينَ أُوْلِي ٱلنَّعۡمَةِ وَمَهِّلۡهُمۡ قَلِيلًا
Аҳли неъмат бўлган ёлғонга чиқарувчиларни Ўзимга қўйиб қўй ва уларга озгина муҳлат бер.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنَّ لَدَيۡنَآ أَنكَالٗا وَجَحِيمٗا
Албатта, Бизда оғир кишанлар ва жаҳаннам бор.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَطَعَامٗا ذَا غُصَّةٖ وَعَذَابًا أَلِيمٗا
Ва (томоққа) тиқиладиган таом ва аламли азоб бор.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
يَوۡمَ تَرۡجُفُ ٱلۡأَرۡضُ وَٱلۡجِبَالُ وَكَانَتِ ٱلۡجِبَالُ كَثِيبٗا مَّهِيلًا
Бир кундаки, унда еру тоғлар ларзага келади ва тоғлар оқувчи қумтепаларга айланади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنَّآ أَرۡسَلۡنَآ إِلَيۡكُمۡ رَسُولٗا شَٰهِدًا عَلَيۡكُمۡ كَمَآ أَرۡسَلۡنَآ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ رَسُولٗا
Албатта, Биз сизларга, худди Фиръавнга Расул юборганимиздек, сиз ҳақингизда гувоҳлик берувчи Расулни юбордик.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَعَصَىٰ فِرۡعَوۡنُ ٱلرَّسُولَ فَأَخَذۡنَٰهُ أَخۡذٗا وَبِيلٗا
Бас, Фиръавн Расулга осий бўлди ва Биз уни шиддатли азоб билан тутдик.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَكَيۡفَ تَتَّقُونَ إِن كَفَرۡتُمۡ يَوۡمٗا يَجۡعَلُ ٱلۡوِلۡدَٰنَ شِيبًا
Агар кофир бўлсаларингиз, болаларнинг сочини оқартириб юборадиган кундан қандай сақланурсиз?!
(«болаларнинг сочини оқартиб юборадиган кун» — қиёмат куни экани ҳаммага маълум.)
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
ٱلسَّمَآءُ مُنفَطِرُۢ بِهِۦۚ كَانَ وَعۡدُهُۥ مَفۡعُولًا
Унда осмон парчаланувчидир, У зотнинг ваъдаси амалга ошадир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنَّ هَٰذِهِۦ تَذۡكِرَةٞۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ سَبِيلًا
Албатта, булар эслатмадир, Ким хоҳласа, ўз Робби томон йўл оладир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
۞ إِنَّ رَبَّكَ يَعۡلَمُ أَنَّكَ تَقُومُ أَدۡنَىٰ مِن ثُلُثَيِ ٱلَّيۡلِ وَنِصۡفَهُۥ وَثُلُثَهُۥ وَطَآئِفَةٞ مِّنَ ٱلَّذِينَ مَعَكَۚ وَٱللَّهُ يُقَدِّرُ ٱلَّيۡلَ وَٱلنَّهَارَۚ عَلِمَ أَن لَّن تُحۡصُوهُ فَتَابَ عَلَيۡكُمۡۖ فَٱقۡرَءُواْ مَا تَيَسَّرَ مِنَ ٱلۡقُرۡءَانِۚ عَلِمَ أَن سَيَكُونُ مِنكُم مَّرۡضَىٰ وَءَاخَرُونَ يَضۡرِبُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ يَبۡتَغُونَ مِن فَضۡلِ ٱللَّهِ وَءَاخَرُونَ يُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِۖ فَٱقۡرَءُواْ مَا تَيَسَّرَ مِنۡهُۚ وَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُواْ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَقۡرِضُواْ ٱللَّهَ قَرۡضًا حَسَنٗاۚ وَمَا تُقَدِّمُواْ لِأَنفُسِكُم مِّنۡ خَيۡرٖ تَجِدُوهُ عِندَ ٱللَّهِ هُوَ خَيۡرٗا وَأَعۡظَمَ أَجۡرٗاۚ وَٱسۡتَغۡفِرُواْ ٱللَّهَۖ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمُۢ
Албатта, Роббинг сени кечанинг учдан иккисидан озроғини, ё ярмини, ё учдан бирини қоим бўлиб ўтказаётганингни ва сен билан бирга бўлганлардан ҳам бир тоифа (шундоқ қилаётганларини) биладир. Ва Аллоҳ кечаю кундузни Ўзи ўлчайдир. У сизлар ҳеч чидай олмаслигингизни билиб, сизларга (енгилликни) қайтарди. Бас (энди), Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар. Сизлардан келажакда касаллар бўлишини ҳам билди. Бошқалар Ер юзида юриб, Аллоҳнинг фазлини ахтаришини, яна бошқалар эса, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишларини (ҳам билди). Бас, ундан муяссар бўлганича қироат қилинглар. Ва намозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга яхши қарз беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан яхшироғини ва улканроқ ажрни топарсизлар. Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмдилдир. @تەكشۈرگۈچى
Албатта, Роббинг сенинг кечанинг учдан биридан озроғини, ё ярмини, ё учдан бирини қоим бўлиб ўтказаётганингни ва сен билан бирга бўлганлардан ҳам бир тоифа (шундоқ қилаётганларини) биладир. Ва Аллоҳ кечаю кундузни Ўзи ўлчайдир. У сизлар ҳеч чидай олмаслигингизни билиб, сизларга (енгилликни) қайтарди. Бас (энди), Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар. Сизлардан келажакда касаллар бўлишини ҳам билди. Бошқалар ер юзида юриб Аллоҳнинг йўлида фазлини ахтаришини, яна бошқалар эса, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишларини (ҳам билди). Бас, ундан муяссар бўлганича қироат қилинглар. Ва намозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга яхши қарз беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан яхшироғини ва улканроқ ажрни топарсизлар. Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳимлидир.
(Бу оят билан Аллоҳ таоло суранинг аввалидаги оятларга биноан фарз қилинган кечаси қоим бўлишни бекор қилди. Шундан сўнг кечада фарз намозлардан ташқари ибодат қилиш ихтиёрийга айланади. Ислом таълимотлари ҳар бир нарсада юксак инсоний фазилатлар ҳукм суришини йўлга қўйиб келган ва иншааллоҳ шундай бўлиб қолади.)
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
 
مەنالار تەرجىمىسى سۈرە: سۈرە مۇزەممىل
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - ئۆزبېكچە تەرجىمىسى - مۇھەممەت سادىق - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

قۇرئان كەرىمنىڭ ئۆزبېكچە تەرجىمىسىنى مۇھەممەت سادىق مۇھەممەت يۈسۈپ تەرجىمە قىلغان، ھىجىريە 1430-يىلى بېسىلغان، ئىزاھات: پىكىر ئەركىنلىكى، باھالاش ۋە تەرەققى قىلدۇرۇش مەقسىتىدە ئەسلى تەرجىمىدىنمۇ پايدىلىنىشقا رۇخسەت قىلىش بىلەن بىرگە ئىشارەت قىلىنغان بەزى ئايەتلەرنىڭ تەرجىمىلىرى رۇۋۋاد تەرجىمە مەركىزىدە توغرىلانغان.

تاقاش