41. Эй пайғамбар, оғизларида: «Иймон келтирдик», деган, аммо диллари иймон келтирмаган (мунофиқлардан) ва яҳудийлардан бўлган, куфр томонга қараб чопаётган кимсалар сизни маҳзун қилмасин. Улар ёлғонга қулоқ бергувчи ва сизнинг олдингизга келмаган, сўзларни ўз ўринларига қўйилгандан кейин ўзгартирадиган бошқа қавмга (яъни, яҳудийларга) қулоқ бергувчи кимсалардир. (Яҳудийлар): «Агар (Муҳаммад тарафидан) сизларга мана шу ҳукм берилса, олинглар, бўлмаса (яъни, бошқа бир ҳукм айтилса), эҳтиёт бўлинглар — олманглар, дейишади. Кимники Аллоҳ ўзи адаштиришни истаса, бас, сиз унинг учун Аллоҳ томонидан ҳеч нарса қила олмассиз. Улар Аллоҳ кўнгилларини поклашни истамаган кимсалардир. Улар учун дунёда расволик, Охиратда эса улуғ азоб бордир.
И з о ҳ. Мазкур оятнинг нозил бўлишига қуйидаги воқеани нисбат қиладилар. Тавротда зинокорни тошбўрон қилиш буюрилишига қарамасдан яҳудийлар зино қилувчини дарралаб, юзига қора чаплашни одат қилиб олган эдилар. Мадинада Ислом давлати барпо бўлганидан кейин улар мана шу сохта ҳукмни Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломдан ҳам тасдиқлатиб олмоқчи бўлишиб, мадиналик айрим мунофиқ кимсаларни, бир зинокор яҳудийни қўшиб, у зотнинг ҳузурига юборадилар ва уларга: «Агар Муҳаммад бизнинг одатимизни тасдиқласа — қабул қилинглар, аммо тошбўрон қилишни буюрса — қабул қилмайсизлар», деб тайинлайдилар. Улар келиб, бу масалани сўраганларида Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом: «Бу ҳақда Тавротда нима дейилган?», деб сўрайдилар. Улар: «Тавротда ҳам дарралаш буюрилган», деб нотўғри жавоб қиладилар. Шунда Расулуллоҳ яҳудий уламоларидан бирини топтириб, ундан: «Аллоҳ номини ўртага қўйиб сўрайман. Тавротда зинокорга қандай жазо буюрилган?», деб сўраганларида у: «Модомики Аллоҳ номи билан сўрар экансиз, ростини айтишга мажбурман — тошбўрон қилишга буюрилган», деб жавоб беради. Бу жавобни эшитгач, Расулуллоҳ зинокор яҳудийни тошбўрон қилишга буюрадилар. Аммо ўзлари уларнинг Тавротдаги Аллоҳ хукмини ўзгартириб юборганларига қаттиқ хафа бўладилар. Шунда Аллоҳ пайғамбарига тасалли бериш учун мазкур оятларни нозил қилди.
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
የፍለጋ ዉጤቶች:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".