የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - የትርጉሞች ማዉጫ


የይዘት ትርጉም አንቀጽ: (3) ምዕራፍ: ሱረቱ ዩኑስ
إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ يُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَۖ مَا مِن شَفِيعٍ إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ إِذۡنِهِۦۚ ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُوهُۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ
Эй ажабланаётганлар, Аллоҳ шу қадар бепоён самовотни, шу қадар кенг ерни олти кунда яратиб, кейин Аршга кўтарилган. Қандай қилиб, шу қадар буюк Зотнинг сизларга орангиздаги бир кишини пайғамбар қилиб юборишидан ажабланасизлар? Ўзининг бепоён мулкида ёлғиз Унинг Ўзигина ҳукм қилади. Унинг ҳузурида Унинг изнисиз, розилигисиз ҳеч ким ҳеч кимни шафоат қила олмайди. Мана шундай сифатларга эга бўлган Аллоҳ Парвардигорингиздир. Шундай экан, холис Унгагина бандалик қилингиз. Унинг ягоналигига далолат қиладиган мана шу ҳужжатлардан, далиллардан ибрат олмайсизларми? Кимда заррача ибрат ола билиш қобилияти бўлса, У Зотга иймон келтиради.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ከአንቀጾቹ የምንማራቸዉ ቁም ነገሮች:
• إثبات نبوة النبي صلى الله عليه وسلم وأن إرساله أمر معقول لا عجب فيه .
Пайғамбар алайҳиссаломнинг пайғамбарлиги маъқул ва мақбул бир ишдир. Унинг ҳеч қандай ажабланадиган жойи йўқ.

• خلق السماوات والأرض ومن فيهما، وتدبير الأمر، وتقدير الأزمان واختلاف الليل والنهار كلها آيات عظيمة دالة على ألوهية الله سبحانه.
Осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг яратилиши, ишларнинг тадбири қилиниши, замоннинг тайинланиши, кеча-кундузнинг алмашиб туриши - ҳаммаси Аллоҳнинг илоҳлигига далолат қилувчи буюк оят-аломатлардир.

• الشفاعة يوم القيامة لا تكون إلا لمن أذن له الله، ورضي قوله وفعله.
Қиёмат куни шафоат қилиш Аллоҳ рухсат берган кишигагина насиб қилади.

• تقدير الله عز وجل لحركة الشمس ولمنازل القمر يساعد على ضبط التاريخ والأيام والسنين.
Аллоҳ таолонинг қуёш ҳаракатини ва ой манзилларини тақдир қилиши санани, ой ва йилларни аниқлаб олишга ёрдам беради.

 
የይዘት ትርጉም አንቀጽ: (3) ምዕራፍ: ሱረቱ ዩኑስ
የምዕራፎች ማውጫ የገፅ ቁጥር
 
የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - የትርጉሞች ማዉጫ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

መዝጋት