የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - የትርጉሞች ማዉጫ


የይዘት ትርጉም አንቀጽ: (25) ምዕራፍ: ሱረቱ አል ኢስራዕ
رَّبُّكُمۡ أَعۡلَمُ بِمَا فِي نُفُوسِكُمۡۚ إِن تَكُونُواْ صَٰلِحِينَ فَإِنَّهُۥ كَانَ لِلۡأَوَّٰبِينَ غَفُورٗا
Эй одамлар, Парвардигорингиз дилларингиздаги ихлос билан ибодат қилиш бўладими, эзгу ишларни қилиш бўладими, ота-онага яхшилик қилиш бўладими, ҳаммасини жуда яхши билиб туради. Ибодатингизда бўлсин, ота-онага яхшилик қилишингизда бўлсин, ниятларингиз тўғри бўлса, бас, У тавба қилгувчилар учун Мағфиратли Зотдир. Тоат-ибодатда ёки ота-онага яхшилик қилишда хатога йўл қўйган одам тавба қилса, уни кечиради.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ከአንቀጾቹ የምንማራቸዉ ቁም ነገሮች:
• ينبغي للإنسان أن يفعل ما يقدر عليه من الخير وينوي فعل ما لم يقدر عليه؛ ليُثاب على ذلك.
Инсон қўлидан келса, яхшилик қилиши, қўлидан келмаса, уни ният қилиши лозим. Шунда худди уни қилгандек савобини олаверади.

• أن النعم في الدنيا لا ينبغي أن يُسْتَدل بها على رضا الله تعالى؛ لأنها قد تحصل لغير المؤمن، وتكون عاقبته المصير إلى عذاب الله.
Дунёдаги неъматлар Аллоҳ таолонинг ризосига далолат қилмайди. Чунки улар ғайридинларга ҳам берилади ва уларнинг оқибати Аллоҳнинг азоби бўлиши ҳам мумкин.

• الإحسان إلى الوالدين فرض لازم واجب، وقد قرن الله شكرهما بشكره لعظيم فضلهما.
Ота-онага яхшилик қилиш лозимдир, вожибдир, фарздир. Аллоҳ улардан миннатдор бўлишни Ўзидан миннатдор бўлиш билан бирга зикр қилмоқда.

• يحرّم الإسلام التبذير، والتبذير إنفاق المال في غير حقه.
Ислом исрофгарчиликни ҳаром қилган. Исрофгарчилик мол-давлатни ўз ўрнига сарфламасликдир.

 
የይዘት ትርጉም አንቀጽ: (25) ምዕራፍ: ሱረቱ አል ኢስራዕ
የምዕራፎች ማውጫ የገፅ ቁጥር
 
የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - የትርጉሞች ማዉጫ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

መዝጋት