የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - የትርጉሞች ማዉጫ


የይዘት ትርጉም አንቀጽ: (178) ምዕራፍ: ሱረቱ አል-በቀራህ
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡقِصَاصُ فِي ٱلۡقَتۡلَىۖ ٱلۡحُرُّ بِٱلۡحُرِّ وَٱلۡعَبۡدُ بِٱلۡعَبۡدِ وَٱلۡأُنثَىٰ بِٱلۡأُنثَىٰۚ فَمَنۡ عُفِيَ لَهُۥ مِنۡ أَخِيهِ شَيۡءٞ فَٱتِّبَاعُۢ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَأَدَآءٌ إِلَيۡهِ بِإِحۡسَٰنٖۗ ذَٰلِكَ تَخۡفِيفٞ مِّن رَّبِّكُمۡ وَرَحۡمَةٞۗ فَمَنِ ٱعۡتَدَىٰ بَعۡدَ ذَٰلِكَ فَلَهُۥ عَذَابٌ أَلِيمٞ
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашган кимсалар, сизларга бировни қасддан душманлик қилиб ўлдирган одамга ўша жиноятига яраша жазо бериш, яъни, уни қатл қилиш фарз қилинди. Ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Агар марҳумнинг ўзи вафотидан олдин ёки унинг эгалари хун эвазига кечириб юборсалар, хунни талаб қилишда ўлик эгалари ҳам, уни тўлашда қотил ҳам яхшилик йўлини тутсинлар. Ўлик эгалари қотилга озор-азият етказмасинлар, қотил ҳам ўз навбатида хунни чўзмасдан, пайсалга солмасдан ўз вақтида тўласин. Мана шу кечириш ва хун тўлаш Парвардигорингизнинг сизларга кўрсатган марҳамати ва берган енгиллигидир. Энди ким кечириб ва хунни олиб бўлганидан кейин яна қотилга тажовуз қилса, унинг учун Аллоҳ таоло тарафидан аламли азоб бордир.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ከአንቀጾቹ የምንማራቸዉ ቁም ነገሮች:
• البِرُّ الذي يحبه الله يكون بتحقيق الإيمان والعمل الصالح، وأما التمسك بالمظاهر فقط فلا يكفي عنده تعالى.
Аллоҳ яхши кўрадиган яхшилик иймон ва солиҳ амални воқеда кўрсатиш билан бўлади. У Зотнинг наздида ташқи кўринишларнигина қойиллатиш кифоя қилмайди.

• من أعظم ما يحفظ الأنفس، ويمنع من التعدي والظلم؛ تطبيق مبدأ القصاص الذي شرعه الله في النفس وما دونها.
Жонни сақлайдиган ҳамда тажовузкорлик ва зулмнинг олдини оладиган энг катта омиллардан бири Аллоҳ шариат қилган жон ва бошқа нарсалар борасидаги қасос ҳукмини татбиқ этмоқдир.

• عِظَمُ شأن الوصية، ولا سيما لمن كان عنده شيء يُوصي به، وإثمُ من غيَّر في وصية الميت وبدَّل ما فيها.
Васият қилиш, айниқса, кўп миқдорда мол-давлат қолдираётган одам учун ўта муҳим. Маййитнинг васиятини ўзгартириш гуноҳ.

 
የይዘት ትርጉም አንቀጽ: (178) ምዕራፍ: ሱረቱ አል-በቀራህ
የምዕራፎች ማውጫ የገፅ ቁጥር
 
የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - የትርጉሞች ማዉጫ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

መዝጋት