Check out the new design

የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - የቁርኣን አጭር ማብራርያ ትርጉም በኡዝቤክኛ ቋንቋ * - የትርጉሞች ማዉጫ


የይዘት ትርጉም ምዕራፍ: አል ቀሰስ   አንቀጽ:

Қасас

ከመዕራፉ ዓላማዎች:
سنة الله في تمكين المؤمنين المستضعفين وإهلاك الطغاة المستكبرين.
Заиф мўминларни қўллаб-қувватлаш ва мутакаббир золимларни ҳалок этиш Аллоҳнинг қонуниятидир.

طسٓمٓ
То. Син. Мим. Бундай ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасида айтиб ўтдик.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡمُبِينِ
Булар аниқ, тушунарли Китоб - Қуръоннинг оятларидир.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
نَتۡلُواْ عَلَيۡكَ مِن نَّبَإِ مُوسَىٰ وَفِرۡعَوۡنَ بِٱلۡحَقِّ لِقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ
Иймон келтирадиган қавм ибрат олиши учун сизга Мусо ва Фиръавн ҳақидаги хабарни ўқиб берамиз. Зеро, фақат мўминларгина ибрат оладилар.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
إِنَّ فِرۡعَوۡنَ عَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَجَعَلَ أَهۡلَهَا شِيَعٗا يَسۡتَضۡعِفُ طَآئِفَةٗ مِّنۡهُمۡ يُذَبِّحُ أَبۡنَآءَهُمۡ وَيَسۡتَحۡيِۦ نِسَآءَهُمۡۚ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلۡمُفۡسِدِينَ
Фиръавн Мисрда ҳаддидан ошди, зўравонлик қилди, унинг аҳолисини тоифаларга бўлиб юборди. Улардан бир тоифани - Бани Исроилни хорлади, эркакларини ўлдириб, аёлларини хизматкор қилиш мақсадида тирик қолдирди. У такаббурлиги, зулми ва зўравонлиги билан ер юзидаги бузғунчилардан бири бўлганди.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى ٱلَّذِينَ ٱسۡتُضۡعِفُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَنَجۡعَلَهُمۡ أَئِمَّةٗ وَنَجۡعَلَهُمُ ٱلۡوَٰرِثِينَ
Биз эса Мисрда Фиръавн тарафидан хўрланган Бани Исроилга фазлу марҳамат кўрсатиб, душманини маҳв этиб, ўзини хорликдан озод қилиб, ҳақ йўлидаги пешволарга айлантиришни ва Фиръавн ҳалок бўлганидан кейин муборак шом ерларини уларга мерос қилиб қолдиришни истаймиз. Аллоҳ таоло айтади: "Олдин хорланган зотларга ернинг машриқларию мағрибларини мерос қилиб қолдирдик..."
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ከአንቀጾቹ የምንማራቸዉ ቁም ነገሮች:
• الإيمان والعمل الصالح سببا النجاة من الفزع يوم القيامة.
Иймон ва солиҳ амал Қиёмат кунининг даҳшатидан нажот топишга олиб боради.

• الكفر والعصيان سبب في دخول النار.
Куфр ва маъсият дўзахга олиб боради.

• تحريم القتل والظلم والصيد في الحرم.
Ҳарамда қон тўкиш, зулм ва ов қилиш ҳаром.

• النصر والتمكين عاقبة المؤمنين.
Мўминлар оқибати ғалаба ва имкониятдир.

 
የይዘት ትርጉም ምዕራፍ: አል ቀሰስ
የምዕራፎች ማውጫ የገፅ ቁጥር
 
የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - የቁርኣን አጭር ማብራርያ ትርጉም በኡዝቤክኛ ቋንቋ - የትርጉሞች ማዉጫ

ከቁርአን ተፍሲር ጥናት ማዕከል የተገኘ

መዝጋት