Check out the new design

የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - የቁርኣን አጭር ማብራርያ ትርጉም በኡዝቤክኛ ቋንቋ * - የትርጉሞች ማዉጫ


የይዘት ትርጉም ምዕራፍ: አዝ ዙመር   አንቀጽ:
وَنُفِخَ فِي ٱلصُّورِ فَصَعِقَ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا مَن شَآءَ ٱللَّهُۖ ثُمَّ نُفِخَ فِيهِ أُخۡرَىٰ فَإِذَا هُمۡ قِيَامٞ يَنظُرُونَ
Фаришта биринчи марта сур чалганда осмонлардагилар ҳам, ердагилар ҳам ўлади. Аллоҳ Ўзи хоҳлаганларгина бундан мустасно. Иккинчи марта чалганда ҳаммаси қайта тирилади. Бас, ҳамма тириклар, энди Аллоҳ нима қилар экан, деб кутиб турадилар.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
وَأَشۡرَقَتِ ٱلۡأَرۡضُ بِنُورِ رَبِّهَا وَوُضِعَ ٱلۡكِتَٰبُ وَجِاْيٓءَ بِٱلنَّبِيِّـۧنَ وَٱلشُّهَدَآءِ وَقُضِيَ بَيۡنَهُم بِٱلۡحَقِّ وَهُمۡ لَا يُظۡلَمُونَ
Ер Парвардигорнинг Жилоси билан ёришди. Одамларнинг номаи аъмоллари тарқатилди. Ўз қавмларига қарши гукоҳлик беришлари учун пайғамбарлар келтирилди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати ҳам олиб келинди. Аллоҳ уларнинг ўрталарида адолат билан ҳукм қилди. Бу кунда улар зулм қилинмайдилар. Инсоннинг бирон ёмонлиги кўпайтирилмайди, бирон яхшилиги камайтирилмайди.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
وَوُفِّيَتۡ كُلُّ نَفۡسٖ مَّا عَمِلَتۡ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِمَا يَفۡعَلُونَ
Аллоҳ ҳар бир жоннинг жазо ёки мукофотини тўла қилиб берди. Яхши амалга мукофот, ёмон амалга жазо. Аллоҳ улар қилиб ўтган ишларни жуда яхши Билгувчидир. Уларнинг яхши ё ёмон бирон амали У Зотдан яширин эмас. Мана энди бу кунда ўша амалларга яраша жазо ёки мукофот беради.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
وَسِيقَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِلَىٰ جَهَنَّمَ زُمَرًاۖ حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءُوهَا فُتِحَتۡ أَبۡوَٰبُهَا وَقَالَ لَهُمۡ خَزَنَتُهَآ أَلَمۡ يَأۡتِكُمۡ رُسُلٞ مِّنكُمۡ يَتۡلُونَ عَلَيۡكُمۡ ءَايَٰتِ رَبِّكُمۡ وَيُنذِرُونَكُمۡ لِقَآءَ يَوۡمِكُمۡ هَٰذَاۚ قَالُواْ بَلَىٰ وَلَٰكِنۡ حَقَّتۡ كَلِمَةُ ٱلۡعَذَابِ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ
Фаришталар кофирларни жаҳаннамга гуруҳ-гуруҳ қилиб, хорлаб ҳайдаб бордилар. Дўзах олдига етиб борганларида эшиклари очилди ва қўриқчи фаришталар уларга ғазаб билан: "Сизларга ўзингиздан бўлган пайғамбарлар келиб, Парвардигорингизнинг оятларини тиловат қилиб бермаганмиди ва сизларни мана шу Қиёмат кунидаги учрашувдан, ундаги азобу уқубатлардан огоҳлантирмаганмиди?!", дедилар. Шунда кофирлар хатоларини тан олиб: "Ҳа, шундай бўлганди! Лекин азоб сўзи кофирлар устига ҳақ бўлгандир ва биз кофирлар бўлгандик", дедилар.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
قِيلَ ٱدۡخُلُوٓاْ أَبۡوَٰبَ جَهَنَّمَ خَٰلِدِينَ فِيهَاۖ فَبِئۡسَ مَثۡوَى ٱلۡمُتَكَبِّرِينَ
Уларга Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч қандай умид қолдирмасдан шудай дейилади: "Жаҳаннам эшикларидан у ерда абадий қоладиган бўлиб киринглар!" Ҳақни эътироф этишдан ўзини катта олган мутакаббирларнинг жойи нақадар ёмон, нақадар манфур жой!
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
وَسِيقَ ٱلَّذِينَ ٱتَّقَوۡاْ رَبَّهُمۡ إِلَى ٱلۡجَنَّةِ زُمَرًاۖ حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءُوهَا وَفُتِحَتۡ أَبۡوَٰبُهَا وَقَالَ لَهُمۡ خَزَنَتُهَا سَلَٰمٌ عَلَيۡكُمۡ طِبۡتُمۡ فَٱدۡخُلُوهَا خَٰلِدِينَ
Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган мўминларни эса фаришталар гуруҳ-гуруҳ қилиб иззат-икромлар билан жаннатга олиб борадилар. То унинг олдига келганларида эшиклари очилиб, қўриқчи фаришталар уларга: "Ассалому алайкум! Хуш келибсизлар! Бас, жаннатга мангу қоладиган бўлиб киринглар", дедилар.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
وَقَالُواْ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِي صَدَقَنَا وَعۡدَهُۥ وَأَوۡرَثَنَا ٱلۡأَرۡضَ نَتَبَوَّأُ مِنَ ٱلۡجَنَّةِ حَيۡثُ نَشَآءُۖ فَنِعۡمَ أَجۡرُ ٱلۡعَٰمِلِينَ
Мўминлар жаннатга кирганларидан кейин шундай дедилар: "Бизга пайғамбарларининг тиллари билан берган ваъдасида содиқ бўлган ва бизга жаннат ерини мерос қилиб, ундан хоҳлаган жойимизни олишимиз мумкин қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин". Бас, Аллоҳнинг Юзи учун солиҳ амалларни қилган мўминларнинг ажри нақадар яхши!
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ከአንቀጾቹ የምንማራቸዉ ቁም ነገሮች:
• ثبوت نفختي الصور.
Сурнинг икки марта чалиниши ўз исботини топган.

• بيان الإهانة التي يتلقاها الكفار، والإكرام الذي يُسْتَقبل به المؤمنون.
Кофирлар йўлиққан хорлик ва мўминлар мушарраф бўлган иззат-икром баёни.

• ثبوت خلود الكفار في الجحيم، وخلود المؤمنين في النعيم.
Кофирларнинг жаҳаннамда, мўминларнинг эса жаннатда абадий қолишлари.

• طيب العمل يورث طيب الجزاء.
Яхши амалнинг оқибати яхши мукофотдир. Ҳар ким экканини ўради.

 
የይዘት ትርጉም ምዕራፍ: አዝ ዙመር
የምዕራፎች ማውጫ የገፅ ቁጥር
 
የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - የቁርኣን አጭር ማብራርያ ትርጉም በኡዝቤክኛ ቋንቋ - የትርጉሞች ማዉጫ

ከቁርአን ተፍሲር ጥናት ማዕከል የተገኘ

መዝጋት