የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - የትርጉሞች ማዉጫ


የይዘት ትርጉም አንቀጽ: (57) ምዕራፍ: ሱረቱ አል-ማኢዳህ
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ دِينَكُمۡ هُزُوٗا وَلَعِبٗا مِّنَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ مِن قَبۡلِكُمۡ وَٱلۡكُفَّارَ أَوۡلِيَآءَۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ
Эй иймон келтирганлар, динингизни масхара қиладиган ва у билан ўйнашадиган яҳудий, насроний ва мушрикларни ўзингизга беғараз дўст деб билмангиз. Агар чиндан Аллоҳга ва У Зот нозил қилган ҳукмларга иймон келтирган бўлсангиз, ўшаларни дўст тутмаслик ҳақидаги фармонини бажариб, Парвардигорингиздан тақво қилингиз.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ከአንቀጾቹ የምንማራቸዉ ቁም ነገሮች:
• التنبيه علي عقيدة الولاء والبراء التي تتلخص في الموالاة والمحبة لله ورسوله والمؤمنين، وبغض أهل الكفر وتجنُّب محبتهم.
Мазкур оятларда ал-вало вал-баро ақидаси борасида огоҳлантириляпти. Бу ақида Аллоҳ, Пайғамбари ва мўминларни яхши кўриш ҳамда куфрни ёмон кўриш ва унга муҳаббатли бўлишдан қочишда ўз ифодасини топади.

• من صفات أهل النفاق: موالاة أعداء الله تعالى.
Мунофиқларнинг сифатларидан бири Аллоҳ таолонинг душманлари билан дўст бўлишларидир.

• التخاذل والتقصير في نصرة الدين قد ينتج عنه استبدال المُقَصِّر والإتيان بغيره، ونزع شرف نصرة الدين عنه.
Динни қўллаб-қувватлаш ишида сустлик, бепарволик қилиш шундай қилганларнинг ўрнига бошқа бир бепарво бўлмайдиган қавмнинг олиб келинишига, улардан динни қўллаб-қувватлашдек шарафнинг олиб қўйилишига сабаб бўлиб қолиши ҳам мумкин.

• التحذير من الساخرين بدين الله تعالى من الكفار وأهل النفاق، ومن موالاتهم.
Аллоҳ таолонинг динини масхара қиладиган кофирлар ва мунофиқлардан ҳамда улар билан дўст бўлишдан огоҳлантириляпти.

 
የይዘት ትርጉም አንቀጽ: (57) ምዕራፍ: ሱረቱ አል-ማኢዳህ
የምዕራፎች ማውጫ የገፅ ቁጥር
 
የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - የትርጉሞች ማዉጫ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

መዝጋት