የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - የትርጉሞች ማዉጫ


የይዘት ትርጉም አንቀጽ: (53) ምዕራፍ: ሱረቱ አል-አንዓም
وَكَذَٰلِكَ فَتَنَّا بَعۡضَهُم بِبَعۡضٖ لِّيَقُولُوٓاْ أَهَٰٓؤُلَآءِ مَنَّ ٱللَّهُ عَلَيۡهِم مِّنۢ بَيۡنِنَآۗ أَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِأَعۡلَمَ بِٱلشَّٰكِرِينَ
Шунингдек, уларнинг айримларини айримлари билан синадик-да, уларнинг дунёдан оладиган насибаларини хилма-хил қилдик. Токи, бой кофирлар камбағал мўминлар ҳақида гапириб шундай деб қолсинлар: "Аллоҳ орамиздаги ана шу ялангоёқларга фазл кўрсатиб, уларни ҳидоятга бошлаган эканми?! Агар иймон яхши нарса бўлганида улар биздан пешқадам бўлмас эдилар. Чунки пешқадамлик фақат бизга ярашади". Неъматларига ким шукр қилаётганини Аллоҳнинг Ўзи яхшироқ билмайдими? У Зот кофирларни ҳам яхши билади ва уларни ўз ҳолига ташлаб қўядики, шу билан улар иймонга кела олмайдилар. Орий, шундай. Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб турадиган Зотдир.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ከአንቀጾቹ የምንማራቸዉ ቁም ነገሮች:
• الله تعالى يجعل العباد بعضهم فتنة لبعض، فتتفاوت درجاتهم في الرزق وفي الكفر والإيمان، والكفر والإيمان ليس منوطًا بسعة الرزق وضيقه.
Аллоҳ таоло бандаларнинг айримларини бошқалари билан синайди. Ризқ, куфр ва иймон борасида уларни турли хил қилиб қўяди. Куфр ва иймон ризқнинг оз ё кўплигига қараб бўлмайди.

• من أخلاق الداعية طلاقة الوجه وإلقاء التحية والتبسط والسرور بأصحابه.
Очиқ юзлик, серсаломлик, бағрикенглик ва ҳаммага табассум улашиб юриш даъватчининг ахлоқидандир.

• على الداعية اجتناب الأهواء في عقيدته ومنهجه وسلوكه.
Даъватчи ақидада ҳам, манҳажу маслакда ҳам ҳавойи нафсдан узоқлашиши лозим.

• إثبات تفرد الله عز وجل بعلم الغيب وحده لا شريك له، وسعة علمه في ذلك، وأنه لا يفوته شيء ولا يعزب عنه من مخلوقاته شيء إلا وهو مثبت مدوَّن عنده سبحانه بأدق تفاصيله.
Ғайб илмининг ёлғиз Аллоҳга аёнлиги, У Зотнинг билими бепоёнлиги, бирон нарса У Зот учун ноаён эмаслиги энг нозик тафсилотлари ила ўз исботини топиб турибди.

 
የይዘት ትርጉም አንቀጽ: (53) ምዕራፍ: ሱረቱ አል-አንዓም
የምዕራፎች ማውጫ የገፅ ቁጥር
 
የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - የትርጉሞች ማዉጫ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

መዝጋት