የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - የትርጉሞች ማዉጫ


የይዘት ትርጉም አንቀጽ: (65) ምዕራፍ: ሱረቱ አል-አንዓም
قُلۡ هُوَ ٱلۡقَادِرُ عَلَىٰٓ أَن يَبۡعَثَ عَلَيۡكُمۡ عَذَابٗا مِّن فَوۡقِكُمۡ أَوۡ مِن تَحۡتِ أَرۡجُلِكُمۡ أَوۡ يَلۡبِسَكُمۡ شِيَعٗا وَيُذِيقَ بَعۡضَكُم بَأۡسَ بَعۡضٍۗ ٱنظُرۡ كَيۡفَ نُصَرِّفُ ٱلۡأٓيَٰتِ لَعَلَّهُمۡ يَفۡقَهُونَ
Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Аллоҳ устингиздан тош, чақмоқ ва тўфон каби балоларни юборишга ҳам, остингиздан зилзила, ер ютиши каби балоларни юборишга ҳам ёки қалбларни, ўй-истакларни бир-бирига қарама-қарши қилиб, ҳамма ўз билганича ҳавойи нафсига эргашиб, бир-бирлари билан урушиб-талашиб юрадиган қилиб қўйишга ҳам қодир". Эй Пайғамбар, сиз олиб келган ҳақнинг ҳақлигини англай олармикинлар, дея далил ва ҳужжатларни қандай хилма-хил қилаётганимизга назар солинг.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ከአንቀጾቹ የምንማራቸዉ ቁም ነገሮች:
• إثبات أن النومَ موتٌ، وأن الأرواح تُقْبض فيه، ثم تُرَد عند الاستيقاظ.
Уйқунинг ўлим экани, уйқу пайтида жон олиниши, уйғонгандан кейин қайта берилиши ўз исботини топяпти.

• الاستدلال على استحقاق الله تعالى للألوهية بدليل الفطرة، فإن أهل الكفر يؤمنون بالله تعالى ويرجعون لفطرتهم عند الاضطرار والوقوع في المهالك، فيسألون الله تعالى وحده.
Илоҳликка ёлғиз Аллоҳгина ҳақли эканини табиатнинг ўзи далолат қилиб турибди. Чунки ҳатто кофирлар ҳам бошига бир мусибат тушиб, мажбур бўлиб қолганларида табиатан ёлғиз Аллоҳга илтижо қила бошлайдилар.

• إلزام المشركين بمقتضى سلوكهم، وإقامة الدليل على انقلاب فطرتهم، بكونهم يستغيثون بالله وحده في البحر عند الشدة، ويشركون به حين يسلمهم وينجيهم إلى البر.
Мушриклар ўзларининг йўли билан мот қилиниб, уларнинг табиати доим ўзгариб туриши далиллар билан исботланяпти. Улар денгизда фалокатга учраган пайтида тавба-тазарру билан Аллоҳга илтижо қилсалар, Аллоҳ уларга нажот бериб, эсон-омон қуруқликка чиқиб олганларидан кейин эса яна ширкларини давом эттираверадилар.

• عدم جواز الجلوس في مجالس أهل الباطل واللغو، ومفارقتُهم، وعدم العودة لهم إلا في حال إقلاعهم عن ذلك.
Аҳли ботил - сафсатабозлар, истеҳзони касб қилиб олган масхарабозлар билан бирга ўтиришнинг жоиз эмаслиги уқтириляпти. То улар бошқа гапга ўтмагунларича уларни тарк қилишга буюриляпти.

 
የይዘት ትርጉም አንቀጽ: (65) ምዕራፍ: ሱረቱ አል-አንዓም
የምዕራፎች ማውጫ የገፅ ቁጥር
 
የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - የትርጉሞች ማዉጫ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

መዝጋት