Check out the new design

የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - የቁርኣን አጭር ማብራርያ ትርጉም በኡዝቤክኛ ቋንቋ * - የትርጉሞች ማዉጫ


የይዘት ትርጉም ምዕራፍ: አል ሙምተሂና   አንቀጽ:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ إِذَا جَآءَكَ ٱلۡمُؤۡمِنَٰتُ يُبَايِعۡنَكَ عَلَىٰٓ أَن لَّا يُشۡرِكۡنَ بِٱللَّهِ شَيۡـٔٗا وَلَا يَسۡرِقۡنَ وَلَا يَزۡنِينَ وَلَا يَقۡتُلۡنَ أَوۡلَٰدَهُنَّ وَلَا يَأۡتِينَ بِبُهۡتَٰنٖ يَفۡتَرِينَهُۥ بَيۡنَ أَيۡدِيهِنَّ وَأَرۡجُلِهِنَّ وَلَا يَعۡصِينَكَ فِي مَعۡرُوفٖ فَبَايِعۡهُنَّ وَٱسۡتَغۡفِرۡ لَهُنَّ ٱللَّهَۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ
Эй Пайғамбар, Макка фатҳида юз берганидек, олдингизга мўминалар келиб, Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмасдан ёлғиз Унгагина ибодат қилишга, ўғирлик қилмасликка, зино қилмасликка, жоҳилият одатларига эргашиб болаларини ўлдирмасликка, зинодан бўлган боласини эримдан бўлган, деб туҳмат қилмасликка, бир савобли ишда сизга итоатсизлик қилмасликка байъат бермоқчи бўлсалар, улардан байъат олинг ва улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг. Албатта Аллоҳ тавба қилган бандалари учун Мағфиратли ва уларга Меҳрибон Зотдир.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَوَلَّوۡاْ قَوۡمًا غَضِبَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِمۡ قَدۡ يَئِسُواْ مِنَ ٱلۡأٓخِرَةِ كَمَا يَئِسَ ٱلۡكُفَّارُ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡقُبُورِ
Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиган зотлар, Аллоҳнинг ғазабига учраган қавм билан дўст бўлманглар. Улар охиратга ишонмайдилар, аксинча, қайта тирилишни инкор қилганлари боис ўлиб кетган ота-боболари қайтишидан қандай умид узган бўлсалар, охиратдан ҳам ўшандай умид узганлар.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ከአንቀጾቹ የምንማራቸዉ ቁም ነገሮች:
• مشروعية مبايعة ولي الأمر على السمع والطاعة والتقوى.
Давлат раҳбарига қулоқ солиш, итоат этиш ва тақво қилишга байъат бериш, қасамёд қилиш шариатда бор амалдир.

• وجوب الصدق في الأفعال ومطابقتها للأقوال.
Одам сидқидилдан, садоқат билан иш қилмоғи, тили билан дили, гапи билан амали бир бўлмоғи лозим.

• بيَّن الله للعبد طريق الخير والشر، فإذا اختار العبد الزيغ والضلال ولم يتب فإن الله يعاقبه بزيادة زيغه وضلاله.
Аллоҳ бандага эзгулик йўлини ҳам, ёвузлик йўлини ҳам танитиб қўйди. Шундан кейин банда залолат йўлини танласа ва тавба қилмаса, Аллоҳ уни жазолаб, залолат ботқоғига янада баттарроқ ботириб қўяди.

 
የይዘት ትርጉም ምዕራፍ: አል ሙምተሂና
የምዕራፎች ማውጫ የገፅ ቁጥር
 
የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - የቁርኣን አጭር ማብራርያ ትርጉም በኡዝቤክኛ ቋንቋ - የትርጉሞች ማዉጫ

ከቁርአን ተፍሲር ጥናት ማዕከል የተገኘ

መዝጋት