የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - የትርጉሞች ማዉጫ


የይዘት ትርጉም ምዕራፍ: ሱረቱ አል ቡሩጅ   አንቀጽ:

Буруж сураси

ከመዕራፉ ዓላማዎች:
بيان قوة الله وإحاطته الشاملة، ونصرته لأوليائه، والبطش بأعدائه.
Аллоҳнинг қудрати ҳамма нарсани қамраб олганини ҳамда У Зот Ўзининг дўстларини қўллаб-қувватлаб, душманларини эса жазолашини баён қилиш.

وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلۡبُرُوجِ
Аллоҳ таоло қуёш, ой ва бошқаларнинг манзилларини ўз ичига олган осмонга қасам ичди.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡمَوۡعُودِ
Барча халойиқ тўпланиши ваъда қилинган Қиёмат кунига қасам ичди.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
وَشَاهِدٖ وَمَشۡهُودٖ
Ҳар бир гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилувчига қасам ичди. Пайғамбарлар умматга қарши гувоҳ берувчи бўлса, умматлар пайғамбарларига қарши гувоҳдирлар.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
قُتِلَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡأُخۡدُودِ
Ерда катта чоҳ кавлаганларга лаънат бўлсин!
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ٱلنَّارِ ذَاتِ ٱلۡوَقُودِ
Олов ёқиб, унга мўминларни тириклайин улоқтирдилар.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
إِذۡ هُمۡ عَلَيۡهَا قُعُودٞ
Ўзлари олов тўла чоҳ атрофида ўтирардилар.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
وَهُمۡ عَلَىٰ مَا يَفۡعَلُونَ بِٱلۡمُؤۡمِنِينَ شُهُودٞ
Улар мўминларга етказаётган азоб-уқубатларига ўша ерда туриб, ўзлари гувоҳ бўлдилар.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
وَمَا نَقَمُواْ مِنۡهُمۡ إِلَّآ أَن يُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَمِيدِ
Улар мўминларни битта нарсада - ҳеч ким мағлуб қилолмайдиган қудратли, ҳар бир ишида мақтовга сазовор бўлган Аллоҳга иймон келтирганлари учунгина айбладилар.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدٌ
Аллоҳ шундай Зотки, осмонлару ер эгаси ёлғиз Ўзидир. У ҳар бир нарсадан Хабардордир. Бандаларининг бирон иши у Зотдан махфий қолмайди.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
إِنَّ ٱلَّذِينَ فَتَنُواْ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ ثُمَّ لَمۡ يَتُوبُواْ فَلَهُمۡ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمۡ عَذَابُ ٱلۡحَرِيقِ
Улар мўмин ва мўминаларни ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришларидан тўхтатиш учун олов билан азоблаган нокаслардир. Бу қилмишлари учун Аллоҳга тавба қилмасалар, Қиёмат куни жаҳаннам азобига гирифтор бўладилар. Мўминларни оловда куйдириб азоблаганларига яраша жазо ўлароқ, ўзлари ҳам куйдирадиган олов билан азобланадилар.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمۡ جَنَّٰتٞ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡكَبِيرُ
Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган кишиларга қасрларию дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтувчи жаннатлар бордир. Мана шу улар учун ҳозирлаб қўйилган тенги йўқ улкан ютуқдир.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
إِنَّ بَطۡشَ رَبِّكَ لَشَدِيدٌ
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз золимларни бир муддат ўз ҳолига қўйган бўлса-да, уларга берадиган жазоси қаттиқдир.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
إِنَّهُۥ هُوَ يُبۡدِئُ وَيُعِيدُ
У яратишни ҳам, азобни ҳам Ўзи бошлаб беради ва Ўзи қайтаради.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
وَهُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلۡوَدُودُ
Аллоҳ тавба қилган бандаларининг гуноҳларини мағфират қилгувчидир. Зеро, У Зот тақводор дўстларини яхши кўради.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ذُو ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡمَجِيدُ
У Арш соҳибидир. Буюкдир.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
فَعَّالٞ لِّمَا يُرِيدُ
Ўзи хоҳлаганини қилувчидир. Ўзи истаган бандаларининг гуноҳларини кечириб, истаганларини жазолайди. У Зотни ҳеч ким ҳеч нарсага мажбур қилолмайди.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ٱلۡجُنُودِ
Эй Пайғамбар, сизга ҳақиқатдан тўсиб, унга қарши курашиш учун тўпланган аскарларнинг хабари келдими?
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
فِرۡعَوۡنَ وَثَمُودَ
Фиръавн ва Солиҳ алайҳиссаломнинг қавми Самуднинг.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فِي تَكۡذِيبٖ
Уларни иймондан тўсган нарса кофир умматларнинг кечинмаларию ҳалок этилганларидан бехабарликлари эмас, балки, ўзларининг ҳавойи нафсларига эргашиб, пайғамбарлари олиб келган нарсаларни ёлғонга чиқаришларидир.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
وَٱللَّهُ مِن وَرَآئِهِم مُّحِيطُۢ
Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг амалларини билиб тургувчидир. У Зот ҳеч нарсани ўтказиб юбормайди. Яқинда қилган амалларига қараб жазо ёки мукофотини беради.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
بَلۡ هُوَ قُرۡءَانٞ مَّجِيدٞ
Ёлғонга чиқарувчилар айтаётганидек, у шеър ҳам, сажъ ҳам эмас, балки у буюк Қуръондир.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
فِي لَوۡحٖ مَّحۡفُوظِۭ
Қуръон ҳар қандай ўзгартириш, бузиш, камайтириш ва кўпайтиришдан ҳимоя қилинган Лавҳул Маҳфуздадир.
የአረብኛ ቁርኣን ማብራሪያ:
ከአንቀጾቹ የምንማራቸዉ ቁም ነገሮች:
• يكون ابتلاء المؤمن على قدر إيمانه.
Мўмин иймонининг миқдорига қараб синалади.

• إيثار سلامة الإيمان على سلامة الأبدان من علامات النجاة يوم القيامة.
Тан сиҳатлигидан кўра иймон саломатлигини устун қўйиш Қиёмат кунида нажот топиш аломатларидандир.

• التوبة بشروطها تهدم ما قبلها.
Тавбани шартларига биноан қилиш олдинги гуноҳларни йўққа чиқаради.

 
የይዘት ትርጉም ምዕራፍ: ሱረቱ አል ቡሩጅ
የምዕራፎች ማውጫ የገፅ ቁጥር
 
የቅዱስ ቁርዓን ይዘት ትርጉም - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - የትርጉሞች ማዉጫ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

መዝጋት