ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور * - فهرس التراجم

XML CSV Excel API
تنزيل الملفات يتضمن الموافقة على هذه الشروط والسياسات

ترجمة معاني آية: (58) سورة: يوسف
وَجَآءَ إِخۡوَةُ يُوسُفَ فَدَخَلُواْ عَلَيۡهِ فَعَرَفَهُمۡ وَهُمۡ لَهُۥ مُنكِرُونَ
58. Юсуфнинг оға-инилари (Мисрга) келишиб, унинг ҳузури кирганларида, уларни таниди. Улар эса (Юсуф)ни танимаган эдилар.
И з о ҳ. Ривоятларга қараганда, оға-инилари кириб келганларида Юсуф ўзининг таниганини уларга билдирмай: «Сизлар кимсизлар, қаердан келдингиз?», деб сўраган экан. Шунда У «Бизлар Шом мамлакатининг Канъон деган юртданмиз. Ўзимиз чорвадорларданмиз. Озиқ-овқат ахтариб келдик», деб жавоб қиладилар. Юсуф: «Эҳтимол, бизнинг юртимизга жосуслик учун келгандирсизлар», дейди. Улар айтадилар: «Аллоҳ сақласин! Бизлар ўзининг энг суюкли боласидан айрилиб ғам-андуҳда қолган бир пайғамбарнинг ўғилларимиз. Бизлар ҳаммамиз ўн икки ўғилмиз. Бу ерга келган ўнтамиз бир ота-онаданмиз. Йўқолган инимиз билан унинг биродари эса бизнинг ота бир, она бошқа иниларимиз бўлади. Ўша инимиз биз билан ўйнаб саҳрога чиққанида йўқолиб қолган эди, шу сабабдан унинг биродарини отамиз бизларга ишонмай ўзи билан олиб қолди». Бу сўзларни эшитгач, Юсуф ходимларига уларнинг барча эҳтиёжларини қондиришни амр этади.
التفاسير العربية:
 
ترجمة معاني آية: (58) سورة: يوسف
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور - فهرس التراجم

ترجمة معاني القرآن الكريم إلى اللغة الأوزبكية، ترجمها علاء الدين منصور. طبعة عام 1430هـ. تم تصويبها بإشراف مركز رواد الترجمة، ويتاح الإطلاع على الترجمة الأصلية لغرض إبداء الرأي والتقييم والتطوير المستمر.

إغلاق