للإطلاع على الموقع بحلته الجديدة

ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور * - فهرس التراجم

XML CSV Excel API
تنزيل الملفات يتضمن الموافقة على هذه الشروط والسياسات

ترجمة معاني سورة: الشعراء   آية:
إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا خُلُقُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Албатта бу (айш-ишратга берилиб умр ўтказиш) аввалгилардан қолган одатдир.
التفاسير العربية:
وَمَا نَحۡنُ بِمُعَذَّبِينَ
Бизлар азоблангувчи эмасмиз».
التفاسير العربية:
فَكَذَّبُوهُ فَأَهۡلَكۡنَٰهُمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Бас, улар (Ҳудни) ёлғончи қилишгач, Биз уларни ҳалок этдик. Албатта бунда (яъни, Ҳуд ва унинг қавми бўлмиш Од қабиласи ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.
التفاسير العربية:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) меҳрибондир.
التفاسير العربية:
كَذَّبَتۡ ثَمُودُ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Самуд (қабиласи) пайғамбарларни ёлғончи қилди.
التفاسير العربية:
إِذۡ قَالَ لَهُمۡ أَخُوهُمۡ صَٰلِحٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ айтган эди: (Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!
التفاسير العربية:
إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٞ
Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман.
التفاسير العربية:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!
التفاسير العربية:
وَمَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-муофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.
التفاسير العربية:
أَتُتۡرَكُونَ فِي مَا هَٰهُنَآ ءَامِنِينَ
Сизлар бу ердаги нарсаларда қўйиб қўйилурмисиз?!
التفاسير العربية:
فِي جَنَّٰتٖ وَعُيُونٖ
Боғлару булоқларда,
التفاسير العربية:
وَزُرُوعٖ وَنَخۡلٖ طَلۡعُهَا هَضِيمٞ
Экинлар ва новдалари мулойим хурмо дарахтлари ичида (қўйиб қўйилурмисиз яъни, шундай нозу неъматлардан фойдаланиб мангу яшайверамиз, деб ўйлайсизларми)?!
التفاسير العربية:
وَتَنۡحِتُونَ مِنَ ٱلۡجِبَالِ بُيُوتٗا فَٰرِهِينَ
Яна моҳирлик билан тоғлардан уйлар ҳам йўнмоқдасизлар (ясамоқдасизлар)?!
التفاسير العربية:
فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!
التفاسير العربية:
وَلَا تُطِيعُوٓاْ أَمۡرَ ٱلۡمُسۡرِفِينَ
Ва бузғунчи кимсаларнинг амрига итоат этманглар!
التفاسير العربية:
ٱلَّذِينَ يُفۡسِدُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَا يُصۡلِحُونَ
Улар Ер юзида бузғунчилик қиладиган ва (ҳеч нарсани) ўнглай олмайдиган (ҳаддан ошувчи) кимсалардир».
التفاسير العربية:
قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلۡمُسَحَّرِينَ
Улар дедилар: «Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган — ақлдан озган кимсалардандирсан.
التفاسير العربية:
مَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُنَا فَأۡتِ بِـَٔايَةٍ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ
Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Бас, агар (пайғамбарман деган даъвойингда) ростгўйлардан бўлсанг, бирон оят-мўъжиза келтир!»
التفاسير العربية:
قَالَ هَٰذِهِۦ نَاقَةٞ لَّهَا شِرۡبٞ وَلَكُمۡ شِرۡبُ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ
У айтди: «(Менинг мўъжизам) мана шу туядир. (Маълум бир кун сув) ичиш навбати уникидир. Маълум бир кун эса сизларнинг ичиш навбатингиздир.
التفاسير العربية:
وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٖ فَيَأۡخُذَكُمۡ عَذَابُ يَوۡمٍ عَظِيمٖ
Яна унга бирон ёмонлик етказмангларки, у ҳолда сизларни улуғ Куннинг — Қиёматнинг азоби ушлар».
التفاسير العربية:
فَعَقَرُوهَا فَأَصۡبَحُواْ نَٰدِمِينَ
Бас, улар (туяни) сўйдилару, надомат қилгувчиларга айландилар.
التفاسير العربية:
فَأَخَذَهُمُ ٱلۡعَذَابُۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Уларни азоб ушлади. Албатта бунда (яъни, Солиҳ ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.
التفاسير العربية:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Шак-шубҳасиз, Парвардигорингнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) меҳрибондир.
التفاسير العربية:
 
ترجمة معاني سورة: الشعراء
فهرس السور رقم الصفحة
 
ترجمة معاني القرآن الكريم - الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور - فهرس التراجم

ترجمها علاء الدين منصور. تم تطويرها بإشراف مركز رواد الترجمة، ويتاح الإطلاع على الترجمة الأصلية لغرض إبداء الرآي والتقييم والتطوير المستمر.

إغلاق